Пахтаобод тумани ,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


,, Имматали Хожи ,, жомеь масжиди .

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳожатхонага кираётганда...

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الرِّجْسِ النَّجَسِ الْخَبِيثِ الْمُخْبِثِ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси ал-хобийсил мухбиси аш-шайтонир рожийм», деб айтар эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, кир, нажас, ифлос, ифлослик қилувчи, (Аллоҳнинг даргоҳидан) қувилган шайтондан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ва Табароний ривоятлари.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи. Сешанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   26 .. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.24 .1446-й (Жумадуль аввал ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:55
🕌 Хуфтон   - 18:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:20
⏰ Шом       -- 16:55
⏰ Хуфтон   -- 18:35
22-Ноябрьдан 29-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...


Баъзан кеч қоламиз:

Бир пиёла чойга...
Дуо олишга
Дуо қилишга
Ҳол сўрашга
Кўнгил олишга
Дардлашишга
Сирлашишга
Дуо берадиганларимиз
Дуо қиладиганларимиз
Ҳол сўрайдиганларимиз
Кўнгил оладиганларимиз
Дардкашларимиз
Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.
Ўртада дунё борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...
Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!..

Ҳамиша яқинларингиз билан бирга бўлинг...
Қалбан узоқлашманг...
Яхши кўрган яқинингиз учун дуода бўлинг.

Ёнимиздагилари,
қалбимиздагилари ҳамиша соғлом қалбли,соғлом танли бўлиб ёнимизда бўлишсин..
Жондан азиз фарзандларимиз дуогўй бўлиб ортимизда қолишсин.
Аллоҳим берган яқинларим
Ҳамиша соғ бўлинг..


Репост из: International Islamic Academy of Uzbekistan
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#VIDEOLAR

🎞
Islomda ilmning ahamiyati haqida

🔰Professor Ali Muhyiddin Qoradog‘iy,
Butunjahon musulmon ulamolari uyushmasi raisi,
Doha dinlararo muloqot markazi raisi

Manba: “Ziyo” media markazi

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram


Репост из: Bugunning muhim mavzusi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#bugunning_muhim_mavzusi № 22

💬 МАЗҲАБЛАР — ҲАР БИР ЮРТ УЧУН МОС ВА ХОС

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Душанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   25.. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.23.1446-й (Жумадуль аввал ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:55
🕌 Хуфтон   - 18:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:20
⏰ Шом       -- 16:55
⏰ Хуфтон   -- 18:35
22-Ноябрьдан 29-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...


ҒАЗАЛ

● ​​Расулуллоҳ  келадур.

Кел, анда Жабройил, Аршни супургил,
Анда меҳмон бўлгали Расулуллоҳ келадур.

«Мазо — ал басар» кўзлик, «шамс —уз зуҳо» юзлик
Ҳаммадан ширин сўзлик, Расулуллоҳ келадур.

Моликларгаму айтинг, дўзах эшигин ёпсин,
Бошларига дур сочсин, Расулуллоҳ келадур.

Ғилмонларгаму айтинг, жаннат эшигин очсин,
Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келадур.

Шамолларгаму айтинг, сайр этишини қўйсин,
Беадаблик қилмасун, Расулуллоҳ келадур.

Дарёларгаму айтинг, мавж уришини қўйсин,
Олдида соқов бўлсин, Расулуллоҳ келадур.

Азройилгаму айтинг, жон олишини қўйсин,
Хизматда муқим турсин, Расулуллоҳ келадур.

Уфқул мақомига бориб йиғлайди Жабройил:
«Бундан ўтсам, ё Расул, қанотларим куядур».

Маҳшар куни бўлганда йиғилур -халойиқлар
Расулуллоҳ кейнидан Машраб қаландар келадур.


Мусибатга сабр

Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади.

«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.

Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.


🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Якшанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   24 .. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.22 .1446-й (Жумадуль аввал ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:55
🕌 Хуфтон   - 18:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:20
⏰ Шом       -- 16:55
⏰ Хуфтон   -- 18:35
22-Ноябрьдан 29-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...






🌱 Aссалому алайкум. Робеуьс соний ойи.Шанба тонги муборак бўлсин.
Бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат - нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
   23. 11.2024-й (Ноябрь ойи )
.21.1446-й (Жудул аввал ойи )
       ⏳ АЗОН  ВАКТЛАРИ ⏳

🕌 Бомдод - 5: 55
🕌 Пешин   - 12:45
🕌 Аср         - 15:10
🕌 Шом       - 16:55
🕌 Хуфтон   - 18:25


     🌙 НАМОЗ ВАКТЛАРИ☀️

⏰ Бомдод -- 6:35
⏰ Пешин   -- 13:00
⏰ Аср         -- 15:20
⏰ Шом       -- 16:55
⏰ Хуфтон   -- 18:35
22-Ноябрьдан 29-Ноябрьгача
🕌 НАМОЗГА ШОШИЛИНГ...




