Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ кимни яхши кўрса, уни Ўзи яхши кўрадиган йўлда хизмат қилдиради».
«Убудият», 113.
📱Aloqa uchun: @?
Nashidlar kanali: @Nasheedlari
Zaxira kanalimiz: @Shayxulislom_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Шайхул ислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Айнан юзлари ва қўллари кўринмаслиги учун
аёлларга ҳижоб буюрилган».

(«Мажмуъул фатаво», 15/372).



🔗Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
  Telegram
  Instagram
  UmmaLife.com/Shayxulislomuz

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩


#Нақл


▪️Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

وقال شيخ الإسلام: والذي عليه جماهير الأمة أن الاجتهاد جائز في الجملة والتقليد جائز في الجملة لا يوجبون على كل أحد ويحرمون التقليد، ولا يوجبون التقليد على كل أحد ويحرمون الاجتهاد، وأن الاجتهاد جائز للقادر على الاجتهاد، والتقليد جائز للعاجز عن الاجتهاد، فأما القادر على الاجتهاد فهل يجوز له التقليد؟ هذا فيه خلاف، والصحيح أنه يجوز حيث عجز عن الاجتهاد: إما لتكافؤ الأدلة، وإما لضيق الوقت عن الاجتهاد، وإما لعدم ظهور دليل له فإنه حيث عجز سقط عنه وجوب ما عجز عنه وانتقل إلى بدله وهو التقليد، كما لو عجز عن الطهارة بالماء.

مجموع الفتاوى 20
/203-204.

«Умматнинг жумҳур уламолари тутган йўл шуки, умуман олганда ижтиҳод қилиш ҳам жоиз, тақлид қилиш ҳам жоиз. Улар ҳар бир инсонга ижтиҳодни вожиб қилиб тақлидни ҳаром қилишмайди, ҳамда ҳар бир кишига тақлидни вожиб қилиб ижтиҳодни ҳаром қилишмайди. Ижтиҳодга қодир бўлган кишига ижтиҳод қилиш жоиздир. Ижтиҳоддан ожиз бўлган кишига тақлид қилиш жоиздир. Аммо ижтиҳодга қодир бўлган кишига тақлид қилиш жоизми? Бу масалада ихтилоф бор. Тўғриси шуки, ижтиҳоддан ожиз қолган томонида тақлид жоиз бўлади. (Масалан,) далиллар етарли бўлса, ёки ижтиҳод қилишга вақт зиқ бўлса, ёки бунга далил зоҳир бўлмаса (тополмаса), шунда ожиз бўлган томонларида унинг бадали бўлган тақлид унга жоиз бўлади, сув билан таҳорат қилишдан ожиз қолган киши каби».

«Мажмуъул фатаво», 20/203-204.



🔗Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
  Telegram
  Instagram
  UmmaLife.com/Shayxulislomuz

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩


Репост из: Хикмат излаб
Обуначиларга қулай бўлиши учун дарсликларни бир жойга жамлаб қўйдик. Каналда аҳли сунна устозларнинг 2100 дан ортиқ дарслари жамланган. Манфаатли бўлади, ин шаа Аллоҳ.
Яқинларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Dorul_Arqam_Madrasasi


#Нақл


▪️Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام: واتفقوا كلهم على أنه ليس أحد معصوماً في كل ما يأمر وينهى عنه إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، ولهذا قال غير واحد من الأئمة كل الناس يؤخذ بكلامه ويترك إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، وهؤلاء الأئمة الأربعة رحمهم الله قد نهوا الناس عن تقليدهم، وذلك هو الواجب عليهم، فقال أبو حنيفة: هذا رأيي فمن جاء برأي خير منه قبلناه، ومالك كان يقول: إنما أنا بشر أصيب وأخطئ، فأعرضوا قولي على الكتاب والسنة.. والشافعي كان يقول: إذا صح الحديث فاضربوا بقولي عرض الحائط.. والإمام أحمد كان يقول: لا تقلدوني ولا تقلحدوا مالكاً ولا الشافعي، ولا الثوري وتعلموا كما تعلمنا.

مجموع الفتاوى 20
/120-122.

