Ибратли Хикоялар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Ибратли Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади!

.

✉️ @Abdulloh2231
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 2023-yilda eng ko'p qo'yilgan O'GIL FARZAND ISMLARI! TOP-10

👉 @IBRATLY


👉 @IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥺🥺

👉 @IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😢😢

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугунги кўрган энг яхши видеоларимдан бири...😢

Ўзи тирик, руҳи ўликлар...

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тортмисан тортлар. Бунақаларини кўрмагансиз, офарин! 👏

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
У  ПАЙТЛАРДА...
инсонларда меҳр бор эди...

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@IBRATLY


- Алоо, Ассалому алайкум, бу эҳсончи акани телефонларими?

- Ваалейкум ассалому, лаббай синглим, нима хизмат?

- Шу номерни беришувди...

- Жуда яхшида, нима муаммо бор, айтаверинг.!?

- Шу десангиз учта ёш болам 4 кундан бери фақатгина нон билан чой ичишаяпти холос...

- Ҳа, тушунаман, хўжайиниз ҳам ишсиз қолгандирларда а?

- Бир йил бўлди, хўжайиним автохалокат сабаб вафот этдилар...

- Тушиндим, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин синглим, бугун кеч бўлиб қолди, манзилингизни айтинг, ёзиб оламан, эртага иншааллоҳ пешин вақтигача имкон қилишга ҳаракат қиламан.

- Хўп бўлади, аммо яна бир бор безовта қилганим учун узр ака.( шу охирги сўзлар йиғи аралаш аранг гапирилган эди)...

Эй Аллоҳ ўзинг гувоҳсан, эҳсон картамда 28 сўм пулим бор холос. Ўзинг бойлик берган бандаларингни қалбига солгин, эртага мени шу муштипар онанинг олдида ёлғончи қилиб қўймагин.

Хуфтонни шу дуолар билан адо этиб эртани кутдим.

Бомдод.

Картага қарагани юрагим чопмади,

Соат 10 ларда не кўз билан қарайки, картада 490 мингдан ошиқроқ пул бўлибди.

Алхамдулиллах, Аллоҳу Акбар.

Тезда қўнғироқ қилдим.

Телефондан ёш боланинг ширин овози келди:
- Онажон , эҳсончи ака телефон қилаяптилар, уррее, бизга бугун тухум қовуриб берасиз а, уррее...

Шу ҳолатда гапира олмаслигини ўзим сездимда, беш минутда телефон қиламан деб телефонни қўйдим.

Манзилга етиб бориб омонатни топшириш учун телефон қилдим
Учта гўдак онасини тўхта дейишига қарамай мен томонга ўқдай учиб югуришарди, қўлимдаги пулни кўриб ўртанчаси шошиб, "амаки бу пулларни бизга дадам бериб юбордиларми, ўзлари қачон келарканлар, айтб қўйинг, биз уларни жуда соғиндик"- деди...

Беш қадамча нарида онаизорни кўзлари жиққа ёш билан дарахтга суяниб қолганини кўрдиму... болажонга пулни бериб, болажоним мен дадангга айтаман, тез кунларда келади, фақатгина сизлар онажонизни қийнамай ўтиринглар, дедимда кўз ёшларимни яшириш учун тезда ортга қайтдим...

Эҳ болажонлар, сизнинг отангиз бир йил аввал автоҳалокат сабаб Роббимнинг хузурига кетганини қандай айтаман...

