INSAYDER


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insayder_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@insideruzbek


8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 3-10 март кунлари мамлакатимизда «Аёлга эҳтиром» ҳафталиги ўтказилади

Аёлларни ҳурмат қилиш ҳафталиги бугундан бошланди.

@insideruzbek


Самарқандда янги туғилган чақалоқ ҳожатхона чуқуридан қутқариб олинди

Нуробод туманида ҳомиладор аёл тез тиббий ёрдам пунктида ҳожатхонага кирганида, кутилмаганда тўлғоқ тутган, аёл ҳушидан кетган ва чақалоқ туғилиб, ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Қутқарувчилар болани тез орада чуқурдан олиб чиқишган. Она ва боланинг ҳозирги ҳолати яхши экани айтилмоқда.

@insideruzbek


Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.

@insideruzbek


«Пора эмас, раҳмат сифатида берганди» – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Терговчи иш юритувидаги «дело» бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.

Аммо терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

@insideruzbek


Ўзбекистонда ҳафта ўртасидан ҳарорат кўтарила бошлайди

Сешанбадан совуқ антициклон Ўзбекистон ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди ва ёғингарчилик тўхтайди. Ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилиб, жума кунигача кундузи +14…+17 даражага етади.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фуқаро итлар ҳужумидан сўнг вафот этганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

@insideruzbek


Азиз Тошпўлатов Ўзбекистонда расман карантин чекловлари бошлангандан бир кун ўтиб, 2020 йилнинг 16 март куни Тошкент ИИББ раҳбари лавозимига тайинланганди. Унгача у ИИВда вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Унгача эса Самарқанд ва Наманган вилоятида ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. Тошпўлатов 2021 йилда генерал-майор унвонини олиб, бу унвонга эга бўлган иккинчи энг ёш ходимга айланганди.

@insideruzbek


Ички ишлар вазири ўзгарди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

@insideruzbek


«Анора» бешта «Оскар» мукофотини қўлга киритди

Асли ўзбекистонлик экани ошкора айтилмаган фоҳиша ва рус олигархининг ўғли муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи «Анора» бешта йўналишда «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Биринчи навбатда картина йилнинг энг яхши киноси номини қўлга киритди.

Майки Мэдисон энг яхши аёл роли учун мукофотни қўлга киритган бўлса, Шон Бейкер энг яхши режиссёр деб топилди. Фильм, шунингдек, энг яхши оригинал сценарий ва энг яхши монтаж учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

@insideruzbek


Қозоғистонда бир оилада етти нафар ўзбекистонлик, жумладан беш нафар бола ис газидан вафот этди

2 март куни Бошқудуқ қишлоғида бир оиланинг ис газидан заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юз берган. У ердан етти кишининг жасади топилган бўлиб, уларнинг беш нафари вояга етмаган шахслардир.

Манғистов вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг дастлабки версиясига кўра, фожиа газ ускунасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида юз берган. Аниқланишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қозоғистонда вақтинча яшаб келган.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонада Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро И.И. ижтимоий тармоқлар орқали Саҳро лочини (шахин) қуши ноқонуний сақлаб келинаётгани ва сотувга қўйилгани аниқланган.

@insideruzbek


Янги HUAWEI nova 13 сериясикуч, услуб ва инновациялар бирлаштирилган!

⚡️ АI технологияли ақлли камера – идеал мимикани танлаш имконияти билан мукаммал суратлар
⚡️ Ултра тез қувватланиш – атиги 9 дақиқада 50% гача заряд
⚡️ Кучли процессор ва чиройли дизайн – юқори унумдорлик ва нафислик уйғунлиги

Кўпроқ имкониятлар учун яратилган!

Бепул етказма: texnomart.uz
Телеграм: @texnomart
Алоқа учун: +998 71 209 99 44
реклама


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Андижонда Damas 10 ёшли қизалоқни уриб юборди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборди. Манбаларга кўра, қиз вафот этган.

@insideruzbek


Табиий газ учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

1 мартдан эътиборан Ўзбекистонда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди. Аммо об-ҳавонинг совуқ келиши сабабли бу муддат бир ойга узайтирилди.

500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм


@insideruzbek


Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

1 март куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4 мавзесида жойлашган кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонда газ портлади.

Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари ушбу манзилга етиб бориб, 9 қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадонда газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлганини аниқлаган.

Ёнғин ўчирилган, 6 нафар фуқаро қутқарилиб тез тиббий ёрдам хизматига топширилган.

ФВБ хабарига кўра, ёнғин содир бўлган хонадонда фуқаро ошхонада газ плитасини ёқиш орқали ўз жонига қасд қилишга урунган. Газ портлаб, ёнғин юз бергач, ўзини 9-қаватдан пастга ташлаб, ҳалок бўлган.

@insideruzbek


Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди. У бунгача Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган эди.

Дониёр домла Икромов
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. У Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган эди.

@insideruzbek


Репост из: texnomart
🤫 Hurmatli erkaklar, gap bor...

8-martga originalroq sovg'a izlayapiz-a? Siz uchun mehr bilan tanlangan texnikalarga SUPER chegirmalar berdik!

*Siz ayolingizni o'ylang, biz sizni o'ylaymiz😁

***

🤫 Дорогие мужчины, есть разговор...

Ищете более оригинальный подарок на 8 марта? Мы подобрали вам товары с СУПЕР скидками и подобрали их с любовью специально для вас!

*Позабодьтесь о своей женщине, а мы позаботимся о вашем кармане😁

71-209-99-44
texnomart.uz

👇Obuna bo'ling:
@texnomart


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходимини қўлга олди

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходими бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

@insideruzbek

Показано 19 последних публикаций.