Hazratali.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"ALFA LEGAL" AB advokati
🌐Kanal orqali ijtimoiy yordam, tergov, biznes, fuqarolik huquqi bo’yicha yangiliklaridan xabar topasiz.
📝Savollarni @yuristlar_jamoasi_Hazrataliuz ga yo'llashingiz mumkin.
💻 Reklama va murojaatlar uchun:
@Hazratali_uz_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Тошпўлатов Азиз Анварович Ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йилнинг июнидан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 

@Hazratali_uz


Пулат Раззакович Бабаджанов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

@Hazratali_uz


‼️‼️‼️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
🖥🖥🖥Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ?

⚡️ЖАВОБ;
📖📖📖Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш:

✅ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда;

✅ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда;

✅ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда;

✅ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда;

✅ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади.

@Hazratali_uz


☝️Тавсия!

⚖️ Тошкент давлат юридик университетининг Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси катта ўқитувчиси Отабоев Бобурнинг шахсий Telegram канали ишга тушди!

👨‍⚖️ Каналда Жиноят ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича қизиқарли таҳлиллар, янгиликлар ва фикрлар ёритиб борилади.

📌 Жиноят ҳуқуқини яхши тушунишни истайсизми? Ҳуқуқий билимингизни оширишни хоҳлайсизми? Унда ҳозироқ обуна бўлинг!

🔗 Каналга ўтиш: @jinoyathuquqi_b_otaboev


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Vakansiya

🏗 Янги Тошкент қурилишига мутахассислар ишга таклиф қилинади!

✅20 минг гектар майдонда бунёд этилаётган бино ва иншоотларни қуриш учун 38 хил йўналишда 10 мингга яқин соҳа эгалари ишга таклиф қилинмоқда.

↗️ Ойлик маоши иш тури ва соатидан келиб чиқиб 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача.

✅Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

✅Расмий ишга жойлашганлар учун 8 соатлик иш режими ҳамда қўшимча дам олиш кунлари амал қилади.

❗️Ишга кириш учун қоғозбозлик, ҳужжатбозлик, ортиқча оворагарчиликка ҳожат йўқ!

🔝11-76 рақамли Call-марказга қўнғироқ қилиб, ҳозироқ ишга жойлашинг!

@Hazratali_uz


⭕️⭕️⭕️Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга коммунал хизматлар (газ, электр, сув) бўйича қарздорлик қоплаб берилади.

💵💵💵Мазкур ёрдам бир йилда кўпи билан икки марта куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда кўрсатилади.

@Hazratali_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Bilasizmi

Advokatura: bepul yuridik yordam olish oson

Davlat hisobidan yuridik yordam nima? U kimlarga va qay hollarda koʻrsatiladi? Ushbu yordamni olish tartibi qanday?

Mazkur savollarga 📎 video orqali javob oling.

📌 Kanalga ulanish


⚠️⚠️⚠️СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️⚡️⚡️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

✔️солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

@Hazratali_uz


🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

"Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kurs haqida ma'lumotlar:

📆 Chorshanba kunlari;

11:00 ;

Dars 80 minutni tashkil qilinadi;

📝 Darslik va NHH asosida o'tiladi ;

💵 BEPUL.

📱 Darslar @Hazratali_uz telegram kanalida bo'lib o'tadi.

⚠️⚠️⚠️ Kursda barcha OTM talabalari, yuridik texnikum va litsey o'quvchilari ishtirok etishi mumkin.

📱Barchaga manfaatli loyihalarimizni qo'vvatlash uchun quyidagi kanallarga obuna bo'ling👇👇👇

@Hazratali_uz
@TSUL_CPL
@TSUL_procedure
@Huquq_maktabi_hazratali_uz


Янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади

📖📖📖 Қарорга кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги янги турдаги молиявий ёрдамлар жорий этилади:

👉 озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга улар томонидан тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳалар амалга оширилиши учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдордаги субсидиялар;

👉ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ишсиз фуқароларни ёки камбағал оилалар аъзоларини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳар бир жалб қилинган касаначи учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдордаги 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

👉камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

👉камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил қилиш учун деҳқон хўжаликларига сув қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш ва электр тармоқларини тортиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 200 бараваригача миқдордаги 5 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар;

👉маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, ўз тажрибасини 10 тагача камбағал оилаларга ўргатган ва уларга доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашган тадбиркорларга ҳар бир камбағал оила учун БҲМнинг 3 баравари, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача миқдордаги грантлар.

@Hazratali_uz


Репост из: Huquq maktabi (Hazratali.uz )
♾♾♾"Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kursning birinchi mashg'ulotida Jinoyat-protsessual kodeksining 16-27-moddalari tahlil qilindi.

📱📱📱Quyidagi havola orqali moddalarga berilgan tahlillar bilan tanishishinglar mumkin

JPKning 1-15-moddalari
JPKning 16-27-moddlari

@Huquq_maktabi_hazratali_uz
@Hazratali_uz


ЖК 243-моддасини энди барча тергов органлари тергов қилиши мумкин

Мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш — жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобланади (ЖК 243-моддаси).

Ушбу жиноятга доир ишлар бўйича дастлабки тергов ички ишлар органларининг терговчилари томонидан амалга оширилиши лозимлиги, амалиётда эса бу моддани асосан прокуратура ва ДХХ терговчилари қўллашаётганлиги, бу билан ЖПК талаблари бузилаётганлиги, жиноят ишларини тергов органлари ўртасида тақсимлашга оид 345-моддани ЖПКдан чиқариб юборса ҳам бўлавериши ҳақида мана бу постимизда тўхталган эдик.

