ИЖОД ТАРАННУМИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира ва ёзувчи Моҳигул ЎКТАМ қизи Назарованинг ижод канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин
!


ХАЙРЛИ ТУН

Сукунат чўмган маҳал
қандай гўзал оқшом!Тўғри,ҳаво совуқ.
Аммо юлдузлар маржон шодасидек
терилган тунни ҳикояси
нималарни сўйламайди!

Хайрли тун!
Кўзларингиз уйқудан, қалбингиз
туннинг суруридан баҳра олсин!

Азизлар, доим
ҳаётингиз омадли ва қувончли
кунларга тўлсин, яхши дам олинг!


Репост из: МАРВАРИД ФИКРЛАР
ТУН ТАБАССУМИ

Ҳеч қандай жанжалларсиз, аҳил оила бўлиб яшашни истаётган бўлсангиз, 78-80 ёш атрофида турмуш қуринг. Чунки бу ёшда аёл зўрға гапиради, чоли эса умуман эшитмаслиги мумкин.😊😊



@Marvaridfikrlar


#КУНДОШНИНГ КИРДИКОРЛАРИ
(1қисм давоми)

 Ўша заҳоти укалари,уларнинг аёллари, опаси Муҳаббат ва синглиси  Мақсуда,улардан кейин укаларининг аёллари  унинг ёнига келиб,рақсига шерик бўлишди.Ва уни пулларга кўмиб ташлашди.
  Марғуба эса…Худди  оққуш каби  қанотларини кенг ёзиб,эркин рақсга тушаркан,давра тўрида ўзига қараб жилмайиб турган ўғли Мирзоҳидга қаради.Мирзоҳид онасининг рақсга тушаётганидан хурсанд бўлаётгани кўринишидан маълум эди.У келини Садоқатга нимадир деди.Кейин ўнг қўлини кўтариб,«зўр»ишорасини қилди.Марғуба ўйнаб чарчагач,бориб стуллардан бирига ўтирди.
  Аммо дам олиб ўтиришга унинг вақти  ҳам имконияти ҳам йўқ эди.Аёл яна жойидан туриб,тўйхонадаги меҳмонларнинг ёнига борди.Даврада ўтирганларнинг кўпини танимаса-да,улар билан бирма-бир саломлашиб,«Хуш келибсизлар, дастурхонга қараб ўтиринглар,еб-ичиб ўтиринглар,»-деб чиқди.
  Ниҳоят тўй тугаб,«ёр-ёр»садолари янграган пайтда Марғуба жуда чарчаганини ҳис қилди.Синглиси Мақсуда унинг ёнига келиб,қўлидан тутганча келин-куёв ўтирган столнинг ёнига олиб борди-да,опасининг қўлидан тутиб,рақсга туша бошлади.Келини эгилиб таъзим қилаётганини кўриб,Марғуба азобли хаёлларини бир зумга унутди.
  Опаси ва келинлари куёв билан бирга келинни уйига бориб,урф-одатларни ўтказиб уни олиб келишга  кетишди.Марғубани эса Аброр машинасида уйгача ташлаб қўйиб,ўзи ҳам қудаларникига кетди.
  Марғуба ҳовлисига кирар экан, қўшни аёлларнинг куймаланиб юрганини кўрди.Уни кўрган кайвони хола Марғубанинг ёнига келди.
–Марғубажон,келдингизми?Биз ҳам ҳамма ишларни қилиб бўлдик.Чучваралар тугилди,самбўсаларни (хамирни ичига туйилган гўшт ва пиёз солиб пишириладиган таом) ёғда қовуриб,тоғораларга олиб қўйдик.Яна ўғлингизни дўстлари балиқ ҳам келтиришди,униям тозалаб қўйдик.
–Яшанг,холажон.Илоҳо,барака топинглар. Ҳозир келинни ҳам олиб келишади.Мен унгача кийимларимни алмаштириб чиқай.
 Аммо Марғуба уйга кириб улгурмади.Бирданига бир тавақаси очиқ турган дарвозадан унинг кундоши,азалий душмани -Инобат кириб келди.Унинг ранги гезариб кетган,лаблари титраб турарди.
–Ўзингча ўғлингга келин олганингга хурсандмисан энди?-Инобат ҳовли юзасида турганча,овозини баландлатди.-Афсуски,ўғлингни тўйи бўлганини кеч эшитдим-да.Бўлмаса,бориб ўша тўйхонада  адабингни бериб келардим.
  Марғуба унга совуққонлик билан тикилиб турар экан,умрида биринчи марта ундан қўрқмади.Аслида унинг ҳаётидаги кескин бурилишга ундаган,тинч ҳаётини бузган аёлга тик боқиб тураверди.
–Нима хоҳлайсан?-деди у Инобатга совуққонларча қараб.-Эрингни тўйни бузишга сен юбордингми?Минг афсуски,ниятингга эришолмадинг!
–У мени эрим эмас!Мен у билан йигирма йилдан бери бирга яшамайман!Кейин ўзим тўй қилганингни ҳозиргина билдим!Менга туҳмат қилма.
(Давоми бор,эртага...)
Моҳигул НАЗАРОВА
https://t.me/IJOD07


#Таскин
ЭНТОНИ ХОПКИНСДАН ҲАЁТНИНГ 14 ҚОИДАСИ

1. Мен баҳайбат Атлант эмаслигимни тушундим. Дунё ташвишини бир ўзим елкамда кўтариб турганим йўқ.

2. Ҳар кунимни худди умримнинг сўнги кунидек яшашни ўргандим. Ахир, ростан ҳам бугун охирги куним бўлиши мумкин-ку.

3. Умрим давомида ота-онам, ака-укаларим, фарзандларим, оиламни севдим. Умрим поёнида эса ўзимни севишни ўргандим.

4. Одамлар хато қилаётганини билсам ҳам хатони тузатмай қўйдим. Бутун одамзотни мукаммал қилишга мажбур эмасман. Тинчлик мукаммалликдан афзал.

5. Мен ҳис туйғуларимдан уялмай қўйдим. Ҳисларим мен инсон эканимни англатади.

6. Хизмат кўрсатувчиларга яхши чойчақа қолдираман. Бу чойчақа уларни бироз бўлса ҳам хурсанд қилсин. Ахир улар пул топиш учун мендан кўра машаққатлироқ меҳнат қилишдади.

7. Мени қадрламайдиган инсонларни тарк этаман. Улар менинг қадримни билмаса билмасин. Ўз қадримни ўзим биламан-ку.

8. Қариялар бир ҳикояни қайта-қайта айтиб берганда “аввал ҳам айтгансиз” деб уларнинг сўзини бўлмайман. Кексалар бирор ҳикояни такрорлар экан ўз хотиралари йўлагидан қайта ўтиб, ёшликни қайта яшайдилар.

9. Инсонларни кўп мақтайман. Мақтов эшитган кишининг кайфияти кўтарилади. Буни кўриб мен ҳам хурсанд бўламан.

10. Мева-чева ва сабзавот сотувчилари билан тортишиб савдолашмайман. Мен учун арзимас бўлган уч-тўрт доллар улар учун жуда зарур – боласини ўқитишга кўмак бўлади.

11. Кўйлагимдаги ғижим ёки кичик доғга эътибор бермайман. Шахсият ташқи кўринишдан муҳим.

