Фильтр публикаций


Ҳар қандай соҳада натижа бу инсон олаётган рағбатга боғлиқ. Бугун АйТи соҳасида ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳам ўзига ҳам жамиятга фойдаси тегаётган аёл ва қизларимиз талайгина. Буни мен шу соҳага келиб гувоҳ бўляпман. 1 йил давомида соҳада фаолият юритаётган жуда ҳам кўп қизлар билан танишишга муваффақ бўлдим. Уларнинг қилаётган ишлари тахсинга лойиқ.

Бугун Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан IT соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш, уларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида “Yulduz Tech Awards” мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида 2024 йил давомида АйТи соҳасида фаоллик кўрсатган, муваффақиятга эришган қизлар тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида IT соҳасида фаолият юритаётган Профессор-ўқитувчилар, Software engineer, лойиҳа менежерларидан тортиб, фрилансинг соҳасида юқори натижаларни қайд этаётган аёл ва қизларимиз бор. Кўтаринки кайфият билан ўтган тадбир бу қизларимизнинг келгуси фаолиятлари учун янада катта мотивация бўлиши шубҳасиз. Биз эса соҳада фаолият юритаётган янги Юлдузларни кашф этишда давом этамиз...

IT соҳасида муваффақиятга эришаётган аёл ва қизларимиз ҳақида IT Ladies Uzbekistan online журнали орқали танишиб боришингиз мумкин https://t.me/ITLadiesUzbekistan


Репост из: IT Ladies Uzbekistan
🏆 IT sohasidagi xotin-qizlar uchun “Yulduz Tech Awards” mukofotlash marosimi

Xotin-qizlarning IT sohasidagi roli yildan-yilga ortib, ular innovatsion yechimlar yaratuvchilari, texnologik loyihalar yetakchilari va raqamli o‘zgarishlarning muhim ishtirokchilariga aylanmoqda.

🌟 IT sohasida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlarning mehnatiga munosib baho berish, ularni rag‘batlantirish, ularning yutuqlarini keng jamoatchilikka tanishtirish maqsadida Raqamli texnologiyalar vazirligi tomonidan ilk bor “Yulduz Tech Awards” mukofoti marosimi bo‘lib o‘tadi.

Ushbu tadbir ayollarning IT sohasida yangi marralarni zabt etishiga ilhom beradi va ularning jamiyatdagi o‘rni hamda ta’sirini yanada mustahkamlashga xizmat qiladi.

💬 Shuningdek, tadbir davomida ishtirokchilar uchun qiziqarli IT QUIZ o‘tkazilib, g‘oliblarga esdalik sovg‘alari topshiriladi. QUIZ’da qatnashishni istaganlar quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘tishlari so‘raladi: https://forms.gle/gnkR9FBAjjhtwdKb9

Tadbir tavsilotlari:
📅 Sana: 24-dekabr
⏰ Vaqt: 10:00
📍 Manzil: Toshkent, Ibrohim Mo’minov ko’chasi, 4, Raqamli texnologiyalar vazirligi binosi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дунё бўйича энг талабгир IT вакансия қайси эканлигини, бугун рақамли бозор қаерга қараб кетаётганини биласизми?


Хўш, ота-оналар фарзандларини IT соҳасига ўқитишдан ёки ёшлар йўналиш танлашдан олдин нималарга эътибор бериши керак?

Дунё бўйича Вакансия эълон қиладиган ТОП 3 та сайтда ҳар куни 10 мингтагача IT вакансия эълон қилинар экан.

Ва вакансиялар орасида ТОП 5 таликда — Data йўналишлар турибди.

Ўзбекистонда 1,5 ой ичида шу соҳада 1500 мингта IT вакансия эълон қилинган экан.

Куни кеча “Мирзо Улуғбек” жамғармаси томонидан ўтказилган Рақамли бозорлар ўсишига бағишланган Конференцияда айнан шу мавзу муҳокама қилинди. Унда MAAB Innovation раҳбари Sherzod Ibragimov чиқиши фойдали бўлди IT йўналишида касб танлаш арафасида турганларга фойдаси тегади деб уни бўлишишга қарор қилдим.