Аскар Мамадиев саҳифасидан


#Ўттиз_икки_тиш

Тишим оғриб дўхтирга бордим,
Емирилган экан илдизи.
Ўйлаб кўрсам, шу тишларимни эхтиёт қилмаганманман ўзи.       Дўхтир деди:- Суғириб олиб,
Сунъий бир тиш қўямиз энди.
Ундан аввал қолип оламиз,
Ўлчанади бўйи-ю эни.
Бир оқ рангнинг ўзи неча ҳил аввал рангин саралаш керак.
Ундан олдин икки ёндаги Икки тишни аралаш керак.
Араланган икки тишга ҳам
Бирон ғилоф, қопқоқ қиламиз. 
Ўз тишингиз рангига мослаб       Уччовин ҳам оппоқ қиламиз.   Танланг, энг арзони елим тиш,    
Энг қиммати садафдир тиниқ.   
Ўшанда ҳам бодом чақмайсиз, Йўқса синиб қолади аниқ.      
Дедим:- Шунча нозикми у тиш?
Яна шунча қиммат, ўлсин-а!      
Деди:- Бу тиш ҳазилакам тиш,
Аллоҳ ясагани-мўъжиза.
Чунки унга нерв киритиб,          Жонли , тирик қилолмаймиз биз.
Шунча ўқиб, ўрганган билан Бу иш сирин билолмаймиз биз.   
Хуллас,  милкнинг тепа-пастига
Укол қилиб суғурди тишни.
Ва дедики : "Ўрни битволсин,    Ундан кейин бошлаймиз ишни".
Бир ҳафтада ўрни битди ва
Яна ўн кун қатнадим чидаб.        Икки тишни қилиб ярим жон,    Битта тишни қўйди тиккалаб.
Укол, суғур, чархла, қолип ол,    Хизмат хаққи йиғилди бари.
Битта жонсиз тишни ўрнатиш
Бир миллионга келиб тўхтади. 
Шунча чиқим , шунча машмаша,  Бир сунъий тиш қўймоқ важидан.                                         Эй, икки бор тиш чиқарган Зот,
Сен нега хақ сўрамагансан? 
Ўзингга ҳамд, бир чақа олмай,                                           Араламай, чиқармай оҳим,           Ўттиз икки тишни оғзимга         Дурдай териб қўйган, Аллоҳим!

Ўзингга ҳамдлар бўлсин.😔

©Asaka_ziyo

Яқинларингизга хам улашинг🍃
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy
https://t.me/+FRVxLY3C7mg5ZmMy


МУСОФИР НОЛАСИ.

Ҳаёт бунча тош-у тарозинг оғир,
Кечир, сенга бироз қиляпман таъна.
Синсам ҳам соғинчдан синаман охир,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Бу ерда тун узоқ, тонглар отмайди,
Қуримас кўзларим ёши қотмайди.
Бедорман, ичимга ошлар ботмайди,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Ўзимнинг хаёлим ўзимга душман,
Ҳадикка ғарқ бўлган бир фаромушман.
Ҳаловат топмаган мастман, сарҳушман,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Бунда одамлар ҳам, нигоҳлар ўзга,
Муҳтожман бир оғиз самимий сўзга.
Қани имкон бўлса қайтардим изга,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Қўнғироқ кутаман уйдан ҳар онда,
Фарзандлар тинчмикин, жони омонда?
Дунёда илҳақлик, кутиш ёмон-да,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Боламнинг ёнида юрсайдим зора,
Ризқим шу ерларда экан начора.
Аллоҳдан хайрлар сўраб ёлвора,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Ўзимдан ўтказиб чексам-да фиғон,
Ҳаққим йўқ тақдирга қилмоққа исён.
Э воҳ, нималарга кўникмас инсон,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Биров тушунмайди сўз, ҳолатингни,
Базўр кўтарасан ўз савлатингни.
Тангрим, дариғ тутма марҳаматингни,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Не тонг-ки ватанда уйғонсам бир кун,
Шу илинж юракка солади учқун.
Эрта не бўлади билмайман, бугун
Мусофир юртларда йиғладим яна.

Тўкилиб боряпман, нураб боряпман,
Саждага толеъим сўраб боряпман.
Ёронлар, кўнглимни сизга ёряпман,
Мусофир юртларда йиғладим яна.

"Ол" деб йўлга туша олсайдим шартта,
Толиқдим, соғинчнинг ёшларин арта.
Эҳтимол шу сафар охирги марта...
Мусофир юртларда йиғладим яна.

