ЭЬТИРОФ !!!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим‼️
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух ‼️
Биласизми..... мен сизларга шу яқин бир йил ичидаги ўзимда бўлган ўзгаришларим, англашларим билан бўлишмоқчиман.
Мен ҳам кўп аёллар каби ўзимни бахтли, соғлом, тўла-тўкис камчиликсиз яшаш орзуйим билан кўп ишларга қўл уриб кўрганман.
Масалан: Сетевой маркетинг бўйича кўплаб Кампанияларда ишлаб кўрганман. Ишлаш жараёнида, орзу қилиш, тортишиш қонуни, визувализация хақида тўлиқ маълумотга эга бўлганман. Бизнес тренингларда ўқиш жараёнида англаганларим мен хохлаган барча эшиклар, қачонки мен моддий бойликка эга бўлганимдагина очилади, моддий бойликсиз бахтга эришиб бўлмайди деган қарорга келгандим.
Эсимда, ""Каллаж" (орзулар бурчаги) га орзуйимдаги уйни расмини ёпиштириб тагига ёзиб қўйгандим.
Шу уй меники бўлади, у энг оҳирги курилиш материялларидан қурилади, энг оҳирги стильдаги уй жиҳозлари билан жихозланади ва мен шу уйда оилам билан бахтли хаёт кечираман". Шундай орзулар оғушида, ҳаёл сурардим, орзуларим суратига термулиб визувализатция билан соатлаб шуғулланардим.....
Куни кеча шу Кампанияда бирга иш бошлаб, биргаликда орзулар рўйхатини тузган синглим билан гаплашиб қолдим. У менга, опа мен орзуимдаги уйга эришдим, у айни мен хохлагандек сўнги урфдаги уйлардар, айнан орзуйимдагидек деди... мен ҳам ўз уйимни қуришни бошладим дедим. Зўрку уйни қаердан олдингиз деди❓
Жавоб.
Асли келган еримиздан❗️
Энг аввал устоз ва шогирт муносабатларини мустахкам қуриб олдик❗️
Ўтган хаётимиздаги гуноҳ масиятларни "Тавба" билан покладик кейин уй солишни бошладик❗️
Уй солишдан мақсад Аллоҳнинг розилиги❗️
Уйимизнинг фундаменти "Шукурдан"дан, устунлари" Сабрд"дан❗️
Лойларини "Ихлос" билан қориб, хар-бир гиштини зикр билан зийнатладим❗️
Томларини "Ҳаё" дан дарвозаси "Иймон" дан❗️
Девордаги гул қоғозлар, Аллоҳни 99 исми сифати билан безатилган❗️
Меҳмонхонамга "Ла илаҳа иллаллоҳ" деб ном қўйдим❗️
Болалалар хонасига "Муҳаммадан Расулиллоҳ" деб ном қўйдим❗️
Ибодан қиладигон хонамизга "Ашҳаду алла илаҳа иллоллоҳу ва ашҳаду анна" деб ном қўйдим❗️
Ётоқхонамизга "Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу" деб ном қўйдим❗️
Ошхонани ихлос билан, тахорат хонани истиғфор билан зийнатладим❗️
Ховлисида, ҳаёдан, шукурдан, сабрдан, зикр-саловатдан экилган гуллари, дарахтлари бор ифори-ю кўркамлиги жаннатни эслатади❗️
Ҳовлимизнинг номи Фирдавс❗️ Манзили Жаннат❗️
Мени бу жавобларим қалбимдан қуйилиб келди, шу 1йил ичида ўзимни 🅰 нуқтамдан 🅱 нуқтамга бўлган ўзгаришларимни сиз билан ҳам бўлишгим келди❗️
Асли бахт нима эканлигини, бойлик тушунчаси фақатгина моддий эмаслигини тушуниб етдим алҳамдулиллаҳ ❗️
Азизам агар сиз ҳам шу ниятда иморат қурмоқчи бўлсангиз сизларни ҳам "Ҳиммат 700+" карвонига таклиф қиламан❗️
Карвонбошимиз, Ҳазратимиз Зуфаржон Шосалимов билан биргаликда Жаннатдаги қасримизни қурамиз❗️
ИншаАллоҳ Роббимнинг фазли карами билан Жаннатларда биргаликда умргузаронлик қиламиз‼️
Маҳбуба Садриддин қизи❗️
Тавфиқ Аллоҳдан‼️