"Ҳар куни ўз устида ишлайдиган инсон орзудаги ҳаётда яшаши мумкин"

Айнан шу сўзлар мени суратда номи кўрсатилган "Не тупи!" китобини ўқиб чиқишга қизиқишимни уйғотди. Korzinka супермаркетига навбатдаги харид учун кирган пайтимда "Форбс" талқини бўйича 2020 йилнинг энг кўп ўқилган китобига кўзим тушди. Жуда ҳам ўқигим келди, лекин ўша пайтда уни харид қилишга имконим бўлмади. Кейин яқинда телефонимга юклаб олган "Яндекс Книги" иловасидан ушбу китобни излаб топдим ва тирбандликда ишдан уйга қайтаётганда уни тинглашни бошладим.

"Не тупи!" мотивацион ва илҳомлантирувчи асар бўлиб, унда муаллиф қўрқув, шубҳалардан халос бўлиш, мақсадларга эришиш ва ўзига бўлган ишончни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар беради. Китобдан Инсонни ўз кучига ишонишни, онгимиздаги тўсиқларни ўзгартириш, қўрқувга қарамай ҳаётни ўзгартириш учун ҳаракат қилиш зарурлигини, пул ва муваффақиятни ҳаётга жалб қилиш, ўзини қадрлаш каби қизиқарли ва муҳим фикрларни олиш мумкин.

Хуллас шу китобга бўлган катта қизиқишим баҳонасида Тирбандликда вақтни зое кетказмасдан китоб эшитишни одат қилдим ва ўзимнинг биринчи Аудио китобимни "ўқиб чиқдим". Ҳозирда Бодо Шефернинг "Путь к финансовой свободе" китобини ҳам ўқиб, ҳам тинглаб тугатяпман.
Бугун ҳам "Корзинка"да бир китобга кўзим тушди, ўшани ҳам ўқиб чиқмоқчиман. Бизнинг ишхонанинг ёнидаги IT-Park "Корзинка"да мана шундай китоблар растаси ташкил қилинган. Бунинг учун Zafar Khashimov акага, "Яндекс Книги" учун Яндекс GR Sardor Kadyrov'га алоҳида раҳмат.

Сизга ҳам пиёда ёки автомобилда вақтни зое кетказмай ана шундай иловалардан фойдаланган ҳолда китоблар тинглашни тавсия қиламан.

Орангизда аудикитоб ихлосмандлари бўлса "Яндекс Книги"дан бошқа яна қандай Иловаларни ва китобларни тавсия қиласиз?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИЛМИ ОРТИДАН ДУНЁНИНГ 19 ТА ДАВЛАТИГА БИР СЎМ ПУЛ САРФЛАМАЙ БОРГАН ҚИЗ

Шаҳризода Исомитдинова Тошкентдаги Amity университетини "Ахборот технологиялари" йўналиши битирувчиси. У 4 йиллик ўқиши давомида 19 та давлатга турли грантлар ютиб олиб, ўқишга боришга муваффақ бўлган. Шаҳризодани ўқишни битириши билан университетини остонасида Huawei компаниясига ишга таклиф қилишган. Ҳозирда ушбу компанияда фаолият юритади.

Шаҳризода оилада 3 қиз фарзанднинг тўнғичи. Отаси қизларининг таълимига алоҳида куч ва меҳр сарфлайди. Шаҳризоданинг синглиси Америкада Аризона университетида Экономика ва маркетинг йўналишида ТЎЛИҚ ГРАНТ АСОСИДА таҳсил олади. Унинг бир дона ҳам ўғил набираси йўқ бўлган бувижониси Шаҳризодани барча набираларига намуна сифатида кўрсатади.

Тўлиқ интервьюни ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=gwQJx-rJoXM


"БИЗ БОШЛАДИК!"

