#ФАРИШТАЛИККA_DAЪВОЙИМ_ЙЎҚ
#Но_84
#МУАЛЛИФ_САИДОРА
ТОНГ... Қуёш секинлик билан кўтарила бошлади.
Куз қуёши бошқача бўлади-да...
На иссиқ , на совуқ , жуда ёқимли бўлади. Шунгами?... эрталабдан ўзини тарозига солгандек доим эриниб кеч бош кўтаради.
Ёздагидек тезда вақтлидан чиқиб қўя қолмайди...Соғинтириб чиқади...
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Нонушта қилар экан Зебо ҳеч нима егиси келмас, ҳаяжондан тўйиб қолганди.
__ Ол йе - Латофат ая дакки қилди.
__Ойи бугун борасиз-а очилишга!
__Ҳа
__ Ие, ойи бугун бизда хосил байрами-ку!, Зебо опамникига борасизми?! Устозим ҳаммани онаси келсин деган _зарда қилди укаси Жалолиддин.
__Еҳ эсим қурсин, ҳа айтувди -я...,
Зебо, Жалолиддинни байрамига ўтиб кейин борсам бўладими?
__Ойи нима қиласиз ёш болани байрамида, ҳозир шу муҳимми?! Ҳар куни филал очмайман-у
__Оббо - Латофат ая бир Зебога бир Жалолиддинга боқди...
__Ҳаммани ойиси боради , устозим мени урушади....Жалолиддин харҳаша қилиб кўзига ёш олишни бошлади
__Зебо, кап -катта қизсан тушун, бир пасда етиб бораман.
Шовқинни эшитган Асад ака кириб келди.
__Ҳа, ҳа нима жанжал нима бўляпти?
__Дада кўрмайсизми ойимни!, озиб ёзиб филиал очсам қаёқдаги "Ҳосилжон" байрамига кетяптилар. Сиз бора қолинг дада?...энтикди Зебо
__Ааа....бугун мебелларга матраслар келиши керак, ўзим битталаб текшириб олмасам бўлмайди, қолаверса у ерда нима қиламан бариси ёшлар, келин кўйлак кийиб кўрмайман-у...
Қизим яхшиси филиал очилишини ўзим кечга чиройли қилиб ювиб бераман
Зебонинг ҳафсаласи пир бўлди.
__Ҳа майли ўзим амалларман.
Катта фарзанд бўлиш ҳам оссонмас!!!...
Зардали гапириб хонасига кириб кетди Зебо.
Давоми бор...
REAKSIYA BELGILAB QOʻYAMIZ🌺
👨⚖👰♀
@islom_qizlari 👰🧑⚖
JUFTLIKLAR UCHUN KANAL