12. Биров мендан ўзиш учун ғирром ўйин қилса ўзимни йўқотиб қўйиб асабийлашмайман. Мен каламуш эмасман, мен ким ўзарга мусобақалашмайман.

13. Инсонлар билан яхши муносабатда бўлиш учун кибрни йиғиштириш керак. Кибр ва худбинлик инсонни ёлғизлатиб, жамиятдан яккалаб қўяди.

14. Мен ўз бахтимни ўз қўлим билан яратаман. Ҳаётимни бахтли яшаш фақат ўз қўлимда.
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07


–Қани у ифлос?
–Бўлди,кетди.
–Афсуски,келганини кеч эшитдим опа.Бўлмаса,бўйнини узиб ташлардим,-деди Аброр тишларини ғижирлатиб.
–Қўйсанг-чи,бўйни узиладими,бошқами даф бўлсин.Юр,ичкарига кирамиз.Меҳмонлар ҳам бизга қараб қолишгандир.
  Марғуба шундай деб  Аброрни қўлтиқлаб олди-да,юзида табассум пайдо қилиб ичкарига қараб юрди.Аслида унинг юраги оғриётган эди.Бир пайтлар ўзинг учун юксакларда бўлган инсоннинг бу қадар тубан кетиши…Ўз ўғлининг тўйига оёққа туролмаймайдиган даражада маст бўлиб келиши…Аёл бу нарсаларни миясига сиғдиролмаётган эди.
  Марғуба тўйхонага кириб боргач,тўғри санъаткорларнинг ёнига бориб,шўх куй ёки қўшиқ ижро этишларини сўради.Санъаткорлар унинг айтганини қилиб,ўйноқи бир қўшиқни ижро этишга киришган пайтида Марғубанинг якка ўзи давра ўртасига чиқиб,рақсга туша  бошлади.
(Давоми бор)
Моҳигул НАЗАРОВА
(Агар қиссани кўчириб,бошқа каналларга бермоқчи бўлсангиз,муаллиф розилигини олишни унутманг)
https://t.me/IJOD07


#Янги қисса
Азизлар,бугундан бошлаб янги қиссани эътиборингизга ҳавола қиламан.
Кундошнинг кирдикорлари.
1-қисм.Тўйдаги ҳангома.
   Замонавий тўйхона.Дастурхон тўла ноз-неъматлар,шодон чеҳралардан нур таралиб турган каби гўё.Марғуба четроқда туриб,даврани кузатар экан,қалби,бутун вужуди бахт туйғуси билан лиммо-лим каби эди.Ахир у бугун ягона ўғли -Мирзоҳидни уйлантиряпти.Бу қандай катта бахт!Энди у ҳам келин олди,келини ўз қизи каби кўнглига киришидан умидвор.Марғуба ҳали келини Садоқатнинг феъл-атворини яхши билмаса ҳам у билан она-бола каби яқин бўлиб кетишидан умидвор бўлиб ўтирибди.Оппоқ либосдаги келини ҳам ҳар замонда унга кўз ташлаб қўяди.Марғуба билан нигоҳлари тўқнашганда эса кўзлари кулиб,таъзим қилиб қўяди.Марғуба ҳам келинига жавобан жилмайиб қараркан, даврада битта ўзи чайқалганча ўйнаётган эркакка бирданига кўзи тушди.
 Ўзича нималардир деб ғудурлаганча даврада беўхшов ҳаракатлар билан ўйнаётган,ўзини ушлаб олиб чиқмоқчи бўлаётганларни силтаб ташлаётган, кийимлари ғижим ва кир   эркак -унинг собиқ турмуш ўртоғи-Мирзобек эди.Кейин эса давра тўрида оппоқ кўйлак кийган келин ёнида ўтирган, куёв либосидаги ўғли Мирзоҳидга қаради.Мирзоҳиднинг кўзларида акс этиб турган уят, алам,норозилик,ноқулайликни  кўриб, давранинг ўртасида йиқилиб тушган эркакка қаради.
  Тавба,бир пайтлар шу эркакни яхши кўрган эдими?Уни деб ўз бахтидан воз кечган эдими?Шу эркакни деб ота-онасини хафа қилган,ҳатто уларни норози бўлишларига сабабчи бўлган эдими?
  Ахир бугун Марғубанинг энг бахтли куни-ку.Бу одам тўйхонада қаердан пайдо бўлиб қолди?Мирзоҳиднинг уйланаётгани ҳақида хабарни қаердан эшитди?Ким хабар берди унга?Афсуски,саволлар қанча кўп бўлса-да,уларга жавоб йўқ эди.
 Марғуба тўйхонада йиғилган меҳмонлар ўзига қараб туришганини,уларнинг нигоҳларида ачинишдан ҳам кўра кўпроқ қизиқиш борлигини ҳис қилиб турарди.Нигоҳлари билан тўйда  хизмат қилиб юрган одамлар орасидан укаларини  излади.Аммо нимагадир укаларидан бирортаси ҳам кўринишмади.Марғуба нима қилишини билмай,бирпас туриб қолди.Кейин эса таваккалига давранинг ўртасига кириб борди.
  Ерда чилпарчин бўлиб ётган эркакнинг қўлидан тортиб турғазди.Мирзобек унинг кўмагида зўрға қаддини ростлади.Марғуба ҳар қанча ижирғанмасин,унинг қўлларидан тутиб чеккага бошлади.Ресторандан ташқарига чиқишгач,Марғуба Мирзобекнинг қўлини қўйиб юборди.
–Нимага келдингиз?-паст овозда сўради у.
–Нимага келмас эканман?-шанғиллади Мирзобек.-Ахир Мирзоҳид менинг ҳам ўғлим-ку.
 Охирги пайтларда Мирзобекнинг хурмача қилиқлари кўпайиб кетгани сабаб Марғуба унга нима дейишини билмади.Аслида Марғуба жанжалкаш,андишасиз аёл эмас эди.Аммо ҳозир Мирзобекни амаллаб кузатиб қўймаса,кўзининг оқ-қораси бўлган ўғлининг тўйи бузилиши мумкинлигини ҳис қилиб турарди.
–Илтимос,кетинг.Тўйни бузманг,Мирзобек, -деди Марғуба.Асабийлашганидан овози титраб чиқди.
 –Ҳеч қаёққа кетмайман!Мени тўйга таклиф қилмаганинг етмагандай,энди ҳайдаб юбормоқчимисан?-Мирзобек бақириб юборди.Унинг кўзларига қараб,Марғуба бирдан қўрқиб кетди.Чунки олайиб,кўзининг пахтаси чиқиб турган эркакнинг ваҳожати бузуқ эди.Аммо ўзини тезда қўлга олди.
–Кетинг.Агар яхшиликча кетишни истамасангиз сизга ёмонлик қилишга мажбур бўламан!
–Нима қиласан?-Мирзобек хунук тиржайди.-Нима келади қўлингдан?
–Сизни милицияга бераман!Ўшанда биласиз,қўлимдан нима келишини!
Мирзобекнинг бирдан попуғи пасайди.
–Яхши,кетаман.Лекин битта шартим бор!
–Қандай шарт яна?
–Менга пул бер.Кўпроқ пул бер.Пулни оламан-у,кетаман.
  Марғуба ғазабидан титраганча,қўлтиғига қистирилган ҳамёнини қўлига олди.Ичига қўл суқиб,бармоқларига илашган пулларни олиб,Мирзобекнинг юзига қараб отди.Марғубанинг бу қилиғидан Мирзобек хафа бўлмади.Аксинча,ерда сочилиб кетган пулларни йиғиб олиб,дарров кўздан ғойиб бўлди.
  Марғуба эса…Марғубанинг йиғлагиси келди.Мана шу ҳозиргина ерда ётган пулларни олиб кетган эркакни деб ўз ҳаёти изидан чиқиб кетганини ўйлаб,хўрлиги  келди.Шу пайт ичкаридан чиқиб келаётган укаси Аброр унга рўбарў бўлди.Аброрнинг нимадандир жаҳли чиққан шекилли,юзлари бўғриқиб,кўзларида жаҳл учқунлари сезиларди.


