Huquqshunos xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ҳамкорлик учун: @TalimHamkor
Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИИБ ходимлари сизнинг телефонингиздаги ёзишмаларни очиб ўқишга ҳақлими?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


⚡️Расман: "Йил Мактаби — 2024" танловига старт берилди

Республика миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Ушбу ижтимоий лойиҳа овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактабларга пул мукофоти ва махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилади.

Вилоят миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар ҳам расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ҳам ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш @yil_maktabi_2024_bot расмий боти орқали амалга оширилади.

Овоз бериш жорий йил 2025 йилнинг 5 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, мактабингиз Республика бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Мактаблар рўйхати:👇
@yil_maktabi_2024_bot


@Huquqshunos_xizmati: 112-савол

Мени қизим хона ҳамшираси бўлиб ишлаб келмоқда эди унга ишхонасидан лабарант ҳамшира бўлиб ишлашни таклиф қилиб 2 ойлик ўқишга ўз хисобидан юборишди ойлик маошини бермади шу туғрими ЎзР МКнинг 370 моддасига асосан ўртача иш ҳаққи берилиши лозим деб уйлайман

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📗Меҳнат кодексининг 370-моддаси Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Ходимларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга бўлган заруратни иш берувчи белгилайди, бундан ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш зарурати меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳоллар мустасно.

🔺Ходимларни қайта тайёрлашга ва ўз малакасини оширишга юбориш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланади.

🔺Ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

🔺Агар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш ихтиёрий равишда амалга оширилса, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш вақтида ходимнинг иш жойини (лавозимини) сақлаб туриши шарт. Ходимнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатда ёхуд меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал қилинади.

🔺Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари, зарур касблар ҳамда мутахассисликларнинг рўйхати иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.

🔺Меҳнат кодексининг 370-моддаси 3-қисмига асосан, сизни фарзандингизни раҳбари мажбурий бўлган қайта тайёрловга юборган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

🔺Меҳнат кодексининг 370-моддаси 4-қисмига асосан, Сизни фарзандингиз ўз ҳохиши билан қайта тайёрловга кетган бўлса, иш жойи сақланади, лекин ўртача иш ҳақи сақланмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 111-савол

Мен мактаб кутубхонасида кутубхоначи бб ишлайман. 2020 йилдан бери.Аввалги кутубхоначи декретга кетганди.2023 йилда шеригим ишга қайтиб 6 ой ишлади.Кейин ўз ҳисобидан 6 ой татил олиб туркияга ишга кетди.Энди ҳозир қайтиб келди.1 стафка ишни ўзимга оламан деяпти.Мен мутахасисликка ўқиганман.У номутахассис.Шундай қилишга у ҳақлими.
У ҳозир тожикистонда ўқийди.Завучний.Бошланғич талимга. У ўз ўрнини талаб қилиб олиб қўйса мен ишсиз қолувраманми


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Меҳнат кодексининг 405-моддаси Болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари ҳақида. Унга кўра:

🔺Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

🔺Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.

🔺Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган болани парваришлаш таътилларидан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.

🔺Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, болани парваришлаш таътили вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

🔺Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

🔺Меҳнат кодексининг 241-моддаси иш ҳақи сақланмайдиган таътил тушунчаси ва уни беришнинг умумий тартиби ҳақида. Унга кўра:

🔺Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

🔺Меҳнат кодексининг 405-моддаси ва 241-моддасига асосан, ходим бола парваришлаш таътилида ёки ўз ҳисобидан таътил олган вақтда иш ўрни сақланади. Шу сабабли, сиз асосий ходимга 1.0 ставка ўрнини бўшатиб беришга мажбурсиз. У ходим номутахасис бўлса ҳам амалда у билан тузилган меҳнат шартномаси мавжуд. Сиз билан иш берувчи асосий ходим ишга қайтгунга қадар меҳнат шартномаси тузган, Шу сабабли, асосий ходим қайтгани учун иш берувчи сизни ишга бўшатишга мажбур ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 110-савол

