Hidoyat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ҳикмат

Онангни бир умр елкангда кўтариб юрсанг ҳам, сени тўққиз ой кўтарганининг ҳаққини адо эта олмайсан!
Аллоҳим! Менинг онамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ҳам жаннат насиб қил!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


Репост из: Muslim.uz
🤝 ҚУРБОН БЎЛГАНЛАРНИНГ ЯҚИНЛАРИГА МОДДИЙ-МАЪНАВИЙ ТАСАЛЛИ БЕРИЛДИ

🕌 Бугун, 1 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Андижон вилояти Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидини мутасаддилар иштирокида кўздан кечирдилар. Воқеа туфайли таъзияли бўлган хонадонларга ҳамдардлик билдирдилар. Қуръони карим оятлари ўқилиб, марҳумлар ҳақига бағишланди.

💬 Сўнгги маълумотларга кўра, 31 март куни масжид таҳоратхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлиб, 10 киши турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса натижасида таҳоратхона девор ва том қисмига зарар етган, ёнғин содир бўлмаган.

🤲 Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар вафот этганларнинг жаноза намозларида, маърака-маросимларида ҳақларига дуолар қилишди. Марҳумларнинг яқинларига моддий-маънавий тасалли берилди. Тан жароҳати олиб, шифохоналарда муолажа олаётганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига моддий ёрдамлар берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан моддий ёрдам пуллари ҳам тўлаш назарда тутилган. Масжиднинг талафот кўрган қисмини қайта тиклаш ишлари учун ҳам белгиланган тартибда маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹ЯХШИЛИКНИНГ КАТТА-КИЧИГИ БЎЛМАС

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


✈️ @HidoyatUz


«Аллоҳ севгисининг аломати Куръон севгисидир. Қуръон севгисининг аломати Пайғамбар севгисидир. Пайғамбар севгисининг аломати у зотнинг суннатига ва гўзал ахлоқига эргашишидир. Суннатга тобе бўлишнинг аломати охират ҳаётини унутмасликдир. Охират ҳаётини унутмасликнинг аломати дунёга ҳирс қўйиш, ҳаром ва ғайримашруъ даромад йиғишдан қочишдир», - деди.

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


Репост из: Muslim.uz
⚡️ Муфтий ҳазрат бахтсиз ҳодиса содир бўлган масжидга жўнаб кетди

Бугун, 31 март куни тушдан кейин Андижон вилояти Избоскан тумани “Аҳмадали ҳожи” жоме масжиди таҳоратхонасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида бинонинг том қисми қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, талофат натижасида бир неча фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Избоскан туманидаги бахтсиз ҳодиса рўй берган “Аҳмадали ҳожи” жоме масжидига жўнаб кетди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#савол_жавоблар

ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ

CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)

яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).

Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.

Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


✈️ @HidoyatUz


Аллоҳим, Сенинг номинг билан гўзал хотимани сўрайман!

@HidoyatUz


Репост из: Muslim.uz
🤲 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ИБОДАТ ВА ДУОЛАР ИЛА БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

🗣Аллоҳга беадад шукрки, бу йилги Рамазон ойи файзу баракотли, яхшиликларга бой ўтди. Бугун, 30 март куни эрта тонгдан юртимиздаги жоме масжидлари юртдошларимиз билан гавжум бўлди. Қарийб 2100 та жоме масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилди.


🌙 Худди шу сингари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам Ҳайит намозини адо этиш ва мўмин-мусулмонларни улуғ байрам билан муборакбод этиш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ракат” жомесига бордилар.

🤲 Дастлаб бомдод намози ўқилиб, хайрли дуолар қилинди. Сўнгра Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган барча мўмин-мусулмонларни муборак байрам билан қутлаб, бу йилги Рамазон ойи файзу тароватли бўлгани, кўплаб хайру баракали ишлар қилингани ва Ийдул Фитр фазилатлари ҳақида сўз юритдилар.


🤲 Манфаатли суҳбатдан сўнг ҳайит намози адо этилиб, дуолар ижобат бўладиган лаҳзаларда Муфтий ҳазратлари жамоат билан бирга Аллоҳ таолодан бутун оламга тинчлик-хотиржамлик неъматини ато этишини, ибодатларимиз қабул, тараққиёт ва фаровонлигимиз зиёда бўлишини сўрадилар.

#hayit #namoz #ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Рамазон ҳайити муборак бўлсин азиз диндошим!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон ҳайити муборак бўлсин азиз диндошим!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
http://Hidoyatuz.taplink.ws


📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

😄Юртимиз масжидларида 2025 йил 30 март – якшанба куни Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари қуйидагича белгиланди:


1. Андижон вилояти 06:20
2. Наманган вилояти 06:20
3. Фарғона вилояти 06:20
4. Тошкент вилояти 06:30
5. Тошкент шаҳар 06:30
6. Самарқанд вилояти 06:40
7. Сирдарё вилояти 06:40
8. Жиззах вилояти 06:40
9. Қашқадарё вилояти 06:45
10. Сурхондарё вилояти 06:45
11. Бухоро вилояти 06:50
12. Навоий вилояти 06:50
13. Хоразм вилояти 07:05
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:15

#namoz #vaqt #ramazon_hayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook




ОТАМДАН КЎРА ЯХШИРОҚ ОТА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак Рамазон ҳайити куни чопқиллаб ўйнаб юрган болалар олдидан ўтиб қолдилар. Уларорасида бир бола ўзи алоҳида йиғлаб ўтирар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг ёнига бориб сўрадилар:
– Эй болакай, нега йиғлайдирсан?
– Эй амаки, қўяверинг, менинг дардимни сўраманг! Менинг отам ғазотда вафот этди. Энди мен шундай ҳайит байрам кунида кўнглимга сурур бағишловчи ота топа олмайман! – жавоб берди бола.
– Хоҳлайсанми, мен сенга ота бўламан, Фотима опа бўлади, Ойша она бўлади?
– Эй Аллоҳнинг Расули, мени афв қилинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани етаклаб уйига олиб бордилар. Қорнини тўйғазиб, кийим-кечак кийдирдилар. Қўлига озроқ пул бериб:
– Энди бориб ўртоқларинг билан ўйнайвер! – дедилар.
Бола фахру ифтихорда қайтганини кўрган ўртоқлари сўрашди:
– Сенга не бўлди, боягина йиғлаб ўтирган эдинг, энди бўлса ўзингда йўқ хурсандсан?
– Отамдан кўра яхшироқ отани, онамдан кўра яхшироқ онани кўрдим! – жавоб қилди болакай.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

🌐 @HidoyatUz


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🧎‍♂️ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

😎 Youtube FULLHD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#namoz #ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌅 САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
🌙 ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Менинг олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@Hidoyat_taqvim_bot

Показано 15 последних публикаций.