     Бокуда чоп этилган “Иқбол”, “Иршод”, Мулла Насриддин” журналларида  мақолалари чоп этилган. Самарқанддан юборилган мақолаларга С.Алиев, С.Али, Баҳлул, Наштар, Занбур, Ранжбар, Шапалоқ, С.Р.Самарқандий, Ситамдида, Муллачумбул, Боқишолали, Муштиқолиб ва бошқа имзоларни қўйган.
                     “Ҳеч бўлмаса айбимни айтинг”
            1937 йил кеч куз кунларнинг бирида НКВД ходимлари тун қоронғисида бу оиланинг эшигини қоқишди. Бутун оила уларнинг келишини кутиб тургандек эди. Адибга “инглиз жосуси”, “антисовет тарғибочиси” сингари айблар қўйилади. Самарқанд вилоят суди унинг ишини уч марта кўриб чиқиб, бирор қарор қабул қила олмайди ва республика олий судига юборади. Тошкент ҳам бирор қарор чиқара олмасдан ишни Москвага оширади. СССР НКВД расмийлари 1941 йил 16 сентябрда Саидризо Ализодани 5 йилга озодликдан маҳрум этади. Адиб аввал Самарқанд, кейин Тошкент. Тобольск, Владимир қамоқхоналарида сақланади.
       8 йил хибсхонада сақланаши, махсус режимли камерада ётганига қарамасдан, Саид Ризо ҳамон ўзининг айбсиз эканига ишонар, адолат ғалаба қозонишига умид қиларди. У юқори инстанцияларга қайта-қайта 400 дан ортиқ мактуб ёзиб, фақат биргина саволга жавоб истади: “ҳеч бўлмаса айбимни айтинглар!”
     Унинг айбини айтишмади. Ализода кундан-кунга сўлиб борар, уни сил тобора ҳолдан тойдирарди. Шу боис уни 1944 йилнинг 11 сентбярь куни 32-сонли камерадан қамоқхонанинг касалхонасига кўчиришади. 1945 йил 24 декабрда буюк адиб 58 ёшида дунёдан ўтади.
                                                       Ализоданинг қайтиши
     Саид Ризо Ализода хибсхонада ўз яқинларига, турли инстанцияларга хатлар ёзган. Бу мактублар унинг номидаги фондда сақланмоқда. Унинг бир нечтасини ўқиш асносида, бу инсоннинг хибсда кечирган қийинчиликлари,  ҳис-туйғуларини очиқчасига сезиш мумкин.
     Адибнинг оила аъзоларига битган мактубидан:
     “Азиз қизим Саида! Мен соғ-саломатман! Ҳозир Тошкент қамоқхонасидаман. Мени ўғлим Саид Тағининг тақдири безовта қиляпти. имкони бўлса, менга тамаки, ёнғоқ, туршак ва қовурилган ун юборсангиз. Имкони бўлмаса, шарт эмас... Азиз невараларим – Ховар, Фарҳод, Парвиз, Фаррух, Зиё, Бахтиёр, Гулрух, Ҳурмуз яхши ўқишяптими? Сиздан сабрсизлик билан мактуб кутиб қоламан.
                                                          Саид Ризо Ализода”
     Саидризо Ализоданинг Владимир шаҳар хибсхонаси раисига йўллаган мактубидан:
  “Менинг иссиқ пайпоғим ва ёстиғимни олиб қўйишди. Илтимос ушбу буюмларимни қайтаришга ёрдам берсангиз. Яқин кунларда қизим билан учрашув белгиланган. У бу буюларимни ямаб, ювиб беради. Шу билан бирга терговчилардан илтимос қиламан: яқинларим юборган озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилишимга розилик беришсин. Чунки ҳозир аҳволим жуда оғимр. Кун сайин ҳолдан тойиб боряпман...
                                                                                   Ализода.26.08.45”
        Саид Ризо Ализода Владимир қамоқхонасининг яҳудий миллатига мансуб раисига иврит тилини ўргатган. Кейинчалк бу одам ўз хотираларида “дунёнинг ишини кўрингки, сиёсий тутқун. Озарбойжон миллатига мансуб Саидризо Ализода менга ўз она тилимни ўргатди” деб ёзганди. Умуман, Саидризо Ализода полиглот эди. У озарбойжон, рус, ўзбек, форс, араб, инглиз, немис, француз, италян, иврит, курд, тожик, урду, арман тилларини жуда яхши билган.
  1958 йил 16 январда Саид Ризо Ализода оқланди. 1987 йилди унинг невараси Фарҳод Ализода катта қийинчиликлар билан бобосининг жасади қолдиқларини Владимир шаҳридаги маҳбуслар қабристонидан Самарқандга олиб келди. Ҳозир Самарқандда Саидризо Алихзода номида кўча ва маҳалла бор. Самарқанддаги 14-мактаб унинг номига қўйтлган. Мактаб қаршисида Саид Ризо Ализодага ёдгорлик ҳам ўрнатилган... 
         Рустам Жабборов таржимаси