Мен вилоятни чека туманида яшеман ва шу манзилда жойлашган ФХДЁ бўлимида Ишлар эдим. Уч ой олдин ротация бўлиб бошқа туманга етказилдим ўз хохишии билан. Яшаш манзилим ва хозирги иш жойим ўртасида 75 км дан ошиқ масофа. Мен ўзимга ва вояга етмаган фарзандимга қулай бўлиши учун шахар марказида шартнома асосида ижарада яшаб келмоқдаман. Аммо ушбу манзил хозирги иш жойимдан 20 км узоқликда. Менга МК да кўрсатилган имтиёздан фойдалана олишим мумкинми, яъни ходимга ижара шартнома пулини бошқарма томонидан тўлаб берилиши хақида кўрсатилган. Ёки мен ўша туманда яъни хозири ишлаётган туманда ижарада яшашим керакми имтиёздан фойдаланишим учун.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2023 йил 26 декабрдаги 347-ум-сонли буйруғига илова сифатида тасдиқланган "Адлия органлари ва муассасалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик учун тўловларни компенсация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 13 бандига мувофиқ сиз ижарага олган жой доимий яшаш жойизга 50 км масофада яқин бўлса рад этилади, шу сабабли, иш жойингиз жойлашган туман ёки шаҳардан ижарага турар жой топишни маслахат берамиз

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 109-савол

Ассаламу Алейкум мани қизиқтирган савол бу иш ҳақи борасида мен ҳамшира бўлиб 15йилдан бери бир жойда ишлайман .Октабр ойидан ойлик маошлар 15 фоизга ошди .Лекин менинг маошим сентябрга қандай булса шундай ошгани юқ.Ман бугалтерия бориб нима учун ойлигин уша уша десам сиз сентябрни ойлиги билан таққосламанг ,августни ойи билан таққосланг дейишяпти ,узии июль август ойлари шундай ҳам ойлигимизни кам қилганлар .Нима учун десайиз уша ойлар бошқача ҳисоб булармиш .Шу тўгрими кимга мурожаат қилсам бўлади

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

"Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-108-сон, 12.08.2024 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

☝️Демак, Сиз Тиббиёт муассасаларида ҳамшира лавозимида ишласангиз, Сизнинг ҳам ойлик иш ҳақинингиз 2024-йил 01-октябрдан 15 фоизга оширилиши керак. Агар ойлик иш ҳақинингиз оширилмаган бўлса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак. Улар ҳолатни ўрганиб чиқиб, Сизга иш ҳақингизни 15 фоиз ошган ҳолатда олишингизда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 108-савол

Ассалому алайкум мен ДМТТ ДА 1 ставка тарбиячиман. Ёшим 33 да. Ойлигимни ўқишимга ўткизиш учун ариза берган эдим лекин ушланмалар ушлаб қолинибди балнични очириб 3 нафар вояга етмаган фарзандларимни гувоҳномасини берган эдим 1 фарзандим 2012 йил 2 фарзандим 2014 й 3 фарзандим 2022 йил.
Ўқиш жойимга нега бундай ўткизганига тушунмадим ахир ўқув юртига ушланмаларсиз ўтиши керакку аванс олмадим президентимиз қонунида вояга етмаган фарзандлари бор аёллар учун чиқариб қўйганку.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📖 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловдан даромад солиғи (12%) ушланмайди.

❗️Ёшингиз 26 ёшдан катта бўлгани учун, сизнинг ойлик иш ҳақингиздан 12 фоиз даромад солиғи ундирилади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


❓ “Декрет пули”қанча муддатда тўлаб берилиши керак?

@Huquqshunos_xizmati: 107-савол

Ассалому алайкум кечирасиз безовта қилдим. Сизга саволим бор эди. Ҳомиладорлик таътилида чиқганимда 3 ой бўлди. Ҳали ҳам ҳомиладорлик таътилим учун ҳисобланган маблағни тўлаб бергани йўқ. Неча маротаба мурожаат қилдим нима учун ташлаб бермаёпсиз деб. Маблағ ҳисобланган қачон молия пул ўтказиб берса тўлаб бераман деёпти. Ўзи ҳомиладорлик таътилини маблағини қачонгача тўлаб бериши керак.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄 “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 103-бандига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича тайинланган нафақалар, шу жумладан сил касаллиги санаторийларида даволаниш учун бериладиган нафақалар, иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади.

