Тошпўлатов Азиз Анварович Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йилнинг июнидан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
@Hazratali_uz