✍ Дилобар Ўролова

👉 @IBRATLY




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷 🍃

🌤 Жума тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг 🤲🏻

Канал
👉 @IBRATLY


Сийлаи рахим

(Ота-онаси вафотидан сўнг яқин қариндошларидан азият чеккан
икки етим бола хақида).


Эрта етим қолдик ота-онамдан,
Хайхотдек ховлида қолгандик бўзлаб.
Меросга чанг солди яқинларимиз,
Иккита етимнинг хаққини кўзлаб.

Бири дейди менга автомашина,
Яна бири «дача»ни олишни ўйлар.
Кимдир бошқармоқчи фирма ишини,
Кимга ўтди каранг кошона, уйлар.

Мехрибонлик уйига топшириб бизни,
Ўзларича топишди ажойиб чора.
Нафсига қул бўлди қариндошларим,
Бунчалар бўлмаса ичлари қора.

Мана ўтиб кетди йиллар кетма-кет,
Бизлар хам улғайиб камолга етдик.
Биримиз шифокор, биримиз олим,
Тақдир сўқмоғидан мардона ўтдик.

Ахволини айтсам қариндошларнинг,
Биздан олганлари насиб қилмади.
Бирини қийнайди, оғир хасталик,
Бирига яратган фарзанд бермади.

Келгин унутайлик барини укам,
Бошимизга неларни солган бўлсалар.
Барчаси бизларга берилган синов,
Кулиб қарши олайлик кириб келсалар.

Улар душман эмас, жигарларимиз,
Бири тоғамиздир, амма, холамиз.
Бугун кечирмасак, уларнинг айбин,
Жаннатда қандайин бирга бўламиз.

Узилмасин дейман сийлаи рахим,
Ота-онамизнинг рухи бўлсин шод.
Умматимиз ахир Расулуллохнинг,
Хатто «Вахший»ни хам кечирган у зот.

Шухрат Шукур

👉 @IBRATLY 👈


ОТАНИНГ КЎЗИНИ ОЧГАН ФАРЗАНД...
(Ҳаётий воқеа)

У меҳмонхонадаги диванда ётиб телевизор кўрарди. Бир маҳал 5-синфда ўқийдиган ўғли қўлида чизган расмини ушлаганча отасиинг олдига кириб келиб, деди:
- Дада, қаранг, мен келажакда орзу қилаётган уйимнинг суратини чиздим.
У чиройли, замонавий уч қаватли вилланинг расмини кўриб, ўғли чизганига ишонмади.
- Ўғлим, шу расмни ростдан ҳам ўзинг чиздингми?
- Ҳа, дада, ўзим, ҳеч ким ёрдам бермади. Ахир келажакда архитектор бўлмоқчиман-ку?

У ўғлини синаб кўрмоқчи бўлди:
- Ўзинг чизган бўлсанг... қани, шу уйингни бир тасвирлаб берчи. Нечта хона бор: шуларнинг нечтаси меҳмонхона, ётоқхона, ошхона, ванна...
- Дада, сизни тушундим. Бу уч қаватли вилланинг расмини чизганимга ишонмаяпсиз. Ундай бўлса эшитинг.

Ўғил шундай дея барча хоналарни бирма-бир тасвирлаб берди. Шунда ота 6 та ётоқхоналар кўп эмасми, дея сўради.
- Йўқ, дада, кўп эмас. Мен атайлаб ҳар қаватда иккитадан ётоқхона бўлишини истадим. Учинчи қаватдаги ётоқхоналар худди биздагидек бир йилда бир марта келадиган меҳмонлар учун доим тайёр туриши керак. Иккинчи қаватдаги ётоқхоналарда болаларим ётади. Мен икки нафар болам бўлишини истайман. Алоҳида-алоҳида ётишади, ўзларининг хоналари бўлади. Биринчи қаватдаги ётоқхона эса бизлар учун.