Меҳнат Кодексининг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

🟣Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

🟣Демак, юқоридагилардан хулоса қилсак ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа яъни «декрет пули» иш ҳақи тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланиши лозим.

🟣Меҳнат Кодексининг 333-моддасига кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

🟣Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 49-3-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☑️Агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига, прокуратура ёки адлия органларига мурожаат қилинг. Ёки қуйидаги ишонч рақамларига телефон қилинг: 1000 ёки +99871 210 00 00 (Президент виртуал қабулхонаси), +99871 200 06 00 (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ) 1007 (Бош прокуратура) , 1008 (Адлия вазирлиги).

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 106-савол

Ассаламу алейкум. Менинг ёшим 54 да, 2-малака тойифам бор.2018 йил сертикификат олдим. 2021 йил 17-центябрдаги 572-сон қарорига ёшга дойир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан куп болмаган вақт қолган педагог ходимларининг малака тойифаси сақланган ҳолда тулаб келмоқда эди. Шу 2024-2025-оқув йили центябр,октябрь ойлик маошимизга тойифам буйича толамаябди. Бу қанчалик тогри ва кимга муражат этамиз

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-банига асосан, ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

🔺Мазкур Низомнинг
7-бандига асосан, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

🔺Юқоридаги тартибга асосан, Сизни ёшга доир пенсияга чиқишингизга 5 йилдан кам вақт қолгани учун Сизга амалдаги 2-тоифангиз бўйича ҳақ тўланиши керак.

🔺Агар сизга мутахасис сифатида ҳақ тўласа, Адлия бўлимига ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг вилоят бошқармасига мурожаат қилиб, амалдаги тоифангиз бўйича 2024 йил сентябрь ва октабр ойларини қайтадан ҳисоб-китоб қилиб беришларини ҳамда 2024 йил ноябрь ойидан бошлаб амалдаги 2-тоифангиз бўйича ҳақ тўлашларини сўрашингиз керак.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 105-савол

Саволим : қизим 3 ойлик ҳомиладор пайтида куёвим коронавирусдан вафот этди.Қизим туғди ўғли 2 ёшида. 5 ой бўлди уйга қайтиб келди.Бобоси ва бувиси болани онасидан тортиб олиши мумкинми.
Қандай ҳолатларда тортиб олиши мумкин?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Оила кодексининг 79-моддаси Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида. Унга кўра:

🟣Ота-она (улардан бири) қуйидаги ҳолларда:

⏱ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

⏱узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

⏱ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

⏱муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса;

⏱ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

☝️Юқоридаги ҳолатлардан бири рўй берса, бобо ёки бувиси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза бериб суд тартибида оналик ҳуқуқидан маҳрум этиб, болани ўз тарбияларига олиши мумкин. Агар юқоридаги ҳолатлар юз бермаса, бола қизингизни тарбиясида қолади, фақатгина бобоси, бувиси бола билан бир ҳафтада бир марта кўришиб туриши мумкин бўлади. Асос Оила кодексининг 77-моддаси бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туриш ҳуқуқи ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.

🔺Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин.

🔺Агар ота-она (улардан бири) васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.

🔻Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор ота (она)га нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 104-савол

💬Ассалому алайкум мен ДМТТда 22 йилдан буён катта тарбиячи лавозимида узлуксиз ишлаб келаман 4 сентябр 2024 йил отпускага чикдим 24 октябргача 1 октябрдан бюджет ходимларини маоши 15 %оширилди лекин отпускнойимни октябрини кайта хисобламасдан оширилмаган холда эски нарх буйича чикарди шу тугрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Ҳурматли фуқаро таътил ходимга аввалги ишлаган йили учун берилади (МК 142-м) ва таътил пули меҳнат таътили ҳақи ҳисоб-китоб қилинаётган ойдан олдинги ойидан бошлаб ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади (МК 148-м).

