#давлатлар_тарихи
Ғазнавийлар давлати. 963-1187
Ғазнавийлар давлати 963-йили Алп Текин томонидан қурилган. Давлатни энг гуллаган даври, Махмуд Ғазнавий даврига тўғри келади. Ғазна шахри давлатнинг пойтахти бўлган. Шунингдек Марв, Кобул, Рай, Бухоро, Самарқанд каби йирик шахарлар ҳам ғазнавийлар мамлакати таркибида бўлган.
Махмуд Ғазнавийни 30 йиллик даврида Хуросон диёри ҳам қўлга киритилган. Давлат Аббосийлар билан жуда яқин алоқада бўлган. Аббосий халифа томонидан Махмуд Ғазнавий илк бор султон деб тан олинган. Султон атамаси биринчи марта Махмуд Ғазнавийга нисбатан қўлланилган. Салжуқийлар хукмдори Аслан Яғбуни ушлаб ўлгунча зиндонда сақлаган.
Хиндистонга 17 бор қўшин тортиб борган. Ғазнавийни бу юришларида Хиндистонга ислом динини олиб кирган. Жуда кўп ғайридинлар ислом неъматига мушарраф бўлишган.
Махмуд Ғазнавий билим ва саънатга катта эътибор берган. Унинг даврида мадраса ва кутубхоналар қурилди. Эронлик ёзувчи Фирдавсий шохнома асарини Махмуд Ғазнавийга атаган. Махмуд Ғазнавийни ўлимидан сўнг, ўрнига ўғли Маъсуд Ғазнавий тахтга ўтиради. Салжуқийлар билан бўлган Данданакан жангида мағлубиятга учраган ғазнавийлар давлати қулашга юз тутади. Аввалига салжуқийлар, сўнгра хоразмшохлардан қабул қилинган мағлубиятлар давлатни инқироз ёқасига олиб келади. 1187-йили Ғурийлар томонидан ғазнавийлар давлати тугатилади.
Post qiziqarli "👍"
Post qiziqarli emas "🤔"
Tarixiy Sanalar 📜