Навоий вилояти Кармана туманидаги 19-мактабда 23 йилдан бери Информатикадан дарс берадиган олий тоифали ўқитувчи Nilufar Maxmudova опанинг шундай сторисларига кўзим тушди.

Хўш, Нилуфар опа нимани бошладилар? Ҳар жабҳада фаол бўлган Информатика устозимиз олдиларига катта мақсадлар билан "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ғолиб бўлишни дилларига тугиб қўйган устозларимиздан!

"Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳасида ўқувчиларимни Coursera курсларига ўқитишни бошладим, сертификатлар оламиз Худо хохласа, ўқувчи ва ўқитувчиларга кўп ютуқлар қўйилганку, шу ютуқлар учун ҳаракатни бошладик",

— дейди Нилуфар опа.

Дарҳақиқат "Бир миллион ўзбек дастурчилари" лойиҳаси доирасида Uzbekcoders.uz платформасида ўқувчилари юқори натижаларга эришиши учун бугундан ҳаракатни бошлаб юборганлар. Сабаби Нилуфар опа ушбу лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар қандай рағбатлантирилишидан хабарлари бор.

100 нафар ўқитувчилар рағбатлантириш мақсадида 10 миллион сўмдан мукофот пули берилади.

Лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар чет-элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 та ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофотлари берилади.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси электромобиль берилиши кўзда тутилган!

Сиз ҳам Нилуфар опа сингари ўқувчиларингизнинг замонавий билимларни эгаллашига туртки бўлиш билан ажойиб совғаларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотлар https://t.me/uzbekcoders_uzb телеграм канали орқали тақдим этиб борилади.

Бу хабарни ўзингиз таниган Информатика фани ўқитувчиларига юбориб қўйинг!

Хўш, орангизда Нилуфар опа сингари Информатика устозлари борми?


Газета.уз нашрида ҳозиргина бир ажойиб хабарга кўзим тушди.

Оҳангарондаги Akkermann Cement цемент заводи “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловини ўтказиб Оҳангарондаги 8-мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Мухаббат Халимовага АВТОМОБИЛЬ совға қилибди.

Заводнинг шундай анъанаси бор экан, фаолият юритадиган ҳудудларидаги ўқитувчиларни шундай рағбатлантирар экан.

Ажойиб анъана, шундай эмасми?!

Ҳар бир ҳудудда шундай йирик заводлар ва бой тадбиркорларимиз бор, қани эди ҳамма ерда ижтимоий масъулликни ҳис қилган ҳолда йил охирида мана шундай энг зўр ўқитувчиларга совғалар бериб, уларни рағбатлантириш орқали, таълим ривожига ҳиссаларини қўшишса🤲👏

https://www.gazeta.uz/ru/2024/12/12/akkermann/


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sirdaryolik Informatika o'qituvchisi Dasturchilar festivaliga 60 nafar o'quvchisi bilan keldi

"Bir nafar o'quvchimning bo'lsa ham hayotda o'zining yo'lini to'g'ri topishiga hissam qo'shilsa bejiz yashamagan bo'laman"

— Sirdaryo viloyatining Mirzaobod tumanidagi maktabning Informatika fani o'qituvchisi Dilmurod Yo'ldoshev.

Avval xabar berganimizdek, Toshkentda dasturchilar, texnologiya ishqibozlari va sanoat ekspertlarini birlashtirgan GDG DevFest dasturchilar festivali bo’lib o’tdi.

Ushbu festivalga AyTi sohasida faoliyat yuritayotgan 3 mingdan ortiq yoshlar tashrif buyurdi.

Tashrif buyurganlar orasida maktab o'quvchilarini ko'rib, ularning ustozlarini suhbatga tortdik.

Ma'lum bo'lishicha oquvchilar Sirdaryo viloyatining Mirzaobod tumanidagi maktabning 6-dan 10-sinfgacha bo'lgan AyTi sohasiga qiziqishi bo'lgan o'quvchilari ekan.