У ўғлининг ақлига қойил қолди. Демак бизга “Ота-онам кексайганда зинапоялардан юришга қийналишмасин”, - деб биринчи қаватдан ётоқхона ажратибди-да... Ўғлининг пешонасидан ўпиб қўйди-да, ундан келажакда яхши архитектор чиқишига ишонишини айтди.

- Барака топ ўғлим. Жуда чиройли вилланинг расмини чизибсан. Илоҳим уни қуришлик ўзингга насиб қилсин! Мен билан онангга биринчи қаватдан жой ажратиб тўғри қилибсан, қариганимизда зиналардан юришга қийналиб қолишимизни билибсан-да, раҳмат сенга!

Ўғил отасига ярқ этиб қаради:
- Дада, биринчи қаватдаги ётоқхона сизлар учун эмас!
- Унда ким учун?
- Мен у ерга бувам билан бувимни олиб келаман. Ахир улар ҳалиям эски, нураб ётган уйда яшайдилар! Сиз уларни янги қурилган уйимизга олиб келмадингиз-ку?! Шунинг учун мен уларни ўзим қурган уйга олиб кетаман. Сиз эса ойим билан шу уйда тураверасизлар!

У ўғлининг бу гапидан карахт аҳволга тушиб, лом-мим дея олмади. Худди устидан кимдир совуқ сув қуйгандек, бутун баданини муздек тер босди. Кўз ўнгидан ота-онасининг эски, нураб ётган уйда кун кечиришаётгани ўта бошлади... Юраги эзилиб, томоғига аччиқ бир нарса тиқилгандек бўлди. Беихтиёр кўзига ёш келди...

У шартта ўрнидан турди ва йилда бир келадиган меҳмон учун қулфлаб қўйилган ётоқхонага кириб, деразаларни очди ва ҳавосини енгиллатди. Кейин ўғлини бағрига босиб деди:
- Ота-онам: “Бормаймиз, ўзимизнинг уйимизда турамиз”, - дейишса индамай кетаверибман. Аслида ич-ичимдан алоҳида яшашни истаганим учундир балки... Мени кечир болам! Катта гуноҳ қилганимни ҳозир англадим. Ёш бўлсанг ҳам кўзимни очдинг! Юр, кетдик, ҳозироқ буванг билан бувингни олиб келамиз! Улардан кечирим сўрайман, пойларига бошимни ураман! Қилган гуноҳим учун Аллоҳга тавба қилдим...

У шундай дея кўзида ёш билан ўғлини мошинага ўтказди-да, уйининг устунлари, дуогўйлари бўлмиш ОТА-ОНАСИни олиб келиш учун йўлга отланди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

👉 @IBRATLY 👈


Дарвеш ва сархуш

Ўтиб борар бир сархуш,
Жомъе масжид ёнидан.
Шунда уни тўхтатди,
Дарвеш чиқиб олдидан.
- деди, сархушга қараб,
Биродар шошмай турсанг.
Қўлингдаги кўзани,
Илтимос менга берсанг”.
-Сархуш деди хайрона,
Сен эсингни едингми?
Шаробни не қиласан,
Масжиддан чиқмадингми?
-Дарвеш деди, хотиржам.
Мен шундай қилмоқчиман.
Шу шаробни масжиднинг
Ичига тўкмоқчиман.
Хушёр тортиб сархушнинг,
Ғазабдан ранги учди.
Дилидаги нафрати,
Дам ўтмай тилга кўчди.
-Сен худонинг уйига,
Қандай шароб тўкасан?
Қўрқмайсанми аллохдан,
Гунохларга ботасан.
Менку неча йилдирки,
Шаробсиз хеч юрмайман.
Лекин бундай номаъқул,
Ишни асло қилмайман.
Бундай ишни қилсанг гар,
Бўласанку сен хароб.
Шерик қилма ўзингга,
Бермайман сенга шароб.
Кулди дарвеш кутилган,
Жавоб олиб,  сархушдан.
-Деди асли бу масжид,
Қурилган тупроқ, тошдан.
Чексиз унга хурматинг,
Ахдингни хеч бузмассан.
Масжид ичига шароб,
Тўктирмоқчи эмассан.
Аммо ўйлаб фикр қил,
Бу инсоннинг танаси.
Аллох берган омонат,
Қалбдадир кошонаси.
Рахмат ила яратган,
Бу уйни бузмоқдасан.
Харом бўлган нарсани,
Тўлдириб тўкмоқдасан.
Кеч бўлмасдан ўзингни,
Йиғиб ол ақлу хушинг.
Айтчи менга эй инсон,
Тўғрими қилган ишинг.
-Шунда сархуш бўғзига,
Бир нарсалар тиқилди.
Тавба қилдим дедида,
Ерга аста йиқилди.

