10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига 32 йил тўлди. Мадҳиямиз гербимиз, байроғимиз каби эркимиз, бахтимиз, ғуруримиз, порлоқ истиқболимиз, ўзлигимиз тимсолидир. Ватан тарихи, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, беғубор интилишларимиз акс этгани боис ҳам барчамиз мадҳиямиз янгараганда ундан куч-қудрат оламиз.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка бўлган садоқатни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида матонат ва жасоратга, фидойилик ва ташаббускорликка ундайди.
Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий тадбирлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифодалайди.
Мадҳиямиз Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати, салоҳияти, нуфузини тараннум этаверсин!
Байрамингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!
@a_xaitov