Сурхондарёда супургилар дастагига яширилган 612 кг."гашиш"2025йил 9февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “
Айритом” чегара божхона пости орқали республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган
13,5тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортди.
Мазкур супургиларни синчиклаб кўздан кечириш давомида,
2986дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда – сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 2
5см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди.
Мазкур
2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор анализ натижаларига кўра “
гашиш” гиёҳвандлик воситаси бўлиб,умумий оғирлиги
612 кг.ни ташкил қилмоқда.
Мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан
16,5 млн АҚШ долларидан ошади.
Қайсидир
наркобаронни юки ушландида....