Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Ислом» жомеъ масжидининг расмий канали!
https://taplink.cc/sahifalarimiz
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Info_savol_javoblar_bot 📧
http://savollar.muslim.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРНИНГ ХИЗМАТИГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا الْحَمْدُ لِلَّهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».
 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумманфаъний би маа ъалламтаний ва ъаллимний маа йанфаъуний ва зидний ъилман, алҳамдулиллаҳи ъалаа кулли ҳаалин ва аъуузу биллаҳи мин ҳаали аҳлин наар», дедилар».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Душанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 18-куни.
Милодий 2025 йил 17-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


•Мусибат ва оғриқларни яшириш шарафли кишиларнинг сифатларидандир.

©Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ.

@Islom_jome_masjidi


Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا
   
Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир. (Нисо сураси, 103-оят)

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг.


•Яхши амалларнинг энг яхшиси:
•Мусибатларни яширишликдир.

©Имом Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ.

@Islom_jome_masjidi


Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ اجْعَلْ ثَأْرَنَا عَلَى مَنْ ظَلَمَنَا وَانْصُرْنَا عَلَى مَنْ عَادَانَا وَلَا تَجْعَلْ مُصِيبَتَنَا فِي دِينِنَا وَلَا تَجْعَلِ الدُّنْيَا أَكْبَرَ هَمِّنَا وَلَا مَبْلَغَ عِلْمِنَا وَلَا تُسَلِّطْ عَلَيْنَا مَنْ لَا يَرْحَمُنَا
      Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизнинг ўчимизни бизга зулм қилганларга хос қилгин. Бизга душманларимиз устидан нусрат бергин. Мусибатимизни динимизда қилмагин. Дунёни бош қайғумиз, илмимиз етган жойи қилмагин. Бизга раҳм қилмайдиганни устимиздан султон қилмагин».
 
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳуммажъал са`ронаа ъалаа ман золаманаа вансурнаа ъалаа ман ъаадаанаа ва лаа тажъал мусийбатанаа фий дийнинаа ва лаа тажъалид дунйаа акбаро ҳамминаа ва лаа маблағо ъилминаа ва лаа тусаллит ъалайнаа ман лаа йарҳамунаа».
(Термизий ривояти)
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:Якшанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 17-куни.
Милодий 2025 йил 16-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видеолавҳа

📹 УЛАРГА УФ ДЕМА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Islom_jome_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Дуо

Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الصِّحَّةَ وَالعِفَّةَ وَالْأَمَانَةَ وَحُسْنَ الْخُلُقِ وَالرِّضَا بِالقَدَرِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.

Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.

@Islom_jome_masjidi


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا
      
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин».
 
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳумма маттиънаа би асмааъинаа ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳйайтанаа важъалҳул ваариса миннаа».
(Термизий ривояти)

«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан
@quranuz_kanali

@Islom_jome_masjidi


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Шанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 16-куни.
Милодий 2025 йил 15-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi


****

НАҚАДАР БУЮК ВА ГЎЗАЛ ДУО!..

Бобур Мирзо “Ҳаж китоби”нинг Арафот бобида ҳажнинг фарзи бўлмиш Арафотда туриб ўқиладиган дуоларнинг энг афзалини баён қилади. Имом Ғаззолийнинг “Иҳйо ал-ъулум ад-дийн” китобидан олинган бу дуо аллома тасаввуфий қарашларининг зубдасидир:

“Эй бир эшитиш иккинчи эшитишдан Ўзини машғул қилмайдиган Зот, эй Ўзи учун овозлар аралашиб кетмайдиган (ҳар бир овоз эгасининг дуосини ижобат қиладиган) Зот, эй сўраладиган нарсаларнинг кўплиги адаштириб қўймадиган Зот, эй (турли миллат) тиллар(и)нинг ҳар хиллиги халақит бермайдиган Зот, эй ҳожат сўраб илтижо қилувчиларнинг сўрови малол келмайдиган Зот, эй ҳожат сўровчиларнинг ҳожатлари Ўзини оғринтирмайдиган Зот! Бизга авфинг лаззатини ва раҳматинг ҳаловатини тоттир!”


Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК
«МУБАЙЯН ВА НАСРИЙ БАЁНИ» китобидан
@m_kenjabek

┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
@Islom_jome_masjidi


Бугун – ўзбек шеърияти ва тарихининг буюк ва бемисл шахсларидан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун!

БОБУР СЎЗИ

Ё фалак! Ғаройиб бир иш қилмишсан,
Бошимга мангулик ташвиш қилмишсан;
Айт, менинг ўзимни шоҳ этиб нечун,
Нечун юрагимни дарвиш қилмишсан?!

Мирзо Кенжабек

@Islom_jome_masjidi


#Тиловат

🎙 "Каҳф сураси"
👤 (Расулжон қори)

📔 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)

🔗 Улашинг: @Islom_jome_masjidi


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: @Islom_jome_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
MUSLIM.UZ

@Islom_jome_masjidi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Жумъа
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 15-куни.
Милодий 2025 йил 14-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@Islom_jome_masjidi

Показано 20 последних публикаций.