https://t.me/IJOD07


САИД РИЗО АЛИЗОДА: ҲАЁТИ, МЕРОСИ ВА ФОЖИАСИ

     ..Саид Ризонинг таржимаи ҳолини аниқлаштирсак, тахминан шундай манзара юзага чиқади: У  1887 йилда Бокуда гилам тўқувчи оиласида туғилган, онаси Хадичабегим ўз даврининг саводли аёлларидан бўлган. Саид Ризо икки ёшга тўлганида онаси вафот этади. Болаларнинг таълим-тарбияси билан отаси Мирмавсум оға шуғулланади.
     Фаровон ҳаёт илинжида ватанини тарк этган Мирмавсум оға аввал Бухорога келиб ўрнашади. Кейин Самарқандга отланади. Шу ерда гилам тўқиб сотишни давом эттиради.
     Оилавий шароити оғирлигига қарамай. Отаси Саид Ризони 15 ёшида уйлантиради. Лекин бу унинг таълим олишига монелик қилмайди. 1902 йилда  у Самарқандда озарбайжонлик  Шайх Абулқосим Ганжийнинг янги мактабига ўқишга киради, кейинчалик шу ерда ўқувчиларга сабоқ беради.
     У Туркистонда янги турдаги мактаб очган илк зиёлилардан бири эди. Саид Ризонинг бевосита ташаббуси билан Самарқандда 1907 йилда “Ҳаёт”, орадан бир йил ўтиб, “Янги ҳаёт” мактаблари фаолиятини бошлайди. У ўзбек ва форс-тожик мактаблари учун янги дарсликлар яратади.
       Олим, муаллим, журналист ва таржимон...
     С.Р.Ализода таржимонлик фаолияти билан кенг шуғулланган. Пушкиш Гоголь, Шолохов, Элтон Синклер сингари адибларнинг асарларини, Бартольднинг “Туркистон”, “Европанинг умумий тарихи” асарларини таржима қилган. Унинг диний мавхулардаги “Туркистон тарихи”, “Дин қонунлари”, “Ислом тарихи”, “Асри саодат”, “Маданияти ислом”  китоблари нафақат Туркистонда, балки бутун Шарқ мамлакатларида ўқитилган.
     Ўша йилларда Боку, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Боқчасаройда чиқадиган газета ва журналларда  унинг қатор адабий мақолалари чоп этилган. Журналистика соҳасида эришгани ютуқлари туфайли 1910 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий таъсис қилган “Ойна” журналига масъул котиб сифатида ишга олинган.
     Бир муддатдан сўнг Саид Ризо Ализода “Шарқ”, 1916 йилдан бошлаб, “Телеграф хабарлари” газеталарини таъсис этади. 1919 йилда унинг муҳарририлиги остида “Шуълаи инқилоб” журнали чоп этила бошлайди. 1922 йилгача босилган бу журнал Ўрта Осиё мамлакатларидан ташқари Озарбойжон. Туркия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатларда ҳам тарқалган.
     Адиб 1933-йилдан то сургунга қадар Самарқанд Давлат Университетида араб ва форс тилларидан дарс берган. Таниқли ўзбек шоирлари Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ўткир Рашид, академик Воҳид Абдуллаев сингари бир қанча зиёлилар унинг қўлида таҳсил олган. Ғафур Ғулом 30-йилларда Бокуда бўлганида, “Коммунист” газетасига интервью бераркан, “мен илк таҳсилни Самарқандда  озарбойжон мактабидан олганман, Шеърият оламига эса, Ҳусайн Жовид ва Мирзо Алиакбар Собир изидан кириб келганман” деганди.
                         Озарбойжон маданияти тарғиботчиси
     1906-йилда Саид Ризо Ализода Мирзо Алиакбар Собир билан учрашиш мақсадида Шамахига кетади, бир муддат ўша ерда қолади, Шамахи адабий муҳити билан танишади, машҳур Озарбойжон шоири Мирзо Алиакбар Собир билан ҳамсуҳбат бўлади. Бокуда буюк бастакор Узайир Ҳожибеков билан кўришади. Самарқандда режалаштирилган ишлар ҳақида гаплашишади.
   1910 йилда ўз дўстлари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Ҳожи Муин, Исмоил Охундов, Мулло Ҳалим Каримов, Аҳмад ҳожи Абдурасул ўғли  ва бошқалар билан пул йиғиб, хаста ётган шоир - Собирнинг тезда оёққа турриб кетиши учун юборишади. Аммо, орадан кўп ўтмай, Мирзо Алиаскар Собир вафот этади. Самарқанд зиёлилари унга қирқ кун аза тутишади...
     Саид Ризо Ализода Туркистонда Озарбойжон адабиётини тарғиб этишга катта ҳисса қўшди. 1913-йилда у Узайр Ҳожибековга мактуб йўллаб, Туркистонда, жумладан Самарқандда Озарбойжон мусиқаси ва театрини ривожлантиришга ёрдам беришни сўрайди. 
     Узайрбей Саид Ризонинг илтимосини бажаради. Бокудан Самарқандга кўплаб актер ва мусиқачилари келади. Уларниг ёрлами билан Саид Ризо Ализода 1918 йилда Самарқандда Узайр Ҳожибековнинг “Лайли ва Мажнун”, “Асли ва Карам” операларини, “Аршин Мол-олон”, “Бу бўлмаса бошқаси” мусиқали комедияларини саҳналаштирган ва роллардан бирини ижро этган.




Репост из: Abdunabi Hamro ijodi
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг таваллуд санасиға бағишлаб, анинг “Безгакшамол” девониға кирмиш ғазаллардин бириға

МУХАММАС

Бу қандоқ бетайин турмуш, гўё шудгордаги ҳакка
Бу хил қийноқни ҳис этгай узун тун ухлағон якка,
На бор бир дилкушо улфат, на бир ожиза эрмакка
Адо қилди хотунсизлик, ризодурман кўмилмакка,
Вале шеърлар битиб вақт бор на ўлмак, на чўзилмакка.

Хотун зоти кўп ўзгармиш, бири шўхдир, бири бебош
Магарким ош тилайдурсан, бошинг узра ёғилгай тош,
Азоб узра азоб бул кун, оқарди мўйлабу ҳам қош
Туним ўтгай эзиб ёстуқ, тошар икки кўзимдин ёш
Бири Анҳор, бири Бўзсув, келинг, қизлар, чўмилмакка.

Мисоли гўр азобидек хотунсизлик қийин иш-да
Баҳору ёз ўтур бир нав, совуқ урғай қаро қишда,
Чилим тортғон каби банги, тайин йўқдир ақл-ҳушда
Ҳасан мингбошининг кенжа қизи бежо боқур тушда,
Ки уйғонгач дедим: ”Ёшсан, бало борму сузилмакка?!”

Бу ёлғизлик ўтиб жондин, юродурман гўё восвос
Кириб майхонаға, бўза ичиб, тортиб наша ҳам нос,
Ўшал қизни брак қилдим, ҳали наврастадир оз-моз
Анинг тўнғич опоси, аҳ, муносибдур манга паққос
Пишибдур жавҳари лиму киби, тайёр узилмакка.

Биров дейди: хотун зоти бўлур яхши-ёмон, сайла
Биров айтур: хотунсизлик сенга бир имтиҳон, сайла,
Ажаб, Бемаҳалий, бўйдоқ юрибсанму ҳамон, сайла,
Биров дейди: кириб дўппи бозориға жувон сайла
Вале, Мавлоно Гулматман ва ҳаққим йўқ бузилмакка!

(Фақир Бемаҳалий бисотидин Абдунаби Ҳамро ёзиб олмиш)


​​— Янгиси. Тўрт ойча олдин бечоранинг ишончини қозониб, уйига жойлашволиб, уйланишгаям улгуриб… Кейин нима қилибди, биласанми?
— Ўмариб кетибдими бор нарсани?
​​— Аёл ишдан қайтса, уй бўм-бўшмиш. Унинг кунига тушишимга сал қолди, болам! Ер ютсин икки набирали бўлиб ҳам, эси кирмаган, дуч келганга эшигини очиб берган     онангни! Худо олсин бу ярамасни!
— Ойи, унақа деманг. У…
— Қидирувда экан, қўлга тушибди. Шунга қарамай мендан ҳам алламбало кўрсатмалар олишди. Ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим, Фарҳод! Бир ўзингиз турасизми, бола-чақангиз йўқми, деб сўрашди…
— Сизни ёлғиз қолдирган бу мен — ношуд фарзандингиз! Менга лаънат!
— Ё мен, ё хотининг, деб оғир шарт қўйган беандиша онанг-ку!
— Хўш, кейин нима қилди «андишали» ўғлингиз? Ташлаб кетиши керакмиди онасини? Менинг энг катта хатом — ғазаб устида бир ўзингизни ташлаб кетганим, ёлғиз қолдирганим! Анави кириб келармиди мен шу ерда бўлсам? Ҳадди сиғармиди? Ҳа, майли. Бўлган иш бўпти. Сиз энди ўзингизни қўлга олинг…
Фарида опа шифтга қараганча хаёл сурар — ўғлининг кўзларига қарашга ботинолмасди. Фарҳод ҳам ўзини беҳаловат сезар, вужуди оловланарди: «Унақа аёл эмасди менинг онам. Лекин алам… Аламзадалик! Уни шу кўйга солган мен — ўғлимасми?!»
— Набираларимниям сарсон қилдим…
Ғарибона ётган Фарида опа шундай деди-ю, эшик очилиб, набиралари кириб келишди:
— Сизни соғиндик, бувижон! Жудаям соғиндик!
— Болажонларим! — кўзлари чақнаган Фарида опа ўрнидан туриб кетди. У набираларини бағрига босар, ҳаяжондан энтикарди.
«Яна кимдир келиши керак!» — аёл умидвор кўзларини эшикка тиккан эди, остонада келини пайдо бўлди. Чеҳраси ёришиб кетди Фарида опанинг.
Сония кўзларини айбдоргина жавдиратиб турар, қалбига илиқлик инган турмуш ўртоғи эса унга миннатдор боқарди…