Maktabning Informatika fani o'qituvchisi Dilmurod Yo'ldoshev maktabdagi boshqa tashabbuskor ustozlari bilan 60 nafar o'quvchini ota-onalarining ruxsati bilan ushbu tadbirga olib kelishgan.

"Bugungi yoshlar festivalida ishtirok etayotgan spikerlarni ko'rib, o'quvchilarim unda qatnashib, o'zlari uchun hayotda motivaciyaga ega bo'lishlari kerak deb hisobladim. Bir nafar o'quvchimning bo'lsa ham hayotda o'z yo'lini topishiga hissam qo'shilsa o'zimni bejiz yashamayotganimni his qilaman. Tashabbusimni qo'llab-quvvatlagan hamkasblarimga rahmat",

– deydi Dilmurod Yo'ldoshev.

Fursatdan foydalanib o'quvchilarining qiziqishlari va taqdiriga befarq bo'lmagan Dilmurod Yo'ldoshev singari fidoyi ustozlarimizga minnatdorlik bildiramiz!


Юлдузчаларим билан ҳаётда учрашдим

Агар гўзаллик ақл билан уйғунлашса, муваффақият қозониш эҳтимоли анча юқори бўлар экан. Тарбия ва ақлни ўраб турган гўзал ташқи қобиқ - бу қайсидир маънода тақдир туҳфасидир. Икки ёнимда турган менинг юлдузчаларим Aziza Abdurakhmonova ҳамда Dilafruz Jo'raboyeva ана шундай ички ва ташқи гўзаллик билан бирга юқори ақл-идрокни ўзида мужассам қилган замонавий қизларимиздан.

Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан бўлган, ёш бўлишига қарамай отасининг таваллуд кунига электромобиль совға қилган, EPAM компаниясида "Software engineer" сифатида фаолият юритадиган Азиза ҳақида ёзганимда деярли барча унинг ота-онасига хавас билан қарашган эди. Фарғоналик Дилафруз эса ҳали мактаб ўқувчиси бўлишига қарамай Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Learn Student дастури Амбассадори бўлгани ҳақида деярли барча ОАВ гапирди.

Улар билан куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган MDC Uzbekistan Microsoft Developers ҳамжамиятининг асосий йиғилишида учрашдик. Ёшлардан иборат Community аъзоларининг йиғилишида илҳомлантирувчи тақдимотлар, технология инноваторлари ва соҳа мутахассисларининг фикрлари, интерфаол тарзда ташкил этилган семинарлар, жозибадор панель муҳокамаларида қатнашиб мен технология оламига саёҳат қилдим.

Икки қизимиз билан ўтган жонли учрашув ва мулоқот улар ҳақидаги тасаввуримни юз баравар оширди. Қизинг бўлса мана шундай бўлсин деб хавас қилиб қўйдим. Барча қизларимиз улар каби ақлли, жамият ҳаётида фаол ва сурати ҳам сийрати ҳам гўзал бўлишини тилаб қоламан.

Фаол ёшларни бир ерга жамлаган чиройли тадбирнинг гувоҳи бўлишимга сабабчи бўлган Азизага эса таклиф учун алоҳида раҳмат!


Ҳаётингизда қийинчилик ёки муаммолар юзага келганда, сайрга чиқинг!

Масалан ўзим камида ҳафтасига 3 марта 1,5 соатдан пиёда юришга чиқаман ва бундан мазза қиламан...

Ҳозиргина шундай фойдали маълумотга кўзим тушди, пиёда сайр қилиш стрессни тезроқ енгишнинг осон ва жуда фойдали йўли экан.

Ҳаракат орқали биз ҳис-туйғуларни яхшироқ назорат қилишимиз мумкин экан.

Жисмоний ҳаракат бизга салбий ҳис-туйғуларга берилмасликка, ҳиссиётларни тезроқ қўйиб юборишга ёрдам бераркан.

