ТИРНОҚНИ ОЛИНГ
Имом Аҳмад роҳимаҳулллҳ ўзининг “Муснад”ида саҳобий Рабийъа ал-Журмий розияллоҳу анҳудан ҳадис келтиради:
“Биз отам билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бордик. У зот бизга туя бериб дадамга шундай дедилар:
-Фарзандларингга айт, буни соғишдан аввал тирноқларини олишсин. Чунки тирноқ ҳайвонларнинг елинига озор беради!”.
Бу дин ҳатто ҳайвонга бериладиган озорга ҳам қарши. Инсонга эса табиийки, биринчи навбатда озор беришни ман қилади.
Феълларингиз ва қилмишларингиз тирноғини олинг. Ўғирлик қилманг, зўравонлик қилманг, зулм қилманг!
Тилингизнинг тирноғини олинг. Сўзларингиз билан қалбларни жароҳатламанг, ҳарфларингиз билан кўнгилларга озор берманг!
Кўзларингиз тирноғини олинг. Аллоҳ бандаларига берган нарсага ҳасад қилманг!
Ёдингиздан чиқмасин, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат қолган киши мусулмондир!”, деганлар!
@Ilm_Jannat_yolidir