https://t.me/IJOD07


Фарҳоднинг лаблари ўзидан-ўзи титрай бошлади:
— Ақлли она… қасос олмайди фарзанддан. Бу йўл билан ўч олмайди!
— Тушунмадим, нима дединг? Қанақа қасос? Шунчаки… кетишинг билан у пайдо бўлди. Ҳаётимда ўзгариш бўлишини истадим мен ҳам. Биламан, бу сенга ёқмайди!..
— Одамлар нима дейди?
— Ким нима деса, деяверсин! — тутақиб кетди Фарида опа. — Шунча умрим болам деб ўтди. Сени деб! Қадримга етдингми? Жодугарингни дединг! Ҳа, майли. Тушунаман сениям, усиз яшолмайсан. Аммо сен ҳам мени тушун! Ҳар кимга ўз ҳаёти ширин экан. Мен ҳам ўзим учун бир яшай! У сўз берди, умримнинг охиригача хафа қилдириб қўймайман, деб. Илтимос, йўлимга ғов бўлма.
— Ўйлаб иш қиляпсизми ўзи?? — жиғибийрон бўлди   Фарҳод. — Тузукми, бузуқми… Кўчадаги бир ўғрими, фирибгарми бўп чиқмасин, тағин?   Кейин аттанг қилиб қолманг? Қаерлик экан?
— Болам, унақа эмас. Айтдим-ку, хотиржам бўл, деб. Суриштирдим, таг-тугли, ўзи асли марғилонлик бойвачча!
— Марғилонлик бойвачча?.. — Фарҳод дардли пичирлади-да, чуқур хўрсиниб, бошини сарак-сарак қиларкан «Бойвачча бошига урадими сизни, ойи? Манави уйга кўз олайтирган у расво!» демоқчи бўлди-ю, кўксидаги фарёд қанчалик кучли бўлмасин, тилини тийди.
— Ойижон! — ёш кўринди фарзанднинг кўзида.
— Мен бир тўхтамга келдим, — деворга қаради Фарида опа. Кейин ўғлига шундай қараш қилдики, кўзларидан ҳам худди ўша гапни «Раъйидан қайтараман деб хомтама бўлма!» деган маънони англаш қийин эмасди.
Фарҳод бўшашганича ташқарига чиқди. Чирчиққа қайтди. Лекин хаёли Тошкентда эди. «Онамга нима қилган? У нима қилмоқчи?»
Тўнғичи: «Қачон уйимизга қайтамиз?» — деб тиззасидан қучган эди, бақириб юборди:
— Ўз уйимиздамиз-ку?
— Тошкентга қайтишни хоҳлайман, ада! Бувимни соғиндим…
— Бувингни соғингдингми, жанжалними? Зўрға қутулдиг-у, болажоним? — деди Фарҳод ва кўзларини хотинига қадади:
— Шундаймасми, онажониси?
Сония нигоҳини олиб қочди.
Ҳа, энди Фарҳоднинг қулоғи тинч. Жанжал йўқ… Аммо елкасидан оғир бир юк босгандай ўзини беҳаловат сезар, ичини нимадир кемирарди: «Онам нима қилмоқчи менга қасдма-қасд?!»
Сония ийманибгина:
— Ойимлар яхшими? — деб сўради.
Фарҳоднинг юзига тағин истеҳзо югураркан:
— Салом деб юборди! — дея овозини баландлатди.
Сония ўғилчасини етаклаб ичкари уйга кириб кетди. Фарҳод эгилган бошини қўллари орасига олди. Бир оҳ урдики, елкалари титраб кетди…
Келинда ҳам олдинги шашт йўқ. У секин бошини чангаллаб ўтирган эрининг ёнига келди-да, пойига ўтирди. Тиззаларига бошини қўйиб:
— Мени деб изтироб чекяпсиз, дадаси, — деди титроқ овозда.
— Нима?..
— Хотинингизнинг гапига кириб, шу бўлдими аҳволингиз? Шуми алоҳида яшаш? — Сониянинг ғамгин ва хижолатомуз нигоҳи ерда эди. У бошини пастроқ эгиб йиғламсираган кўйи давом этди:
— Тушунишга ҳаракат қилмадим ойимни! Бир гапдан қолмадим… Болаларниям кўряпсиз. Қачон қайтамиз, деявериб… Дадаси, кетайлик?
— Қаёққа?..
— Кўнглингиздан нималар кечаётганини билиб турибман, Фарҳод ака. Қай юз билан остона ҳатлаймиз, деб азобдасиз.
Фарҳод ўтирган жойида бир қимирлади: «Кўнглимдан нималар кечаётганини билмайсан, Сония. Янгиликдан хабаринг йўқ!»
— Кетамиз. Кетамиз ўз уйимизга, Фарҳод ака!
— Бунинг иложи йўқ!
— Наҳот?!
— Қаёққа кетамиз?! У уйнинг эшиги энди берк. Биз учун эшиклар ёпилган, Сония!
— Гуноҳим шунчалик оғирми? — Сония йиғлаб юборди.
— Айбдор — эринг, — таъсирланган Фарҳод Сониянинг кўз ёшини артди-да, унинг ёнига чўкка тушди. — Ҳаммасига сабабчи онасини ёлғиз ташлаб кетган худбин ўғил!
Фарҳоднинг қўл телефони жиринглади.
— Болам…
Ғалати эшитилган овоз Фарҳодни довдиратиб қўйди.
— Ҳа, ойи? Тинчликми? Тузукмисиз?
— Тузукман, хавотирланма… — зўрға пичирлади Фарида опа.
— Яширманг, нима бўлди? Ким хафа қилди?
— Болам, ҳақ бўлиб чиқдинг!
— Нима?..
Фарида опа кўрпа-тушак қилиб ётар, аъзои-бадани қалтирарди.
— Ким келди, дедингиз?
— Икки милиционер ва бир аёл.
— Аёл? Хотини эканми? — ғазаби жунбушга келарди Фарҳоднинг.


#Ҳикоялар
💥Қасдли дунё

Ҳикоямиз қаҳрамони:
Икки набирали аёл.

