#Кадровик
Ходим асосий иш жойида 0.5 ставка ўриндошлик асосидаги жойида 1 ставка ишлаши мумкинми?
Меҳнат кодексининг 437-моддасига асосан Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно).
Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 7-бандига асосан Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно).
Яъни юқоридаги асосларга кўра ўриндошлик асосида фақатгина соғлиқни сақлаш тизими врач ходимларигина 1 ставка ўриндошлик асосида ишлашига рухсат берилади.
Бу ерда кўпчилик қоидани нотўғри талқин қилган ҳолатда ўриндошлик асосида 1 ставка ишлаш мумкин деб ўйлайди, бироқ ходимнинг асосий иш жойида неча ставка ишлашидан қатъий назар ходим ўриндошлик асосида фақат 0.5 ставка ишлаши мумкин.
Kanalda obuna boʻlishni unutmang Azizlar
https://t.me/HuquqshunosXakkulov