🕊✨ ILM-JANNAT YO‘LIDIR 🕊📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


"Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур"
58:11
“Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди” (Имом Муслим ривояти)
🎧📚 @Ilm_Jannat_yolidir 🕊🦋✨
@Ilm_ziyo_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Умринг ортга кетаётган ва ўлим пешвоз келаётган бўлса, учрашув нақадар яқин!
@Ilm_Jannat_yo'lidir
Муҳаммад Мухтор Шинқитий


#Tanlangan kitob...

Alif

Poyezdda boʻlib oʻtgan sarguzasht.
Poyezd bu hayot,unda koʻp insonlar va vagonlar boʻlsada hamma bir yerga boradi manzili bir, maqsad bir.Ammo u poyezdga chiqan insonlar qayerga ketayotganini bilmaydigan va biladiganlarga qarab boʻlinishadi.

Juda ajoyib hodisalarga boy poyezd.Unda maqsadlar turlicha lekin manzil bir.

Inson oʻziga ishonishi kerak, tabiatga boqib bu koinot kimga tegishli ekanligini koʻrish mumkin.Qalbga quloq solib olamni,oʻzini tinglashi va asosiy maqsad sari toʻxtamay harakat qilish kerakligini oʻrganish mumkin.

Xulosa bu asarda juda koʻp narsalar oʻrganish mumkin, maqsaddan toʻxtamasdan harakatlanish,ishonch va oʻzini oʻzi kechira bilish, tabiatga uygʻunlashib, shoirlar va yozuvchilarni ilhomlantirgan bu olamning haqiqiy egasining qudrati haqida yozuvchining soʻzlaridan bilib olsa boʻladi.

Asar juda ajoyib,unda voqealikda keskin oʻzgarishlar boʻlishiga qaramasdan koʻp narsa oʻrganish mumkin.

Maʼnifatli boʻlsin ☺️

@Ilm_Jannat_yolidir


Audiokitob №162
👤 Paolo Koelo
📚 "Alif"
⏯ Qismlar soni - 27 ta


Alif shunday qudratli bir mehvarki, unda jam bo‘lgan, birlashgan kishilar, parallel olamga sayohat qilishi mumkin. Ammo bu birlashuv quvvatiga har kim ham dosh bera olmaydi. Alifda bo‘lish uchun kishi o‘z nafsi, mayllari ustidan g‘olib bo‘lmog‘i darkor. 
Ushbu asar qisman yozuvchining avtobiografiyasi ham bo‘lib, falsafiy ruhda bitilgan. E'tiqodi va ruhiyatida inqiroz yuzaga kelgan adib shaxsiy takomil yo‘lini sayohatda deb biladi. U sayohati davomida kashf qilgan insonlar, voqea-hodisalar, mistik vaziyatar va his-tuyg‘ularni kitobda yuatafsil aks ettirgan. Bu vvaziyatga har bir kitobxon tushgan bo‘lishi, u tuyg‘an hislarni har bir shaxs tuyishi, o‘xshash hodisalarni boshdan kechirishi mumkin.


️🎧 @audio_kitobxona

@Ilm_Jannat_yolidir


Assalomu alaykum va rahmatullahi va barokatuh.

@Ilm_Jannat_yolidir


"Масжиду Жин" (Жин масжиди)...

Ушбу масжид Макка шаҳрида жойлашган бўлиб, "Масжидул Ҳарс" номи билан ҳам аталади.

Бу жойда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир гуруҳ жинларга Қуъонни тиловат қилиб берган эдилар.
Ул зот бу ерга етганларида ўзларига ҳамроҳ бўлган Абдуллоҳ Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) олдиларига айлана чизиб, шу айланадан четга чиқмай туришни буюрадилар ва ўзлари эса жинларга Қуръон ўқиб, уларни исломга даъват этадилар.

1700 йилга келиб айнан ўша ерда масжид барпо этилади ва унга "Жинлар масжиди" дея ном берилади. Масжид 2000 йилда қайта қурилиб, замонавий кўринишга эга бўлди.