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чикариш тартибига мувофик таътиллар вактига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳаки биринчи йил ишловчиларга ҳисоблаб чикариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиккан ҳолда уларни ўн иккидан бирга (олти ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирга; етти ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирга ва ҳоказолар) оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Уларга ишбай асосида ишлаб топилган қўшимча иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, иш ҳақига қўшимча ҳақлар ва ижтимоий сугурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.

☝️Ушбу қоидани қуйидагича тушунтирамиз. Ходим 2024 йил 4 сентябрдан 2024 иш йили учун таътилга чиқади.

💁‍♂ Бунда ходимнинг 2023 йил 31 август санасидан 2024 йил 4 сентябр санасигача олган иш ҳақи ва бошқа қўшимча тўловлари 12 га кўпайтирилади ва шунда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи келиб чиқади.

❗️Шундай экан, бу вазиятда сизга таътил пулини ҳисоблашда 1 октябрдан ошган ойлик иш ҳақининг аҳамияти йўқ.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 103-савол

Ассалому алайкум, Мен 33 йиллик иш стажига эга Олий тоифали бошланғич синф ўқитувчисиман.Мен мактабда неча соат дарс ўтишга ҳақлиман.Илтимос шу ҳақида фикр билдирсангиз.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

🟣Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

🟣Мана шу қоидага кўра, ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин. Лекин бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади.

☝️Мазкур кўрсаткичларга мувофиқ дарс соатларини тақсимлашда ўқитувчининг эришган ютуқлари (бунда ўқувчиларининг олимпиадаларда олган ўринлари, чет тили бўйича олинган сертификатлар, кўрик танловларда иштироки ва бошқалар) ҳамда малака тоифаси, маълумоти кабилар инобатга олиниши лозим.

Шунингдек, юқоридаги низомнинг 16-бандида кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорлари белгиланиши тавсия этилиши айтилмоқда. Бу кўрсаткичлари юқори ўқитувчига максимал дарс бериш шарт дегани эмас.

Дарс соатлари мактабда шу фан бўйича мавжуд дарс соатларига, шу фандан дарс берувчи ўқитувчилар сонига, уларнинг кўрсаткичларига қараш лозим. Шунга кўра олий тоифали ўқитувчида 15-банддаги бошқа натижалар бўлса, ундаўша ўқитувчи 30 соатгача дарс олиши мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз ҳам бошқа натижаларни инобатга олган ҳолда 30 соат дарс олишингиз. мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Мактабларда кадрлар бўйича менеджер асосий штатдан ташқари дарс ўтишга ҳаққи борми ?

@Huquqshunos_xizmati: 102-савол

Ассалому алайкум яхшимисиз! Мен хозирги Кунда мактабда бир штат жадвал асосида кадр менеджер вазифасида ишлайман. Узим Олий малумотли она тили ва адабиёт фани укитувчисиман ,20 йиллик стажи бор. Мен уз мутахассислигим буйича дарс утишга хакким борми? 10 соат бўш дарс соати мавжуд. Туман ММТБ иктисодчилари мумкин эмас деб дарс соатимни тарификациядан утказишмаяпди. 275-сонли карорни 4 бандига асосан утишга хаккингиз йук деган жавобни важ килиб турибди. Лекин карорда айнан кадрлар дарс утиш мумкин эмас деган курсатма йук.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-иловада “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низом 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг кадр ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

Шу қоидага кўра кадрлар ўз мутахассислиги бўйича 10 соатгача дарс олиши мумкин.

Ушбу низомнинг 12-бандига мувофиқ педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари кадрлар томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

❗️Бунда қоида бўйича 10 соат вакант сифатида ҳудудий меҳнат органига чиқариши шарт.

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 3271) 15-бандида мазкур масала янада аниқ тартибга солинган.

💁‍♂ Унга кўра олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича кадр ходимларига дарс бериш мумкин.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, кадрлар олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунга қадар дарс беришлари мумкин.

✅ Шунга кўра кадрлар барча ходимлар дарс билан таъминлангандан кейин дарс соатлар ортиб қолса, 10 соатгача дарс беришлари мумкин.

