Ҳусниддин Мирзалиев


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Ва хаттоки ярим дунёни босиб олганларни ҳам қиличсиз таслим этган бу вақт...

Лойиҳаларим: @otmishga_sayohat, @oqing_faqat_yigIamang, @olmaliqliklar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Кўп гапирадиганлар камсўзларга қараганда узоқроқ яшар экан — тадқиқот натижалари

Олимларнинг фикрича, узоқ умр кўришнинг калити парҳез ёки спорт эмас, балки гапира олиш қобилияти экан. Кўп ва эркин гапирадиган одамлар ўртача узоқроқ яшайди: чунки нутқ мияни фаоллаштиради, стрессни камайтиради ва умумий саломатликка ижобий таъсир кўрсатади.

Хўўп, бу томондан муаммо йўқ экан, насиб бўса...😁

https://t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ўғил деди: "Дада ахлатчи келди".

Ота деди: "Ахлатчи бизмиз, у тозаловчи, бизга ёрдам беради". Шу, тарбия...

Жума муборак телеграмдошлар!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Авваллари мард бўлсанг майдонга чиқ дейишарди. Ҳозир зўр бўлсанг личкага ўт дейишяпти. Мана кеча ўзимизни бир админлар группасидаги холат ахир...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Дўстларим мени шундай яхши кўришадики, телефонни радиатсиясида нурланмасин деб на қўнғироқ қилишади на смс ёзишади...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кредитга ёки қарзга ботиб, тақдиридан норози бўлиб, ўзини бир нарсалар қилиш учун арқон билан молхона қидириб юрганларга секин юбориб қўямиз...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


🇯🇵Японияда 47 йил ноҳақ қамоқда ўтирган эркакка товон пули тўланди

Япониянинг Сидзука префектураси округ суди 47 йилдан ортиқ ноҳақ қамоқда ўтирган ва кейинчалик оқланган 89 ёшли Ивао Ҳакаматага тахминан 217 миллион иена (тахминан 1,44 миллион доллар) товон тўлашга қарор қилди.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ўсмирларда интернетга қарамлик гиёҳванд моддаларга қарамлик билан тенглаштирилди — тадқиқот

Ижтимоий тармоқлар ва видео ўйинлар миядаги мукофот тизимини фаоллаштириб, дофамин ажралиб чиқишига сабаб бўлади. Бу лаззатланиш ҳиссини уйғотади, натижада экранга доимий қайтиш истаги юзага келади.

Кўп ҳолларда бундай хатти-ҳаракатлар ўқишни ёмон ўзлаштириш, оиладаги низолар ва одамовиликка олиб келиши мумкин.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Дарахт ҳайрон эди бир ҳолда хаста.
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Инсон лафзсиз ёки замонавий тилда айтганда машенник бўлиб кетиши, уни шароитидан келиб чиқаркан. Масалан, иши яхши ёки яхши пул топадиган одам лавзсизлик қилмайди. Айтганини вақтида бажаради. Бошқалар олдида ҳурматиниям йўқотмайди. Иши ўхшамаган одам автоматик тарзда мажбур бўлади машкага айланишга. Шунинг учун ҳар бир қадамни ўйлаб босиш лозим.

Бағи бунақа бўгандан кейин энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Аллоҳга таваккал қилиш учун оддийгина битта бахона айтайми? Ўртача олганда 30 га кирган бўлсангиз, тасаввур қилинг 10 йилини ухлаб ўтказгансиз. Етар энди шунча ухлаганиз ахир. Уйғонадиган вақт ҳам кеб қолдиёв. Яна қанча вақт соғлом, тик оёқда ишга қатнаб ўтказадиган йилларимиз қолди, шунчаки фикрлаб кўринг...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Диққат Tik-Tok YouTube шортс ва инстаграмдан реелс томоша қилиш инсонни ақлдан оздириши аниқланди. Нимаям деймиз, телеграмга янаям яқинроқ келўринг, ҳаммаси яхши бўлади!

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Агар бир киши сени аҳмоқ деса, у билан тортишгин. Агар икки ёки ундан ортиқ одам айтса, бир ойнага қараб қўй оғайни, чота нето кетётган бўласан ома...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Қандай бўлсанг шундайлигингча қол! Одамлар барибир ғийбат қилади. Яхши бўлсанг ҳам, ёмон бўлсанг ҳам. Аллоҳдан қўрқсанг бас, фақат У сени холис баҳолайди.