@Ilm_Jannat_yolidir


Репост из: 🕊 Ilm-Ziyo 📚
🎁📕 🎁Bugun📚Sovrin loyiha @KitbxonUz da. 
1-1
0-dagi o'rinlarga Shayximizni Ixtiyoriy kitoblari beriladi.📚😇📚😍📚😇
#Зикр_аҳли
дан_сўранг_2_қисм  kitobidan test bo'ladi.
✅Savollar soni: 39 ta
✅Test kodi: ❗️130632❗️
✅Boshlanish
vaqti: ❗️21:00 ❗️31/10/2024
✅Davomiyligi: ❗️45 daqiqa❗️
✅Tugash vaqti: ❗️21:45❗️
✅Test :❗️ @KitobxonUz❗️ga tashlanadi.

✅Javoblarni @e_test5_bot ga pastagidek ro'yxatdan o'tib yuboriladi.

130632*1a2b3c4d5a...   37b38c39d
yoki
130632#1a2b3c4d5a...37b38c39d

🟢39 ta javob bo'lishi shart. Bo'lmasa bot qabul qilmaydi.
JAVOBlarni qanday yuborishga qo'llanma:➡️
https://t.me/Kitobxonuz/4191 ✅✅
❗️Eslatma bizda har 10/20 kunda 
#Kitobxonlik_Loyihalari o'tkazilmoqda.
Duolarizda eslab turing loyihamizda ishtirok etayotgan kitobxonlarni va jamiki hissasi tegayotganlarni🤲😇
🕊🌹
https://t.me/Kitobxonuz/11854 🕊☘️ 🕊☘️


Икки марта ўлмаслик учун бир марта таҳқирлаганнинг олдига қайта борманг!
@Ilm_Jannat_yolidir


Овқатланиш ҳукмлари
Савол: Таомни ҳидлаш мумкинми?
Жавоб: Макуруҳдир.

Савол: Овқатланишдан олдин оғизни чайиш қўлни ювишдек суннатми?
Жавоб: Йўқ

Савол: Овқатланишда чап қўлини ҳам ишлатса бўладими?
Жавоб: Ҳа. Бу гуноҳмасдир.

Савол: Олма ва бошқа егуликлардаги қуртларни ейиш ҳалолми?
Жавоб: Сақланиш қийин бўлган учун жоиз. Аммо ўзини алоҳида ейиш пашшанинг ҳукмидек жоиз эмасдир.

Шайх Абдулҳай Лакнавийнинг "Нафъул муфтий вас саил" китобларидан
@Ilm_Jannat_yolidir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Машааллоҳ

Қайта қайта эшитдим.
Бу видеони албатта кўринг.

Қариндошлар, Синфлар ва маҳаллангиз гуруҳларига ҳам ташлаб қўйинг.
Катта савобга эга бўлинг.
@Ilm_Jannat_yolidir


Allohning kalomi – Qurʼoni Karimning ustiga hech narsa qoʻyma!

Imom Bayhaqiy rohimahulloh shunday deganlar: «Mus’haf ustiga har qanday kitob ham, kiyim ham, boshqa narsa ham qoʻyilmaydi. Mus’hafning ustiga faqat boshqa mushaf qoʻyish mumkin, xolos»


Репост из: 🕊 Ilm-Ziyo 📚
Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК 📚📚 лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊
🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга
#Шайх_Ҳазратларини_исталган #1_дона_китоблари берилади.
❗️@Kitobxonuz  каналимизда:
❗️@Kitobxonuz1 гуруҳимизда:
🟢Лойиҳамизда Шайх Муҳаммад С
одиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари тартиб билан ўқилади.
🕊44-Ўқиладиган китобимиз: 

#Зикр_аҳлидан_сўранг_2_қисм китоби.
🕊⏳12.10.2024⌛️31.10.2024 📚

🔴ЛОЙИҲАМИЗ ШАРТЛАРИ:
🟢1-Лойиҳани камида 10-15та яқинлари ёки 2та гур
уҳга тарқатади ва скриншот @Mirzohid_Nobel га.
🟢 2-Ўқиладиган китобдан ёпиқ гуруҳда админ айтади 5тагача тест тузиб юборилади.