Маълум бўлишича, ҳаракат:

✔️ руҳимизни мустаҳкамлайди

✔️Мия ҳужайраларини янгилайди

✔️ Миянинг фаол бўлишига ёрдам беради

✔️ ҳис-туйғуларингизни бошқаришга ва салбий руҳий фикрларни тўхтатишга ёрдам беради

✔️ ва энг асосийси стрессни енгишга ёрдам беради

Ва бунинг учун спорт залларига бориш ва машқларни бажариш шарт эмас. Ҳафтасига камида 3 марта шошаётган инсондай 40 дақиқа сайр қилишингиз кифоя эка.

Сизчи, сиз ҳафтасига неча марта неча дақиқадан пиёда юрасиз? Агар ҳали бу билан шуғулланмаган бўлсангиз, сизни бугундан бошлаб юриш билан шуғулланишга чақириб қоламан.

Ҳозир стресс ҳолатидаги яқин инсонингиз билан бу маълумотни бўлишиб кўринг, балки кимнингдир ҳаёти яхшиланишига ҳиссангизни қўшарсиз.


Репост из: IT Ladies Uzbekistan
2 yil oldin ikki oyogʻidan ayrilgan oʻzbekistonlik Dilorom Yoʻldosheva Dunyoning ilhomlantiruvchi va nufuzli 100 ayollari roʻyxatidan joy oldi

Dilorom Yo‘ldosheva — Tikuvchi va tadbirkor ayol


Ikki yil avval Dilorom Yo‘ldosheva o‘rim-yig‘im paytida ikki oyog‘idan ayrilgan edi. Ammo bu uning katta orzu qilishiga to'sqinlik qilmadi.

U yangi kasb-hunarlarni o‘rganish bilan birga, yosh o‘zbek ayollariga tirikchilikka ko‘maklashishni maqsad qilgan va shu bois o‘zining tikuvchilik biznesini ochishga qaror qilgan.

U tadbirkorlik va resurslarni boshqarish asoslarini o‘rgandi va 40 dan ortiq shogirdlarni tayyorlashni davom ettirdi. Bir necha oy ichida uning kompaniyasi sezilarli darajada o'sdi, bepul ustaxonalar ochdi va ishchilar va maktab o'quvchilari uchun kiyim-kechak ishlab chiqarish bo'yicha shartnomalar tuzdi.

Shundan so‘ng uning biznesi o‘zi va boshqa o‘nlab ayollar uchun daromad manbaiga aylandi.


BBC nashrining 2024-yil uchun dunyoning ilhomlantiruvchi va nufuzli ayollari roʻyxatidan astronavt, Nobel mukofoti sovrindori, aktrisalar, sportchi, jurnalist va boshqa faol ayollar o'rin olgan.

Ularning orasida oʻzbekistonlik imkoniyati tadbirkor ayol Dilorom Yoʻldoshevaning borligi barcha o'zbek xotin-qizlarilari uchun motivatsiya bo'lishi shubhasiz.


Фарзандларингизга ўрганишни ўргатинг!

Куни кеча ёнимизда очилган Корзинка супермаркетига кириб, у ерда харидор ўзи харид қилган маҳсулотни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиб, тўлов қиладиган замонавий касса аппарати ўрнатилганини кўрдим.

Демак, яқин келажакда кассирлар ҳам қисман ишсиз қолишлари мумкин экан, деган хулосага келдим.

Янги технологиялар меҳнат бозорида туб бурилиш қиляпти. Экспертларнинг фикрича, 5 йилдан сўнг, мутлақо янги касб ва мутахассисларга талаб ошади.

Хавотирли томонлари кўп!

Бугунданоқ келажакда қайси касблар талабгир бўлиши ҳақида бош қотиришимиз керак. Фарзандларимизни қайси касбларга ўқитишимиз керак, қандай қилсак улар келажакда ютқазмайди... Саволлар кўп...

Куни кеча Human Capital Days ҳамда IT Education Association билан ҳамкорликда “Инсон капиталини ривожлантириш Халқаро форуми доирасида экспертлар билан рақамли касблар ва келажак кўникмаларини муҳокама қилдик.