«Уламоларнинг барчаси иттифоқ қилишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор бир киши, ҳар бир буюрган ва қайтарган нарсаларида хатодан маъсум эмасдир. Шунинг учун бир неча имомлар айтишдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар бир инсон борки, унинг сўзининг олинадигани бор ва тарк этиладигани бор. Тўрт мазҳаб имомлари, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, ўзларига тақлид қилишдан қайтаришган. Мана шундай қилиш уларга вожиб ҳам эди. Абу Ҳанифа айтади: «Бу – менинг фикримдир. Кимда ким ундан яхшироқ фикрни олиб келса, уни қабул қиламиз». Молик айтар эдики: «Мен бор йўғи одамман. Тўғри қиламан, хато ҳам қиламан. Менинг сўзимни Китобу суннатга солиштиринглар…». Шофеъий айтар эди: «Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, менинг сўзимни девор бетига уринглар». Аҳмад айтар эдики: «Менга тақлид қилманглар, Молику Шофеъийга ва Саврийга ҳам тақлид қилманглар. Биз таълим олганимиз каби, сизлар ҳам таълим олинглар».

«Мажмуъул фатаво», 20/120-122.



🔗Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
  Telegram
  Instagram
  UmmaLife.com/Shayxulislomuz

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️❗️❗️


#Устозлардан


Ҳозирда инсонлар телефон ва интернетга  шу қадар ўрганиб қолдики, ҳатто ғарбда "интернетга боғланиб қолишлик" касаллиги келиб чиқди. Инсон наркотикка қандай ўрганиб қолса интернетга ҳам шу каби ўрганиб қолади.Турса ҳам, ўтирса ҳам, ухлашдан олдин ҳам, уйқудан турганда ҳам интернетга бир қараб қўяди. Аввалгилар Куръонга нисбатан шундай муомилада бўлар эдилар.

© Устоз Яҳё Туркистоний



🔗Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
  Telegram
  Instagram
  UmmaLife.com/Shayxulislomuz

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩


Саҳифаларимиздаги ҳар қандай материаллардан истаган шаклингизда фойдаланишингиз мумкин(маъруф ишларда,албатта).Зеро, дин бу Аллоҳники,бизнинг шахсий муаллифлик ишимиз эмас.




#Нақл


▪️Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال شيخ الإسلام: وإذا نزلت بالمسلم نازلة فإنه يستفتي من اعتقد أنه يفتيه بشرع الله ورسوله من أي مذهب كان، ولا يجب على أحد من المسلمين تقليد شخص معين من العلماء في كل ما يقول، ولا يجب على أحد من المسلمين التزام مذهب شخص معين من العلماء في كل ما يوجبه ويخبر به، بل كل أحد من الناس يؤخذ من قوله ويترك إلا رسول الله صلى الله عليه وسلم، واتباع شخص لمذهب بعينه لعجزه عن معرفة الشرع من غير جهته إنما هو مسوغ له، ليس هو مما يجب على كل أحد إذا أمكنه معرفة الشرع بغير ذلك الطريق، بل كل أحد عليه أن يتقي الله ما استطاع ، ويطلب علم ما أمر الله به ورسوله ، فيفعل المأمور ويترك المحظور.

مجموع الفتاوى 20
/208-209.

«Мусулмон кишининг бошига бир масала тушса, ҳар қандай мазҳабдан бўлса ҳам, Аллоҳ ва Расулининг шариати билан фатво беради, деб эътиқод қилган олимидан фатво сўраши лозимдир. Уламолардан муайян бир олимнинг айтадиган ҳар бир гапида унга тақлид қилиш бирор бир мусулмонга вожиб бўлмайди. Балки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа ҳар қандай инсоннинг сўзидан олинадигани бор ва тарк қилинадигани бор. Ўз йўли билан шариатни билишдан ожиз қолган одамга муайян бир мазҳабга эргашиш жоиз. Аммо бундай йўналишсиз шариатни билиш имкони бўлган ҳар бир кишига мазҳабга эргашиш вожиб эмас. Аксинча, ҳар бир инсон тоқати етгунча Аллоҳдан қўрқиши-тақво қилиши ҳамда Аллоҳ ва Расули буюрган нарсалар илмини талаб килиши шарт бўлади. Шунда у буюрилганни бажариб ман қилинганни тарк этади».

«Мажмуъул фатаво», 20/208-209.



🔗Обуна бўлиш учун қуйидаги манзилни зиёрат қилинг ва баҳам кўринг:
  Telegram
  Instagram
  UmmaLife.com/Shayxulislomuz

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩












Репост из: Global Tahlil l Rasmiy sahifa
⚠️Қирғизистон ҳукумати аёлларга ниқоб кийишни тақиқлагандан сўнг жамоат жойларида ниқобли аёлларга жарима солиниб, огоҳлантирилмоқда!