🔴ҒОЛИБЛ
АР лойиҳанинг 20/21-куни барча иштирокчилар тестларини йиғиб @Kitobxonuz   каналида жамланган ТЕСТ орқали  аниқланади.


Ишга чиқишга қарор қилган она кўпинча соғлик ва нафосатига путур етказади. Шу сабаб ишлаш қиймати йўқотиш баҳосига тенг бўлиши лозим.
@Ilm_Jannat_yolidir
Иймон Мушарраф


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📚@kitobxonuz


Фаришта ўрнини шайтон эгалламасин!

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинишича, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эди. Бир киши келиб Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўка бошлади. Абу Бакр у кишининг сўкишларига жавоб қайтармасдан жим ўтирар, Пайғамбар алайҳиссалом эса ажабланиб, табассум қилиб қўярди. Ҳалиги киши учинчи бор сўкканида Абу Бакр чидолмади, унга жавоб қайтарди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ғазабланиб ўринларидан туриб кетди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расули акрамга етиб: «Эй Оллоҳнинг расули, ҳалиги киши мени сўкканида ўтирган эдингиз, кейин мен унинг сўкишига жавоб қайтарганимда ғазабланиб ўрнингиздан туриб кетдингиз? – деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг сўкишларини эшитиб жим турганингда ёнингда бир фаришта бор эди, сенинг номингдан унга жавоб кайтараётган эди. Сўкаётган кишининг айрим сўзларига жавоб кайтара бошлашинг билан фаришта кетиб, унинг ўрнини шайтон эгаллади. Бас, мен шайтон бор жойда ўтиролмайман» – дедилар.

Сунани Абу Довуд. (4896-ҳадис)

@Ilm_Jannat_yolidir


Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ ўғилларининг тарози палласини енги билан тозалаётганини кўриб сўрадилар: "Нега бундай қиляпсан?".
Ўғиллари: "Мусулмонларга йўл чангини ўлчаб қўймаслик учун", дея жавоб қилди.
Фузайл йиғладилар ва шундай дедилар: "Бу ишинг эй ўғлим, менинг наздимда икки ҳаж ва йигирма умрадан афзалдир!".

"Буюклар уммати" китобидан
@Ilm_Jannat_yolidir


Ҳамма чойнинг ўз таъми бор. Ишчининг тушликдаги чойида очлик ва чарчоқ таъми бўлади. Кечки ва оила йиғилгандаги чойда ҳикоя таъмини туйиш мумкин.
Сафардаги чойдан эса соғинч иси уфуради.
@Ilm_Jannat_yolidir


"Икки киши ўртасидаги муҳаббат, қачонки бири бошқасига: "Эй мен!" демагунча мукаммал бўлмайди".
@Ilm_Jannat_yolidir


#Taqvo
АВВАЛЛАРИ ШУНДАЙ ЭДИК
Бишр Ҳофийнинг сингиллари Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларига келиб: "Биз ҳовлимизда ип йигирамиз. Аскарлар машъаласини кўтариб олдимиздан ўтиб қолади, шунда нури ҳовлимизга тушади. Ўша ёруғликда йигиришимиз жоизми?", дедилар.
- Аллоҳ офият берсин, кимсиз? - сўрадилар имом Аҳмад.
- Мен Бишр Ҳофийнинг сингиллариман.
Имом Аҳмад йиғладилар. Ва: "Хонадонингиздан рост парҳезкор чиққан, у ёруғликдан ип йигирманг", дедилар.
@Ilm_Jannat_yolidir


"Табассуминг ҳам садақа!"
Диндан кўра енгилроқ йўл борми юришга?!.
@Ilm_Jannat_yolidir


"Dunyo ishlari chala qoladi! - deb, Robbingni tark etma!
Zero mozorlar, ishlari chala qolganlar bilan to‘ladir...

© Jaloliddin Rumiy
@Ilm_Jannt_yolidir

Показано 20 последних публикаций.