Биттагина ўғли хотинининг гапига кириб, бошқа жойга кўчиб кетди-ю, алам нималиги, ёлғизлик қанчалик даҳшатли эканини вужуд-вужуди билан ҳис этаётган Фарида опа эшигини қоққан ўзи тенги эркакдан кўз узолмай қолди. «Худойим, менга нима бўлди? »
Ўшанда ижарага уй қидириб юрган бу одамнинг ҳам икки кўзи остонада бир хил бўлиб турган уй соҳибасида эди. У ҳам аёлга аллатарз қарар ва… номаълум ҳисдан сархушланиб, тошдай қотган ошиқни эслатар эди ҳолати. Наҳот бир кўришда ошиқу беқарор бўлди-қолди?
— Одам қўйиб бўлгандим-да, — деди Фарида опа.
— Кечикибман-да?.. — шашти пасайди эркакнинг.
— Ёш оилага бервордим. Сизга ҳам оилагами?
— Йўқ, ажрашганман. Турмушимиз ўхшамади, уйдан чиқиб кетдим.
— Шунақа денг… — опа келувчига бошдан-оёқ разм соларкан, бир лаҳзада минг фикр бошидан ўтди. Кўз ўнгида ўғли жонланди. «Ташлаб кетди-я, хотинини деб! Мен бўлсам, ўғлим бор-ку, деб қайрилиб қарамабман бирор эркакка. Нима, тенгим топилмасмиди?.. Сен ҳам аёлсан, Фарида… Шунча умринг ўтди боланг учун! У нима қилди?!»
— Ичкарига киринг! — деди аёл беихтиёр.
Дастурхон ёзилди. Кўнгилли, ҳузурбахш ўтди биринчи суҳбат. Уй соҳибаси «меҳмон»ни йўлаккача кузатиб қўйди.
Кейин-кейин бу эркак кўп келадиган бўлди. Фарида опа ётса ҳам, турса ҳам уни ўйларди.   «Сезяпман, у ҳам бефарқ эмас. Наҳотки шу истарали, басавлат, барно кишининг ҳаётимга кириб келаётгани рост бўлса?..»
— Қачон никоҳ ўқитамиз? — сўраб қолди бир куни эркак.
— Никоҳ?! — ҳаяжонланиб кетди Фарида опа. — Дарров, а?
Аёл ўйга толди. Шошилмаяптими? Ахир эскилар «Сина, сўраб-суриштир» дейишган. Аммо «Бир қарашдаги муҳаббат» деган гап ҳам бор-ку дунёда! Бир қарашдаги муҳаббатдан бахт топган, бир умр саодатли ҳаёт кечирган одамлар озми?
Қайнона-келиннинг чиқишолмаслиги оила тинчини бузар, танг аҳволда қолган Фарҳод икки ўт орасида ёнарди: онасини десинми, хотининими?
Охир-оқибат бештагина аъзоси бўлган хонадон иккига бўлинди.
Фарҳод Чирчиқдан уй сотиб олди. Янги иш топди. Қулоғи ҳам тинчлангандек бўлди-куя, лекин хаёли Тошкентда, ёлғиз онасида эди. Ёлғизгина онаси…
Эшитдики, онаси уйига бир оилани ижарага қўйибди. Яхшигина ижара ҳақиям оларкан. Лекин, эҳтимол, у ҳам руҳий исканжада: ўғли бор, келини, набиралар… Аммо бегоналар билан яшаяпти?
Эри автофалокат туфайли вафот этиб, бева қолганида Фарида опа йигирма иккида эди. Ҳаётини ёлғиз фарзандига бағишлади. Ўқитди. Уйлантирди. Аммо… Фарҳод нима қилди? Онаси жаҳл устида: «Ё мен, ё хотининг!» — деган эди, кимни танлади? Хотинини! Хотин азиз экан-да, онадан ҳам?!
Қаттиқ алам қиларди Фарида опага: «Хотин топилади. Лекин она-чи?!»
“Онанинг мўътабар зотлигини ким билмайди? — ўйларди   Фарҳод. — Лекин келин ким? Чўрими? У ҳам бировнинг эрка қизи, жигарбанди эмасми? Шириндан-шакар иккита бола бўлса ўртада. Сарсон-саргардон бўлишсинми улар? Етимликнинг оғир кунлиги маълум. Тирик етимлик ундан-да оғир-ку?”
Бир куни ғалати хабар эшитди-ю, Фарҳоднинг ичида нимадир синди: «Эй, Худойим, ойим… эрга тегяпти?..»
“Нима бўпти? — ичидан чиқарди бир овоз. — Онанг ножўя иш қилмабди, оила қурмоқчи, холос. Бошқа турмуш қуриш, хонадон саодатидан баҳраманд бўлишга у ҳам ҳақли? Сабрига балли — биттагина боласини ўйлаб, йигирма беш йил ёлғиз яшади-я! Хўп… Лекин у эркак ким? Қанақа одам?»
Фарҳод онасиникига борди. Гапни нимадан бошлашни билмай: “У одам…” — деганди, “Хотиржам бўл, синадим”, — деди Фарида опа ўғлининг нима демоқчилигини англаб.
— Қачон улгурдингиз? — киноя сезилди фарзанднинг сўзида.
— Ҳисоб беришим керакми? — онаси қошини чимирди. — Ўзлари ҳисоб берганмидилар?
— Ойи…
— Нима, ойи?!..
Деворга суянганча беҳол-бемажол туриб қолган Фарҳод изтиробини жиловлашга уриниб:
— Мен ҳам у билан яқиндан танишай, кимлигини билай, — деди.
Онаси жеркиб берди:
— Айтдим-ку, кимлигини! Бир мусулмоннинг фарзанди. Топармон-тутармон. Ҳа, энди… иккита боласи бор экан биринчи хотинидан. Ҳеч нимани яширмади. Нима, турмуши ўхшамаганларнинг ҳаммаси ёмонми? Кўчадаги бетайинни уйга опкирмасам керак, онангдаям ақл бор!