Муҳокама нихоясида бир тўхтамга келдик, бугун замон шу қадар шиддат билан ривожланмоқдаки, эртага у ёки бу касб қолиши ёки қолмаслиги ҳақида нимадир дейиш мушкул. Шунинг учун олдимиздаги турган энг тўғри йўл фарзандларимизга ўрганишни ўргатиш бўляпти. Янги илмларни ўрганишни билган ва замонга тез мослаша оладиган инсон эртага ҳар қандай ҳолатда янгиликни тез ўрганиб, замон талабларига мослашиб боради. Сиз ҳам бугундан асосийси касбингизга қўшиб, рақамли кўникмаларни албатта ўрганинг.

Хўш, Сизнингча, меҳнат бозори келажакда кимларни кутмоқда? Эртага қайси касблар қолади-ю, қайсилари актуаллигини йўқотади?

Дарвоқе, тадбирга мактаб давриданоқ IT соҳасида муваффақиятга эришаётган икки қизимиз Озодахон ва Ойшабонуни таклиф қилдим. Тадбирга ташриф буюрганлар ўзбек қизларининг салоҳияти ва илмини юқори баҳолашди ва Ўзбекистон келажаги шундай ёшлар қўлида экан деб хавас қилишди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O’qituvchi va o’quvchilar ajoyib yangilik!

2 TA ELEKTROMOBIL, 10 TA CHET-ELGA SAYOHAT, 1 MLRD SO’M PUL MUKOFOTLARI, noutbuk va boshqa qimmatbaho sovg’alar — bularning barchasi "Bir million o‘zbek dasturchisi" loyihasida eng yaxshi natija ko‘rsatgan maktab, o‘qituvchi va o‘quvchilarga beriladi

Batafsil👇

Bugun Toshkent shahridagi Inha universitetida “Bir million o‘zbek dasturchisi” loyihasining ikkinchi fasliga start berildi.

O‘zbekistonda bir million mahalliy dasturchini tayyorlashga qaratilgan ushbu loyihada yoshlarni zamonaviy kasblarga bepul onlayn kurslar tashkil etilgan holda o‘qitish maqsad qilingan.

Onlayn kurslar dunyoning eng nufuzli universitetlari va tashkilotlaridan kurslar, sertifikatlar va dasturlarni taklif etadigan AQShning Coursera ta’lim platformasi orqali amalga oshiriladi.

Bir million o‘zbek dasturchisi loyihasi doirasida esa Coursera kurslari imtiyozli narxlarda yoshlarga taqdim etiladi. Kurslar sohaning eng nufuzli ta’lim muassasalari, universitetlari va ustozlari tomonidan ishlab chiqilgan.

Shuningdek, kursni muvaffaqiyatli tamomlagan ishtirokchilarga sertifikat beriladi.

Hozirgacha Coursera platformasining 1,4 million O‘zbekistonlik tinglovchisi bo‘lib, ularning 50%ini ayollar tashkil etadi. Foydalanuvchilarning 90% qisminini esa asosan o‘quvchi va talabalar ulushiga to‘g‘ri keladi.

2024-yilda Courseraning professional IT-sertifikat kurslarida o‘qish ko‘rsatkichi 206% ga oshgan.

“Bir million o‘zbek dasturchilari” loyihasi 2025-2026-yillar rejasida xalqaro IT sertifikatlarni olganlar sonini 1 milliondan ortiq, professional xalqaro IT sertifikatlar olganlar sonini esa 30 ming nafarga yetkazish belgilangan.

Qolaversa, loyiha doirasida yuqori natija ko‘rsatgan eng yaxshi 2 ta maktabga Prezident sovg‘asi elektromobil berilishi ko‘zda tutilgan.

Shu bilan birga, loyiha doirasida 14 ta hududda eng yuqori natija ko‘rsatgan o‘quvchilarga 700 ta noutbuk, Top-10 nafar o‘qituvchilar chet-elga sayohat, loyiha doirasida eng yuqori natija ko‘rsatgan 100 ta o‘qituvchiga 10 mln so‘mdan pul mukofoti va Top-3 oliy ta’lim muassasalariga pul mukofotlari beriladi.

