Салим Абдувалиев хасталиги туфайли озодликка чиқарилган
"Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиққан, деб хабар бермоқда Kun.uz манбаси.
Манбага кўра, у узоқ вақтдан буён касаллик билан курашиб келади.
Салим Абдувалиев 2024 йил 19 март куни ЖИБ Миробод тумани суди ҳукмига кўра, ЖКнинг 248 моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
У хасталиги туфайли 2025 йил 12 январ куни ЖКнинг 75-моддаси тартибида жазодан озод қилинган ва озодликка чиқарилган.
@Hazratali_uz