Мусулмон инсон Аллоҳга суюкли бўлган амaлларни қилиб жаннатларда олий мартабаларга эришиш учун ҳаракат қилгани каби, жаҳаннамнинг тубига тушувчи малъунлар ҳам жаҳаннамга кириш учун шундай ҳаракат қилар экан!

Жаҳаннамга кириш ҳам осон эмас, бунинг учун Аллоҳга қарши майдон ўқиш, адолат ва иффатга қарши курашиш ва ер юзида фасодни тарқатиш лозим.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Репост из: Abdulhadiy Domla | Rasmiy Kanal
🔴Abdulhadiy domlaning jonli darsi boshlanadi:

حرمة أهل العلم و العلماء
Ahli ilm va ulamolarni hurmati
:
{{Муаллимга ҳурмат кўрсатиш, унинг дарсларини эътибор билан ўрганиш, талабаларнинг асосий вазифасидир. Муаллим билимни тўғри ва ахлоқий тарбия билан ўргатади.}}
https://t.me/AbdulhadiyDomlaSahifasi?livestream=dadbf99b3186ebb915


Репост из: Abdulhadiy Domla | Rasmiy Kanal
Ҳанафий мазҳабининг манҳажи,.pdf
11.6Мб
Устоз Абдулҳадий Ханафий мазҳабини ўқиш усуллари ҳақида кичик китоб ёзган. Ушбу китобда Ханафий мазҳабининг асослари ва унинг амалга оширилишига ёрдам берадиган тўғри усуллар батафсил тушунтирилган. Устоз Абдулҳадий, билим олишни енгил ва самарали тарзда, илмий йўл билан амалга оширишни тавсия қилади. Унинг ёзишича, илмга бўлган сабр ва диққат, инсоннинг ҳақиқий билимга эришишида муҳим роль ўйнайди.


Репост из: Abdulhadiy Domla | Rasmiy Kanal
Бисмиллаҳ…

Бугун, 30 январь 2025 йилдан эътиборан, Абдулҳадий домланинг раҳбарлигида "Қавоидул Фиқҳийя" дарслари бошланади. Бу дарсларда фиқҳий қоидалар ўрганилиб, уларни ҳаётга қандай татбиқ қилиш мумкинлиги тушунтирилади.

Илм – жаннатга олиб борувчи йўл. Аллоҳ таоло бу дарсларни барчамиз учун фойдали қилсин, илмимизни зиёда, амалимизни соф ва ниятимизни холис этсин!


Репост из: Abdulhadiy Domla | Rasmiy Kanal
تقريب_المتباعد_بنظم_كبرى_القواعد_عامر_بهجت_معتمدة_2.pdf
194.4Кб
📋
💎 منظومة تقريب المتباعد بنظم كبرى القواعد

Қавоидул Фиқҳийя – бу ислом фиқҳидаги умумий қоидалар бўлиб, улар шаръий ҳукмларни тушуниш ва қўллашда асосий йўналиш сифатида хизмат қилади. Бу қоидалар турли масалаларда умумий мезон бўлиб, инсонлар ҳаётидаги кўплаб ҳолатларни осон тушунишга ёрдам беради.

Машҳур қоидалардан баъзилари:

1. "Ал-умуру бима қосаадиҳа" – Ҳар бир иш ниятга боғлиқ.


2. "Ал-яқину ло юзалу биш-шак" – Яқин (аниқ) нарса шубҳа билан йўқолмайди.


3. "Ал-машаққату таджлибу-ттайсир" – Қийинчилик енгилликни келтиради.


4. "Ад-дарору юзал" – Зиён (зулм) кетказилади.


5. "Ал-одату муҳаккама" – Урф-одат ҳукм чиқаришда эътиборга олинади.



Бу қоидалар фиқҳий ҳукмларни тушуниш ва татбиқ этишда катта аҳамиятга эга. Қавоидул Фиқҳийя дарслари орқали сиз фиқҳий асосларни чуқурроқ ўрганиб, уларни ҳаётингизда қўллашни ўрганасиз. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!


📌Tavsiya kanal

https://t.me/byfoida

Показано 20 последних публикаций.