- Тавба - деди ўзига ўзига - болаларимдан билан шунча узоқлашиб кетибман-а? Худди бир оила эмас, шунчаки қариндошдайман…
Хола бунга ўзи сабабчи эканини бирдан тушуниб қолди, чунки қаттиққўллиги туфайли ҳеч бири яқинига келиб дилини очмайди. Бирор дарди бўлсаям тўғридан-тўғри келиб тил ёришмайди. Қачонки катта қизи аввал обдон уни айланиб ўргилади, сўнг гапни бошлайди. Шунда ҳам хола бир ўт бўлиб ёнади-да, сўнг насиҳатга тушиб кетади. Ўзининг туққан болари шунақа бўлгандан кейин келинларни гапирмасаям бўлади. Бечоралар қайнонасига ёқадиган ишни қилиш учун эртадан кечгача уриниб ётишади. Хола билади, у бақириб-чақиргани билан уй-уйларига кириб кетганларидан кейин эрлари уларни алдаб-сулдайди. Шунинг учун эртасига яна боягидек билдирмай юришаверади.
“Темир хотин” дейишавериб сал бўлмаса юрагимни ҳам темирга айланиб қолай дебди.Эй она бўлмай кет”! - хола ўзига-ўзи танбеҳ берди. - Агар неварам аскарликда хат ёзмаганида буни сезмай ўлиб кетармидим? Аслида Неъматтилло мақташ бараварида усталик билан бошқа томонимни ҳам ойнакдан кўрсатдия! Чолим шўрлик неччи марта айтса, қулоғимга кирмабди. Астағфируллоҳ!
Аста ўрнидан турди. У ёқ бу ёғини тўғрилади, ва остонада ҳатлади. Уй ичидан бошқача аёлга айланиб чиққандек сезди. Ҳовлисига назар ташлади. Кичик келини ошхонада куймаланиб ётибди, каттаси тандир бошида. Ўртанчаси ўлиб толиб кўча супираяпти.
“Булар ўзлари буюртма бўб қолган, менинг шанғиллашимни кутиб туришадида! Ўзларини билиб ишларини қилса зуғум қилармидим” Минавар холанинг кайфияти яна ўзгара бошлади. Лекин кўзи ерда ўрмалаб юрган энг кенжатой неварасига тушгач кўнгли илиди.
- Вой менинг тойчоғим, тиззанг шилиниб кетибдия, қани менга келчи?
Атрофдагилар бир зум қотиб қолишди, чунки неча йиллардн бери холанинг оғзидан бунақа илиқ гап чиқмагандиёв!
- Оҳ,оҳ боламнинг боласи, қантак ўрикнинг мағизи.
Келинлар туш кўрмаганларига амин бўлгач, бир-бирларига имлаб қўйиб ишларини давом этди...
Нарироқда сўрида ўтирган ака-укалар Саъдуллога қараб кулишди, у эса чўнтагидаги хатни бир ушлаб қўйди.

Тамом.

https://t.me/IJOD07


- Бақириб-чақирсам шуларнинг фойдасини ўйлаб куйикаман! Мен шунчалик бўлганим учун ўғилларингиз битта касб корнинг бошидан тутиб нон топаяпти, бўлмаса калишини судраб юришарди, шу бўшанглиги билан. Битта қорним бурда нон билан тўяди. Катта қип қўйдим, топиб кел, мен **** ётаман, десам ярашади, аммо бу виждон ўлгур чидамайди-да! - Минавар хола ҳам чолига дарди ҳол қилади. - Тўғри, биздан кейин бир кунини кўришар. Лекин кўзинг кўриб турганида қийин бўларкан...
- Шунақа-куя, лекин кунимиз ғанимат, кампир. Яхши гап билан йўлга солавергин буларни - Одилжон тоға мулойимлик билан муросага чақиради. Негаки бора-бора кампирининг бақир- чақириғини юраги кўтармай қолаяптида. Бир томонда кампирига ҳам осон эмас. У шунчалик қаттиққўл, болалари сал сезиб туришади.
Минаввар хола уй ичида куймаланиб ўтирувди, остонада катта ўғли Саъдулла кўринди:
- Буви, кирсам майлими?
Худди мактаб ўқувчисидай рухсат сўраб киришни ҳам хола йўлга қўйган. Бу “адабнинг бошланиши” дейилади холанинг тилида.
- Нима гап? - хола бошини кўтармай сўради.
- Неварангиздан хат келган экан.
- Саъдулла қўлидаги қоғозни кўрсатди.
- Ия, Неъматиллоданми? - Минаввар хола шунча баджаҳл бўлгани билан кўнгли бўш эди. Шунинг учун яқинда аскарликка кетган неварасидан келган биринчи хатни ўғлининг қўлидан олиб кўзига суртди:
- Вой болам жоним-а, мусофирликнинг нонини **** юрибсана? Қани ўқичи!
“Ассалому алайкум опоқдада, бувижон! Дадажон, аяжон! Яхши юрибсизларми? Ҳаммангизни жуда соғиндим! Айниқса, бувимнинг тергашларини. Яхшиям бизни тартиб қоидага ўргатган экансиз, бувижон, бу ерда саҳар туришга, кийимларимни тартибга келтиришга, топшириқни катталарга ёқадиган тарзда бажаришга улгураяпман. Командиримиз ҳам мақтади, “баракалла, жуад эпчил экансан” деб. Шунда сиз ҳақингизда айтиб бердим.
“Бизнинг армияга керак эканда, бувингиз. Қанийди, ҳамма оналаримиз мана шундай бўлса, аскарликка келган болаларимиз қийналмас эди” дедилар ва хат ёзсангиз менинг номидан салом айтинг” деб тайинлади. Худо ҳоҳласа, аскарликдан қайтганимдан кейин фақат сиз айтгандай йигит бўлишга харакат қиламан. “Оёғингдан ўт чақнаб турсин, ўғил боласан,ушлаган нарсангни узиб оладиган бола бўл” дердингиз-ку! Худди шундай бўламан! Бувижон, тўғриси, уйдалигимда аччиғингиз чиқиб сўксангиз, ё ҳадеб иш буюраверсангиз, сиздан ҳафа бўлардим. Энди билсам, ҳаётда қоқилмаслигимиз учун, мусофирчиликда довдираб қолмаслигим учун сизнинг талабчанлигингиз жудам асқотар экан. Лекин, озгина эркалашларингиз ҳам бўлса ёмон бўлмасди. (ҳазил)
Бу сафар фақат бувижоним билан гаплашдим, бунинг учун бошқалар ҳафа бўлмади, деган умиддаман. Сизларни қаттиқ соғинган Неъматилло”
Минаввар хола неварасининг хатини киприк қоқмай эшитиб ўтирди. Тугагач эса:
- Хайрият-эй, бу дунёда Минавварни яхши дейдиган одам ҳам бор экан - деди бор овози билан
- Ҳаммамиз яхши кўрамиз! - деди Саъдулла журъатсизлик билан
- Жуда-да,-кесатди Минаввар хола – бу уйда овозим чиқмай қолган пайт сенлар учун байрам! Қулоғимиз тинчиди, деб билганингни қиласан!
- Ҳадеб унақа деяверманг, буви, сиз йўқ бўлсангиз, уй қандайдир файзсиз экан, кечқурун ишда келсам ҳовли жим-жит. Ҳайрон бўлдим, келинингиздан эшитдим сизнинг тўйга кетганингизни. - Саъдулла онасига ёқадиган гапни топиб айтмоқчи эди, аммо жўнгина чиқди.
Минаввархон хола ўғлини биринчи марта кўраётган одамдай тикилиб қолди. Чунки она-бола бўлиб бирор марта бунақа гаплашмаганди. Ўғли-ку, шу гапни айтиб, меҳрини билдирди, аммо холачи? Болалари кичкиналигида эркалатарди, оёғи чиқиб, ўзини ўзи эплайдиган бўлганидан бошлаб, астойдил “болам” қилиб қучоқлаб бағрига босганини эслолмайди. Рўпарасидаги ўғлини қачон елкасидан тутгани ёдида йўқ... Тўғри, уйланаётганида, биринчи фарзанд кўрганида юзларидан ўпиб табриклаганди, шу халос.
Саъдулло онасининг қарашини бошқача тушунди,секин ўрнидан турди:
- Бувижон, ҳаммамиз сизни яхши кўрамиз! - дедию, аста келиб холанинг юзларидан ўпди.
Ва шартта чиқиб кетди. Минаввар холанинг бутун баданида чумоли ўрмалагандай бўлди. Фарзандининг илиқ нафаси уни сархуш қилди гўё.


