Hikmat ila


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Наманган шаҳар "ISTIQLOL" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали
🌐  https://t.me/Hikmat_ila
Роббингнинг йўлига ҳикмат ила ва яхши мавъиза билан даъват қил

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


«ИСТИҚЛОЛ » жомеъ масжидининг
намоз вақтлари!

Милодий 16-Ноябир 2024 йил
Хижрий 13-Жумодул аввал 1446 йил
.

Субҳи: 🕔 05:41
Бомдод 🕔 06:20
Қуёш чиқиш 🕔 07:03
Завол 🕔 12:03
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:25
Шом 🕔 16:58
Хуфтон 🕔 18:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐  🕌
@Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Албатта, бир Жумангиз Маккада ўтсин 🤲

🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ


✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


«ИСТИҚЛОЛ » жомеъ масжидининг
намоз вақтлари!

Милодий 15-Ноябир 2024 йил
Хижрий 12-Жумодул аввал 1446 йил
.

Субҳи: 🕔 05:39
Бомдод 🕔 06:20
Қуёш чиқиш 🕔 07:01
Завол 🕔 12:03
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:25
Шом 🕔 16:59
Хуфтон 🕔 18:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐  🕌
@Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


“НИМА УЧУН АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТИШИМ КЕРАК?!”

Осмонлару ерни Яратган Зотнинг қаршисига маъсиятлар ила чиқа кўрманг, ғазабига тоқатингиз, иқобига сабрингиз ва азобига қудратингиз етмайди.

Доктор Абдул Муҳсин Аҳмад ўзининг бир қариндоши билан бўлган воқеани айтиб берди. Воқеага кўра бир йигит укасига доим “Аллоҳга ҳамд айтгин” деса, укаси: “Нима учун Аллоҳга ҳамд айтишим керак? – дер, Яратганга бўйин эггиси келмасди.

Ахир унинг бу гапини оламлар Рабби бўлган Зот эшитиб турибди! Аллоҳ уни икки оёғи билан юрғизиб қўйибди, қанча одамлар юра олишмайди. Неча-неча инсонлар кўриш неъматидан мосуво бўлганида, унинг кўзлари кўриб турибди.

Вақт ўтиб йигит автоҳалокатга учрайди. Унинг аъзолари қаттиқ шикастланади. Операциядан сўнг доктор Абдул Муҳсин Аҳмад уни бир умр ногирон бўлиб қолганлигини, танасининг ярми ишламаслигини, аниқроғи, бир ўлимдан қолганлигини айтади.

Аллоҳ буюк! Унинг неъматлари чексиз. Биз бандалар доим шукрда бўлмоғимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтади: «...Албатта, Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир» (Ҳуд сураси, 102-оят.).

Тасаввур қилинг, борди-ю, сиз дўзахийлардан бўлсангиз, у ердаги азобга чидай оласизми?! Албатта, йўқ.

Шундай экан Аллоҳга тавба қилинг! У Зотга хуш келмайдиган ишлардан қайтинг. Солиҳ амаллар ила Раббингизга яқинлашинг. Аллоҳ берган неъматларга шукр қилинг. Гуноҳ ва маъсиятнинг кичиклигига қараманг. Аллоҳнинг буюклигини назарингиздан қочирманг.

Аллоҳ буюк! У Зот сизни кутилмаганда ушламасидан аввал қалбингизни қўрқув ила тўлдиринг. Қазоингиз яқинлашмасидан аввал покланинг. Ўлим келгандаги пушаймондан наф йўқ ва бунинг учун имкон берилмас...

Ҳассон Шамсий ПОШО,
“Жаннат бўстонидаги оилавий оқшомлар” китобидан.


https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


«ИСТИҚЛОЛ » жомеъ масжидининг
намоз вақтлари!

Милодий 14-Ноябир 2024 йил
Хижрий 11-Жумодул аввал 1446 йил
.

Субҳи: 🕔 05:38
Бомдод 🕔 06:15
Қуёш чиқиш 🕔 07:00
Завол 🕔 12:02
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:25
Шом 🕔 16:59
Хуфтон 🕔 18:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐  🕌
@Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