           Шухрат Шукур.

👉 @IBRATLY 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаром еган ҳалол бўлармиди?

@IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@IBRATLY


Бозорга бораётган эдим. Одамлар гавжум ўтадиган кўча бошида йўлка четидаги панжарага бир унниқиб кетган қалин жимпир илиб қўйилибди. Этагига бир қоғоз қистирилган, унга йирик-йирик ҳарфлар билан қўлда нималардир ёзилган эди. Ўтган-кетган бир оз тўхтаб, ўқиб, сўнг йўлида давом этарди.
Диққатимни тортди. Тўхтаб, ўқий бошладим:

"Мен муҳтожман. Нимагадир кейинги пайтлар хеч ким менга қарамай қўйди. Бошқалар мендан ҳам муҳтожроқ бўлиб қолгандир деб ўйладим. Бу қиш кунлари кимдир совуқдан дийдираб юрган бўлса, олсин, кийсин деб бор-йўғим битта жимпиримни илдим. Олганга хурсанд бўламан, Оллоҳ ёрдамчиси бўлсин!" деб ёзилган эди қоғозда.

Ичимда бирнима ғимирлади... Сўнг кетдим.
Юмушларимни битириб шомга яқин яна шу йўлдан ўтдим. Бояги жимпир ҳам, ёзув ҳам хаёлимдан кўтарилган экан, одамларнинг тўпланиб тургани эсимга туширди.
Узун панжаранинг уч-тўрт метр қисмига ёзгию қишки турли-туман кийим - кўйлаклар, кастим-шимлар, жимпирлар, палтолар, қалпоқлар... илиб ташланган, бари тоза, қимматбаҳо экани кўриниб турар эди. Панжарага тақаб қўйилган катта қоғоз қути оёқ кийимларию бошқа яна нималардир билан лиқ тўла.
Тўпланганларнинг кўзи қути қопқоғига ёпиштирилган катта қоғоздаги ёзувларда. Хамма ўқиб муҳокама қилар эди.
Қизиқиб, мен ҳам кўз югуртирдим:

"Мен бойман. Кийимларим ҳам кўп. Қишда совқотмайман. Аммо хатингни ўқиб (уни худди менга ёзгандайсан), ўзимни яхшиликка сендан кўра муҳтожроқ ҳис этдим. Совуқдан жунжикдим гўё. Сен қолдирган жимпирни олиб кийган эдим, танамга илиқлик югурди. Умримда бунақа илиқликни туймаганман. Энди бу жимпирни ҳар қишда кияман! Ўрнига уйдаги бор кийимимни олиб келиб илдим. Булар сенинг ва сен каби яхши инсонларнинг ҳаққи. Адашиб, менда тўпланиб қолибди. Олиб хаққингни ҳалол эт, дўстим!"

Бозордан кийим-кечак олиб қайтаётган эдим. Ичимда бирнима ғимирлади. Оғир елим халтани у қўлимдан бу қўлимга олиб, йўлимда кетавердим...

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

👉 @IBRATLY


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@IBRATLY

Показано 20 последних публикаций.