#Ҳикоялар
Муаллиф: Матлуба Юсуф Охун.
✒️ҚАҲР ВА МЕҲР.

Катта ҳовли бирданига сув қуйгандек жим бўлиб қолди,чунки дарвозадан Минаввар хола жавраганича кириб келди:
- Бу уй фақат мен керак,остонанинг таги ахлатга ботиб ётибди. Бирортаси чиқиб супириб қўймабди! Сулаймон ўлди, девлар қутулди бўлиб, тонг отганиниям билмай ётибсизларми?
Бирор инсондан садо чиқмайди, келинлар аллақачон уй-уйларига қочиб кириб кетишган, эркаклар бўлса бундай пайтда гап қайтариш нақ балонинг ёғилиши билан тенглигини яхши тушунишади, шу боис сукутдалар. Неваралар-ку, аллақачон пана-панага беркинишга улгуришган. Биргина жавоб берадиган одам бу Одилжон тоға:
- Келдингми, кампир!
- Келдим, келганимга ҳеч ким суюнмагани аниқ! Аммо келдим!
- Минаввархон хола чолига ҳам дўқиллади.
- Бекорини айтибсан, мен суюндим, сенсиз худди ярми йўқ одамдай юрдим - Одилжон тоға бу гапни чин дилдан айтган бўлсада, кампирига бошқача эшитилди чоғи, баттар авжига чиқди:
- Сиз шунақа деб кесатганингиздан кейин булар нима десин!
- Оббо, сенга на иссиқ ёқади, на совуқ - Одилжон тоға тиззасига шапиллатиб урдида-да, ўрнидан туриб дарвозага қараб юрди.
- Қочинг-а, қочинг! Яхшиям эркакларга кўча бор! - Минаввар хола ортидан сайради.
Бу сафар чоли индамасдан, калласини ликиллатганича чиқиб кетди.
Хола бошидаги катта рўмолини ечиб сўрига улоқтирди, сўнг бошини қўйи солганича ер чизиб ўтирган ўртанча ўғли Абдуллага юзланди:
- Хотининг қани?! Чақир, ажинани кўрган одамдай қочиб уйга беркинмасдан чиқиб, уй кийимимни дазмол қилсин!
- Болани ухлатаётганди, кийимларингизни тайёрлаб қўйганов!
- Абдулла “дик” этиб ўрнидан тураркан, секингина минғирлади.
- Битта болани эплолмайди, бўшашмай ўлсин! - Минаввар хола сўкинганича уйига қараб юрди.
Бутун махаллага «Темирхотин” номи билан танилган Минаввар хола кеча катта қудасиникига невара тўйига кетган эди. Ўзига қолса бегона жойда ётиб қолмасдан, аммо қизи жўнатгани унамади:
- Бир кунга уйингизни ит емайди! Қаранг, бошқа қудалар қолаяпти, сиз ҳам хурматингизни билиб, тўрда ўтиринг. Эртага куёвингиз обориб қўйди!
Аслида олтита боланинг ичида қаттиққўл онага дарс айтадигани битта шу катта қизи, қолганлари худди чолидай ювош мўмин. Оналаридан чўчиб туришади. Қош-қовоғига қараб иш тутишади. Бундан хола албатта суюнадию, баъзан ўғилларининг шуудсизлигидан ёниб кетади. Уч ўғилнинг бирортаси унинг буйруғисиз ўзича бир ишнинг бошини тутолмайди. Қачон қарама, аёл боши билан уларни етаклаб юриши керак. Бунга ҳам айбдор ўўрлик Одилжон тоға:
- Мен ўлмасликка хат олганман, бу бўшанг ўғилларингизнинг ташвишида кечасиям уйқумда ҳаловат йўқ! Одамларнинг боларига ўхшаб оёғидан ўт чақнаб югуриб елмайди! Чунки сизга тортган!
Нима ҳам дерди, ота бечора, боягидек бўйнини эгиб тураверади. Аслида шу хотинга уйланганидан бери шу аҳвол.
“Чаққон,эпчил, уйга тортишадиган қиз” деб онаси раҳматли оғзидан бол томиб келин қилувди. Айтганидай ўткиргина хотин чиқди ундан. Ўзиям тинчимайди, уни ҳам тинчитмайди. Ҳар қалай шу ёмон хотинининг харакати билан олти боласини бировдан кам қилмай ўстиришди, уйли- жойли қилишди. Шунинг учун Одилжон тоға ҳамиша унга ён беради. Лекин Минавар хола кўп ҳолларда ошириб юборади. Келинларини тизғиратгани етмасдан, уларнинг олдида ўғиллариниям беобрў қилиб ташлайди. Хатто алоҳида бўлиб чиққан катта ўғил билан келини ҳам барибир қутулмаган. Чунки эрталабда ўғил ишга кетиш аввалида, кечқурун ишдан келгандан кейин албатта ота-онасининг олдига келади. Келин эса уйига қулфни солиб қўйиб, эри ишдан қайтгунча қайнонасининг хизматини қилади. Ўзининг юмушлари холанинг таъбири билан “кечда ётиб, тонгда туриб” қилишга мажбур. Қўрғонида темир қоидаларни жорий қилган Минаввар хола ҳеч қачон “мен ноҳақман” демаган, доим ҳақ! Баъзан-баъзан сал ювошиб, қовоғи очилганида Одилжон тоға унга ялиниб қолади:
- Жон хотин, қариб қолаяпмиз, ҳадеб дилозорлик қилавермагин.
Аввало Оллоҳ юриб турганимизда омонатини олсин, мабодо касал-пасал бўлиб қолсак иссиқ совуғимиздан хабар оладиган шу келинлар, шу ўғиллар. Қизларинг келиб пойи патак бўлгунча булар асқотади.


#Кун ҳикмати
| ​​​​Қадрдоним, яшаш шундайки, ҳисларимиз борасида бизлар

КИМЛАРДАНДИР  ҚАРЗМИЗ...

Йўл қараб бизни кутган кўзларни,

Бизни деб йўл босган оёқларни...

Йўқлигимизда шаънимиз учун курашганларни...

Дуоларига ўзимиз билмас исмимизни қўшганларни...

Бошимизга мушкулот тушганда ёрдамга узатилган қўлларни...

Кўзларнинг совуқ жангини ҳис қилганимизда, бизга далда бўлган ҳайриҳоҳликни...

Қарзини узолмадик...

Дўстим бир иш қилсангиз - "Аллоҳ йўлига"  деб қилинг...

Яхшилик кўрсангиз "Аллоҳ рози бўлсин!" денг...

Сиз бормаганда у кутган кўзларга Аллоҳнинг нури борсин...

Сизни деб елган оёқларнинг табибга иши тушмасин...

Мудом у даврада йўқ экансиз,  шаънингизни ҳимоя этувчилар ёлғиз қолмасин...

Сизга ёрдам учун узатилган қўлларга Аллоҳнинг арқони кифоя қилсин!

Ўша ҳайриҳоҳ нигоҳлар Аллоҳдан ажрини олсин...

Дуоларингизда сиз ҳам ғойибларни дуо қилинг!
https://t.me/IJOD07


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

            Алҳамдулиллаҳ!
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин.

Бугунги  Чоршанба  кунингиз   қувончли ва файзли ўтсин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қадрдонлар,ҳаммангизга хайрли тун!Яхши дам олинглар.

Показано 20 последних публикаций.