2025 йил 26 февраль кунги қонун билан ЖПКнинг 345-моддаси 7-қисмига ўзгартириш киритилиб, ЖКнинг 243-моддасида назарда тутилган жиноят тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки терговнинг иш қўзғатган дастлабки тергов органи томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Масалан, “Шаффоф” бренди асосичларига нисбатан ДХХ терговчиси томонидан 2022 йил 22 март куни ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ўша пайтда ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми тергови прокуратурага, 243-модда ички ишлар терговига тегишли бўлганига қарамай, дастлабки тергов ДХХ терговчилари томонидан олиб борилган ва терговда тўпланган далиллар асосида айблов ҳукми ўқилган.

Ҳолбуки, ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ёки 243-моддасида назарда тутилган жиноятларга доир ишларни ДХХ терговчиларига бериш учун ЖПКнинг 345-моддаси 11-қисмида назарда тутилган 5 та жиддий важ мавжуд бўлиши керак эди (масалан, агар жиноят ишининг тергови тегишли бўлган органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг яқин қариндоши иш юзасидан жабрланувчи, гумон қилинувчи ёхуд айбланувчи, фуқаровий даъвогар ёки фуқаровий жавобгар деб топилган бўлса ва б.).

Мана эндигина жиноят ишини қўзғатган 4 та дастлабки тергов органининг ҳар бири ЖКнинг 243-моддасида кўрсатилган жиноятга оид ишни тергов қилиши мумкин бўлмоқда.

Бизда жиноят-процессуал жараёнлар жуда қизиқ: қонун ҳали ваколат ва рухсат бермасдан туриб иш юритамиз, кейин эса қонунийлаштирамиз.

@Hazratali_uz


"Qonunni buzganingda jarima to'laysan, amal qilganingda esa soliq"

©️Ayman Yog'iy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
SAVOL:

➖ Bitta fuqaroning nomida 3 ta mashina bo‘lib, bu mashinalarni farzandlari, yaqinlari boshqarib, jarimaga tushsa, mashina egasi jarima to‘laydimi?

VIDEO👆

@Hazratali_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тезкор

‼️‼️‼️12 баллик тизим фақат "ГАИ" тўхтатиб, ўзи жарима ёзганда ҳисобланади

📹📹📹 Кўчадаги камера ва радарларга тушганда жарима ҳисобланмайди.

@Hazratali_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
‼️‼️‼️«12 баллик тизим» бўйича 1 ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади

Хўш, бунда қоидабузарликлар учун жарима баллари қандай  белгиланади?

@Hazratali_uz


Репост из: Huquq maktabi (Hazratali.uz )
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

2025-yil 25-fevral kuni soat 09:00 da "Jinoyat-protsessual huquqi" bo'yicha onlayn kursimizning navbatdagi darsi bo'lib o'tadi.

@Huquq_maktabi_hazratali_uz
@Hazratali_uz


Ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини обрўсизлантириш мақсадида бузиб тарқатишни тақиқловчи қонун кучга кирди

🖥🖥🖥1 йилдан ортиқ давом этган муҳокамаю мунозаралардан сўнг 2025 йил 20 февраль кунги қонун билан МЖтКга янги 195-2(прим2)-модда киритилди.

📹📹📹Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ва видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 50 бараваригача (7,5 млн. сўмдан 18 млн. 750 минг сўмгача) жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазолари назарда тутилди.

@Hazratali_uz


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Эслатма: ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

@Hazratali_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Davlat xavfsizlik xizmati:

Toshkent viloyati Olmaliq shahrida yashovchi shaxs Ohangaron tumanida joylashgan 32 gektar yerni mansabdor tanishlari orqali xaridor nomiga rasmiylashtirib berish evaziga 2 mln 400 ming AQSh dollari talab qilib, shundan 500 ming dollarni olayotgan vaqtida ushlandi;

***

Toshkent viloyati Yangiyo‘l tumanida yashovchi ikki nafar shaxs tuman hokimligi balansidagi 48 sotix yer maydonini xaridor nomiga rasmiylashtirib berish evaziga 60 ming dollar va hujjatlarni hal qilib berish uchun 8160 dollar talab qilib, shundan 64 ming dollarni olayotgan vaqtida ushlandi;

***

Surxondaryo viloyati Sherobod tumanida yashovchi shaxs tumanda joylashgan Meliorativ ekspeditsiya balansidagi 20 sotix va mahalliy fuqaroga tegishli 45 sotix yerni 60 ming dollarga sotishga kelishib, 56,7 ming dollar va 43 mln so‘m olgan vaqtida ushlandi;

***

Xorazm viloyati Urganch tumanida yashovchi shaxs shu tumandan oqib o‘tuvchi Shovot kanali bo‘yida joylashgan davlat zaxirasidagi 24 sotix yer maydonini kadastr tizimidagi tanishlari orqali rasmiylashtirib berish evaziga xaridordan 45 ming dollar va 13 mln so‘m olgan vaqtida ushlandi.

Hozirda barcha holatlar yuzasidan jinoyat ishlari qo‘zg‘atilib, tergov harakatlari olib borilmoqda.


@Hazratali_uz

Показано 20 последних публикаций.