O’quvchilaringizning zamonaviy bilimlarni egallashiga turtki bo’lish bilan ajoyib sovg’alarga ega bo’lish imkoniyatni qo’ldan boy bermang!

https://uzbekcoders.uz/ru


Қамашидан Қоракўлга АйТини ўрганиш учун борган қиз

Севинч Юлдошова 19 ёшда. Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилиб, вояга етган. Айни дамда у Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги АйТига ихтисослаштирилган Acharya University Uzbekistan'нинг 1- босқичида таҳсил олади.
Севинч Юлдошова 19 ёшда. Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилиб, вояга етган. Айни дамда у Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги АйТига ихтисослаштирилган Acharya University Uzbekistan'нинг 1- босқичида таҳсил олади.

Севинчнинг мақсади Ачарья университетида АйТини мукаммал ўрганиб келажакда Google, Microsoft, IBM каби йирик компаниялада фаолият юритиш.

“АйТига болалигимдан қизиқиб келаман ва унинг кўп сирларини билиш мақсадида ҳам АйТи соҳасига қизиқишим уйғонган.

Ачарьядаги замонавий шароитлар, малакали ҳамда талабчан ўқитувчилар, чет элга бориб малака ошириш имконияти эса мени айнан шу ерни танлашимга сабаб бўлган. Университетнинг бошқа таълим даргоҳларидан фарқи бизда Ҳиндистондан келган малакали ўқитувчилар дарс беради. Ҳозир ушбу таълим даргоҳининг Data analyst йўналишида таҳсил оламан.

Ота-онам доим мени яхши жойда ўқишимни тарафдори, шунинг учун менинг танловимни қўллаб-қувватлашган. Ўқиган инсон доим дунёга бошқача кўз билан қарайди, шунинг учун ҳар бир қиз турмушга чиқишдан олдин албатта илм эгаллаши шарт деб ўйлайман”.

Айтиш жоизки, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Ачарья Университети талабаларга BTech дастури бўйича да 4 та йўналишда ( Computer Science, Data Science, Cloud Computing, Artificial Intelligence) таълим бермоқда. Университетда Ҳиндистондан таклиф этилган 25 нафар профессор-ўқитувчи дарс беради.

Келгусида Ачарья университети Айти соҳаларга интеграциялашган таълим дастурларини жорий қилиш, жумладан медицина ва ахборот технологиялари, роботомедицина, телемедицина, экология ва ахборот технологиялари соҳаларида мамлакатимиз учун зарур бўлган рақобатбардош кадрлани етиштирш ҳамда Қоракўл туманини мамлакатимиз Силикон водийсига айлантириш учун илмий марказ бўлишни режа қилмоқда.

Университет директори Лазиз Хўжакуловнинг айтишича, Севинч каби умуман бошқа узоқ ҳудудлардан келиб Ачарьяда таълим олаётган қизлар кўп ва бу қизларнинг ўқиши, баҳолари, интилишлари ва соҳага қизиқиши йигитларникидан баландроқ экан.

Биз эса ана шундай АйТини ўрганиш учун оиласидан йироқда, бошқа бир чекка ҳудудга бориб илм ўрганаётган барча қизларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Энг кичик меҳрибонлик энг катта ниятдан қимматлидир" —

Фарзандларингизни меҳрибон бўлишга ўргатинг.

Шу видео роликни кўрсам ҳар сафар таъсирланаман.

Меҳрибонликка ўргатиш - бу боланинг ҳиссий интеллектни ривожлантириш демакдир (ҳамдардлик кўрсатиш ва ўзгаларнинг ҳис-туйғуларини тушуниш). Бундай ҳаракатлар нафақат боланинг атрофдагилар билан муносабатларини, балки ўзига нисбатан баҳосини ҳам кўтаришга хизмат қилиши мумкин.

Показано 15 последних публикаций.