Намоз вакти
Янгиланди.

✅ Якинларига улашинг савобли

🗓 23-ноябрдан шанбадан

🌷🌺👌 Оналар ва Опа-сингиллар учун хам фон бор...

📱 Телефониз фонига қўйиш учун тайёрланди...

🌄 Бомдод - 06:35
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 15:20
🏙 Шом - 16:55
🌃 Хуфтон - 18:35

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


Репост из: HAJ-UMRA MARKAZI
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ

🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99890-516-47-94
+99894-195-55-54

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99891-586-1007

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


Намоз вакти
Янгиланди.

✅ Якинларига улашинг савобли

🗓 23-ноябрдан шанбадан

🌷🌺👌 Оналар ва Опа-сингиллар учун хам фон бор...

📱 Телефониз фонига қўйиш учун тайёрланди...

🌄 Бомдод - 06:35
🏞 Пешин - 13:00
🌇Аср - 15:20
🏙 Шом - 16:55
🌃 Хуфтон - 18:35

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/ImmataliMasjid


Дунё мўминларга зиндон, ёмонларга жаннатдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Ҳасан розияллоҳу анҳу уйидан янги, тоза кийимлар кийиб, виқор билан кўчага чиқди. Бир гуруҳ дўстлари, ходимлари билан Мадина кўчаларининг бирида кетаётиб, елкасида бир меш сув кўтариб олган, қашшоқликдан эзилган кекса яҳудийни учратиб қолди. Қария Ҳасан розияллоҳу анҳуни бундай кўркам кийимда кўриб, чидай олмади, «Илтимос, бирпас тўхтаб, сўзимга қулоқ солинг!» деди. Ҳасан розияллоҳу анҳу тўхтади. Яҳудий: «Эй Расулуллоҳнинг набираси! Менга раҳм қилинг, адолат қилинг! Бобонгиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг зиндони, кофирнинг жаннатидир», деган эдилар. Лекин кўриб турибманки, сиз бу дунёда ҳам неъматларга кўмилиб, фаровон яшаяпсиз. Унда бўлса, бу дунё сиз учун жаннат, мен учун эса дўзах экан-да? Ахир мен қийинчиликда, қашшоқликда яшаяпман. Лекин сиз мўминсиз, мен эса ундай эмас», деди.
Ҳасан розияллоҳу анҳу шундай деди: «Кўзингдан парда олиб ташланганида, Аллоҳ таоло менга ва барча мўминларга жаннатда қандай неъматлар тайёрлаб қўйганини кўрганингда эди, бу дунё шунчалик гўзаллигига қарамай, биз учун зиндонлигини кўрган бўлардинг. Аллоҳ таоло сенга ва барча кофирларга дўзахда қандай азобу қийноқлар тайёрлаб кўйганини кўрганингда, шунчалик қашшоқ, паришонлигингга қарамай, бу дунё сен учун жаннат эканлигини тушунган бўлардинг».
Дарҳақиқат, мусулмонлар бу дунёда қанчалик фаровон яшамасин, жаннатдаги неъматлар олдида ҳеч нарса эмас. Худди шунга ўхшаб, мусулмон бўлмаганлар ҳам бу дунёда фаровон яшаётган бўлса, бу Аллоҳ таолонинг Роҳман исмининг бир тажаллийси бўлиб, вақтинчалик берилган иноятдир, охиратда кўриладиган азобларнинг қаршисида ҳеч нарса эмасдир.
«Ким дунёни истаса, дунё уни ерга уради!»
Ҳасан розияллоҳу анҳу ўрни келганда, одамларга насиҳат қилиб, ҳаётда бошқаларга ибрат бўлиб яшаш, гўзал хулқ-атвор эгаси бўлиш лозимлигини айтар эди. У ўзининг ижтимоий ҳаётга оид маслаҳатларидан бирида
шундай деган:
«Кимки дунёни хоҳласа, дунё уни ерга уради! Кимки дунёга қалбини боғламаса, унга парво қилмайди. Кимки дунёни севса, у бойларнинг қулига айланади. Кечаги куни билан бугунги куни тенг бўлган киши зиёнда, кимнинг ўтмиши бугунидан яхшироқ бўлса, у ҳам зиёндадир. Ўзини мукаммал деб ҳисоблаган одамда камчилик кўп бўлади. Гўзал ахлоқ инсонга зийнатдир. Садоқат бойликдир. Шошқалоқлик енгилликдир. Қалби дунёга боғланган одамлар билан бирга ўтириш доғдир. Ёмон одамлар билан бирга бўлиш эса ўзгаларда шубҳа уйғотади».

«Миллионер саҳобалар» китобидан .


Қийинчилик ёки хафачилик етганда ўқиладиган дуо

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни таълим бердилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».

(Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ҳам ушбу калималарни таълим бериб, безгак касалига пуфлаб, бегоналарга узатган қизларига ҳам ўргатардилар.

Показано 20 последних публикаций.