​​ҲАЖАРУЛ АСВАД РЎПАРАСИДА ҚЎЛ КЎТАРИШ
#Ҳаж_умра

❓1445-CАВОЛ: Ҳажарул асвад рўпарасида қўл қай шаклда кўтарилади. Одамларда ҳар хилини кўрамиз. Аслида қандай бўлиши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тавофни бошлашда Ҳажарул асвадни истилом қилиш (ўпиш ё силаш) суннат ҳисобланади. Истилом агар ҳеч кимга ва ўзига ҳам азият бермайдиган бўлса, Ҳажарул асвадни ўпиш билан бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, қўли билан ушлайди ва қўлини ўпади. Бунга ҳам имкон бўлмаса, ҳассага ўхшаш бирор нарсани Ҳажарул асвадни теккизиб, ўшани ўпади. Агар унинг ҳам иложи бўлмаса, узоқдан туриб, икки қўлини худди намозга такбир айтиб қўл кўтараётгандек кўтариб, бисмиллаҳ, такбир (Аллоҳу акбар), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтади. Баъзи уламолар шундан кейин икки кафтини ўпади дейишган.
“Иршодус сорий” китобида истиломнинг сифати тўлиқ айтилиб, узоқдан туриб, истилом қилишни қуйидагича тушунтирилган:
ويرفع يديه عند التكبير أي مقابلا للحجر حذاء منكبيه أو أذنيه أي كما في الصلاة مستقبلا بباطن كفيه الحجر
“Ҳажарул асвадга юзланиб, Аллоҳу акбар дейиш вақтида икки қўлини елкаси ёки қулоқлари баробарига кўтаради. Намозда кўтаргандек кўтаради. Икки кафтини ҳажарул асвадга қаратади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


«ИСТИҚЛОЛ » жомеъ масжидининг
намоз вақтлари!

Милодий 12-Ноябир 2024 йил
Хижрий 8-Жумодул аввал 1446 йил
.

Субҳи: 🕔 05:36
Бомдод 🕔 06:15
Қуёш чиқиш 🕔 06:58
Завол 🕔 12:02
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:25
Шом 🕔 17:01
Хуфтон 🕔 18:40

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐  🕌
@Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


​​АЗОН ВА ИМОМЛИКНИ БИР КИШИ БАЖАРИШИ
#намоз

❓1443-CАВОЛ: Зарурат туғилиб қолса, бир кишининг ўзи ҳам азон айтиб, ҳам имомликка ўтиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Фуқаҳоларимиз буни жоиз, балки афзал ҳам дейишган. “Раддул муҳтор” муаллифи бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
الأفضل كون الإمام هو المؤذن. وفي الضياء «أنه - عليه الصلاة والسلام - أذن في سفر بنفسه وأقام وصلى الظهر» وقد حققناه في الخزائن.
“Имомнинг муаззин бўлиб, азон айтиши афзалдир. “Зиё” китобида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда ўзлари азон ва такбирни айтиб, пешинни ўқиганлари ривоят қилинган. Биз бу ҳадисни “Хазоин”да таҳқиқ қилганмиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


ЎЗГАЛАРДАН ОЛИНГАН ҲАҚНИ АДО ЭТИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1441-CАВОЛ: Мен бир пайтлар ўзим билиб ёки билмаган ҳолда бошқаларни ҳақларини еб қўйганман. Ҳозир уларни топишни ҳам иложиси йўқ. Чунки уларни танимайман ҳам. Бу ишим нотўғрилигини энди англаб етдим. Уларни қандай қилиб рози қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бировларнинг ҳаққини ноҳақдан олган киши тавба қилмоғи лозим бўлади. Тавбаси ўша ҳақларни ўз эгаларини топиб бериб, уни рози қилиш, қилган гуноҳи учун истиғфор айтиши билан бўлади. Ҳақдорни рози қилмаса, тавбаси ҳақиқий ҳисобланмайди. Ҳадиси шарифларда дунёнинг ўзида ҳақдорларнинг ҳаққини адо қилиб қўйиши борасида кўп марта огоҳлантирилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ رواه البخاري
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади”. (Имом Бухорий ривояти).
Зиммадаги ҳақларни аввало эгаси қидирилади. Ҳозирги кунда эгасини топишнинг турли ва қулай усуллари бор. Топилгач, эгаларига берилади. Агар вафот этган бўлса, меросхўрларига берилади.
Агар ҳақдорни топишнинг иложи бўлмаса, унинг номидан камбағалларга садақа қилинади. Ана шундан кейин эгаси топилиб қолса, унинг номидан садақа қилиб юборганини айтади. Ҳақ эгаси шунга рози бўлса, иш шу билан битади. Агар ҳақини талаб қилса, ҳақини беради ва садақанинг савоби ўзига бўлади. “Табйинул ҳақоиқ” китобида бундай дейилган:
وَيَرُدُّونَهَا عَلَى أَرْبَابِهَا إنْ عَرَفُوهُمْ، وَإِلَّا تَصَدَّقُوا بِهَا؛ لِأَنَّ سَبِيلَ الْكَسْبِ الْخَبِيثِ التَّصَدُّقُ إذَا تَعَذَّرَ الرَّدُّ عَلَى صَاحِبِهِ.
“(Олинган) нарсаларнинг эгасини билса, уларга қайтариб беради. Билмаса, садақа қилиб юборади. Чунки нопок йўл билан топилган маблағни эгасини топишнинг иложи бўлмаса, садақа қилинади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Hikmat_ila


Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


Бугун 10.11.2024 йил куни Наманган шахар "Шодибек" жомеъ масжиди Имом хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов Наманган шахар "Истиқлол" жомеъ масжидига Наманган вилояти вакиллигининг топшириғи билан хуфтон намозига ташриф буюриб йиғилган намозхонларга "Шукроналик олий фазилат" мавзусида суҳбат килиб бердилар.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 СОЛИҲА АЁЛ ТИМСОЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


«ИСТИҚЛОЛ » жомеъ масжидининг
намоз вақтлари!

Милодий 10-Ноябир 2024 йил
Хижрий 7-Жумодул аввал 1446 йил
.

Субҳи: 🕔 05:34
Бомдод 🕔 06:10
Қуёш чиқиш 🕔 06:55
Завол 🕔 12:02
Пешин 🕔 12:50
Аср 🕔 15:30
Шом 🕔 17:03
Хуфтон 🕔 18:45

"Намоз мўъминнинг
меърожидир"

🌐  🕌
@Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari
#ibrat

📹 ҒАНИМАТ МЕҲМОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


​​ОҒИЗ СУТИНИ ИЧИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓1438-CАВОЛ: Янги туққан сигирнинг сутини ичиш жоизми? Баъзилар бу каби сутлар қуюқ ва қизғиш бўлгани учун емаслик керак дейишяпти?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳайвонлар, хусусан, сигирлар туққанидан кейин уч-тўрт кун ичида улардан қуюқроқ сут келади. Бу нарсани бизнинг тилимизда оғиз сути (палла) дейилади. Бу борада “Ал-Фатҳу ар-Раҳмоний" китобида машҳур олим Собитхонтўра Абул-Маъоний Намангонийнинг қуйидаги сўзлари келтирилади:
لِبَاءْ وَفَلَّهْ وَ آغُوزْ کِه مِیدوشند از چهار پایان ماکول طاهر وحلال است قطعا بالاجماع؛ ودَرانْ هیچ شکی نیست زیرا که ببيان أهل طب وحكمت وأهل لغت عرب روشن گردید که فَلَّه شِیر غلیظ است که تا سه روز یا چهار روز از حیوان نوزایده می دوشند و این و شیر حلال است بآيات و أحاديت وبأقوال علماء اسلام وإجماع امةِ محمدى
“Гўшти ейиладиган чорва ҳайвонларидан соғиб олинадиган оғиз уламолар иттифоқига кўра қатъий равишда ҳалол ва покдир. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқдир. Зеро табобат ва ҳикмат аҳли, шунингдек, араб тили уламоларининг баёнига кўра оғиз сути уч ёки тўрт кунгача янги туққан ҳайвондан соғиб олинадиган қуюқ сутдир. Сут оят ва ҳадислар, шунингдек, Ислом уламолари ва Муҳаммад алайҳиссалом умматинининг иттифоқига кўра ҳалолдир".
Шунингдек, бу масалада уламоларимиз қуйидаги тавсияни берадилар: “Агар унга қон ёки йиринг аралашиб қолса, қон ёки йирингдан холи бўлгунча истеъмол қилиш жоиз бўлмайди.” Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!


#Жума #Намоз

Наманган шаҳар бош имом-хатиби Наманган шаҳридаги “Истиқлол” жоме масжидида жума намозини адо этдилар


Бугун, 8 ноябрь куни Наманган шаҳар бош имом-хатиби Саматов Абдуллохон домла жума намозини адо этиш учун Наманган шаҳридаги “Истиқлол” жоме масжидига бордилар.

Абдуллохон домла йиғилган жамоатга “Исломда солиҳа аёл - Хадийжа розияллоҳу анҳо тимсолида” тўғрисида мавъиза қилдилар. 

Мавъиза якунида эл-юрт ҳамда жамоат ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Намоздан сўнг “Истиқлол” жоме масжидининг янги биносини қурилиш таъмирлаш ишларини кўздан кечирдилар.

Мазкур масжидда айни кунларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда. Абдуллохон домла олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини яқиндан кўриб, биноларни миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига мос шаклда ҳар томонлама қулай ва шинам қилиш борасида муҳим тавсияларни бердилар.

Наманган шаҳар вакиллигининг Матбуот хизмати

https://t.me/Hikmat_ila

🌐  🕌 @Hikmat_ila  🕌
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

Показано 17 последних публикаций.