❗️Бунда 10 соат дарсни вакант сифатида ҳар ойда бандлик бўлимига чиқаришга ҳақли.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 101-савол

Ассалому алайкум. Мени мутахассислигим технология фани ўқитувчиси. Қайта тайёрлов курсида психология юналишида ўқиб 1ставка психолог бўлиб ишлайман. Технология фанидан дарс ўтишга ҳаққим борми? Мактабда бошқа технология фани ўқитувчиси йўқ.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Умумтаълим мактабларида технолигия фанидан (бошланғич ва юқори синфларда) таълим йўналиши: Меҳнат таълими ва йўналиш коди 5112100 бўлган мутахассисликка эга ходимлар дарс беришга ҳақли. (Вазирлар Маҳкамасининг 2001йил ‌1‌‌6‌ августдаги 343сон қарорига ‌1‌илова билан тасдиқланган “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти” қоидалари)

🔺Энди қаранг! Фан ўқитувчиси лавозимига - фан йўналишига тўғри келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва фан йўналишига тўғри келувчи педагогик фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатган мутахассислар ишга олиниши лозим.

🟣Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03‌0‌‌2‌/‌0‌‌1‌1807 сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич синф ўқитувчиси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий ишлар методикаси”, “Бошланғич таълим ва тарбиявий иш”, “Педагогика ва бошланғич синфлар ўқитувчиси” каби ихтисосликлардан бири берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология” фаиларидан дарс бериши мумкинлиги белгиланган.

☝️ Юқоридагиларга асослаган ҳолда Агар сиз Меҳнат таълими ва йўналиш коди 5112100 бўлган мутахассисликка эга бўлсангиз,
“технология” фанидан дарс беришингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 100-савол

Ассаламу алайкум менинг саволим шундан иборат .Мен 2023 йил Магистратурани тугатганман ўрта таълим мактабида иш фоалият олиб бораман 2023-2024 ўқув йилида 2-тоифада иш ҳақи ҳисобланиб келди магистрларга автоматик тарзда 2-тоифа берилади деганди эшитдим ва аттестациядан ўтиш учун ариза топширишни билмагандим лекин менга 2- тоифада ойлик ҳисобланиб борилган .шу йил аттестация учун тўғридан тўғри тоифа беришга топширдим лекин менда2- тоифа сертификати юқ Эрп базага қандай қилиб 2-тоифа қилиб киритсак бўлади сертификат юқ бўлганлиги учун энди менга ойлик мутахассислик бўйинча иш ҳақи ҳисобланадими у бўйича кимга мурожат қилсам бўлади 2-тоифа деб ҳисоблаши учун

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
сифатида тасдиқланган
«Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди «Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

🔺магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)»

🔺Юқоридаги Низомнинг 32-банди Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

🔺Мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрларга тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

🔺Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

🔺Ваколатли вазирликлар томонидан мазкур Низомнинг 8 — 10-бандларида кўрсатилган педагог кадрнинг тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш бўйича сўровномаси 20 кун муддатда кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда уларга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ QR код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади.

☝️Юқоридагиларга кўра, Сиз Давлат хизматлари марказига паспортиз ва бакалавр ҳамда магистратура дипломларизни тақдим этиб, иккинчи тоифа сертификатини тўғридан тўғри олишда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак. Давлат хизматлари маркази ходими сизни номингиздан ариза бериб, 20 кун ичида QR кодли 2-тоифа сертификатини олиб беради.Сертификатни иш жойингизга тақдим этиб ойлик маошни иккинчи тоифадан келиб чиқиб ҳисоблашларини сўрашингиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ходим ишдан четлаштирилганда унга ойлик иш ҳақи тўланадими?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📸📸
Чет элга чиқишга таъқиқ бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


💠Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.

🔝Булар қуйидагилардир:

1)солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

🔺Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими?

🔺Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган.

🔺Демак ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.  

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Қандай ҳолларда ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин?

🔺Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 

🔺Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230  ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

🔺18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Показано 20 последних публикаций.