Жуда кучли мисралар...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Тему маркетплейси Ўзбекистон резиденти сифатида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Темужон келаверинг, биз меҳмондўст ҳалқ. Уни устига қолганлар анча сусайиб қолди, рақобатчи йўқ бўлди, деб..

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!

Қайсидир бизнесга пул тикиб, иши ўхшамай қолишидан қўрқиб, бир умр кимларнидир орзуларини ушалишига хисса қўшиб юрганлар. Қўрқманг ишиз ўхшамай еб қўйганиздаям оч қолмайсиз экан. Кўк кит ҳам ҳеч қаерда ишламайди, оч ҳам қолмайди мободогада...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Бир рақамдан шу смс келди, майли дедим. Ўзимиз ҳам реклама ичида юрамиз деб тушуниб қўя қолдим. Эртасига яна келди, номерни блокка тиқдим. Кейинги бир ҳафта через день блок қила бошладим. Номерга қайтариб қилсанг кўтармайди. Охири эсимга тушиб қолдию, ўзи пешинни ўқиб бўлиб энди тоза ҳавода чиқсам, яна кеб турибди. Секин қисқа рақамга тел қилиб шунақа мақтаб кетдим энди. Оператор қиз қисқа рақамга тел қилиб смс хабарномани ўчиртирганмисиз ахир, дейди камига. Ўй барака топгур, нега менга иш буюрасан, мен ёқтирмаганманку хабарномани даже. Эгалари кўриб, ўқиб турган бўлишса. Акалар қарғишга қоляпсилар айтиб қўяй улуғ айём кунлари. Ҳар нарсани меёри яхши, МЧС данам ўтиб тушдиларинку, бўлдида энди...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ҳаётимга келиб-кетган ҳар бир инсондан миннатдорман. Улар сабаб кучли бўлдим. Улар сабаб сергакландим. Энди ҳар бир босган қадамимда эҳтиёткорман. Аввалгидек одамларга осонликча ишониб кетмаяпман, ҳаммани ўзимдек қабул қилмай қўйдим.

Менимча, улғайдим — синовлар, тўсиқлар, зарбалар, йўқотишлар, хиёнатлар ва воз кечилишлар мени улғайтирди. Назаримда, шаддодлик ва қувноқлик ўрнини босиқлик эгаллади. Энди аввалгидай қизиққон ва шартаки эмасман. Оддий нарсалардан ҳаяжонланадиган кўнглим ўрнини совуққонликка бўшатиб берди. Бепарволик ва бефарқликни, айниқса, ёлғизликни дўст тутиниб олдим.

Эҳ, одамлар, ҳақсиз, нима десангиз ҳам тўғри. Бу сизнинг фикрингиз. Мен аллақачон улар билан ҳисоблашмай қўйдим.

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Ишхонангиздаги бошлиқлар менсимаса, сизни бор йўғингизни сезишмаса, бу уларнинг эътиборсизлигидан эмас албатта. Фойда келтира олишингизни исботланг ёки у ердан кетинг. Узоқ вақт стабилликни, адашмасдан ҳурматни сақлаб қолиш ҳам бир санъат. Инсон доим ўз қадриятига эга бўлиш ва ўша қадриятини жон-жахти билан ҳимоя қилиши лозим. Ўшанда ҳурмат топасиз. Иккиюзламачи, керак пайтда қадриятини сотиб, бошқа томонга ўтиб оладиган мунофиқ бўлманг. Шахсий позициянгиз бўлсин доим. У қандай бўлади деб ўйлаётган бўлсангиз, 96 йилдан бери узлуксиз ишлаб чиқариладиган ўзимизни дамасни эсланг. Ҳозир ҳам харидорбоб ҳисобланади. Чунки кўпчиликка фойдаси тегишини исботлай олган. Ҳеч қачон тико бўлманг, бир ямага тушса, яма ичида қолиб кетадиган...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Узунқулоқ маълумотларга кўра яқин орада минимал тезлик 60км/соатдан 70км/соатга ўтиши мумкин, деган хабарлар тарқалмоқда. Ажойиб иш бўларди, қонунларимиз ҳам аҳолига плюс томонга ўзгармоқда секин-аста. Бу яхши дегани менимча.
Кутамиз...

t.me/Husniddin_Mirzaliyev


Отасинимас қўшнисини изидан кетаётган бир масхарабоз ҳам бор экан орамизда...🤓

t.me/Husniddin_Mirzaliyev

Показано 20 последних публикаций.