Савфон ибн Уяйна Умайрнинг бу сўзидан ушлади ва бундай имкониятни қўлдан бой бермади. Унга қараб айтди: “Эй Умайр, кел сени қарзларингни бўйнимга оламан, хар қанча кўп бўлмасин, болаларингга келсак улар мен билан яшашади, тирик эканман ўз болалармдек қарайман. Менинг молим уларни фақир яшатмасликка етади”. “Ундай бўлса сухбатимизни сир тут ва хеч кимга айтма”, деди Умайр. “Буни сенга ваъда бераман”, деди Савфон. Умайр у жойдан йироқлашар экан Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга бўлган ғазаби яна хам авж олди. Ўз уйдурмасини бажариш учун пухта тайёргарлик кўра бошлади. Умайр уни биров сезиб қолмаслигига ишончи комил эди. Чунки Қуройш асирларининг яқинлари уларни сотиб олиш учун тез-тез Ясрибга қатнаб туришарди.Умайр ибн Вахб қиличини ялонғочлаб унга захар суртишни буюрди. Сўнг туясини тайёрлашни буюрди. Уни келтиришгач уни яхшилаб ўтирди ва нафратга, ғазабга тўлган холда Мадинага йўл олди. Мадинага етиб келгач Умайр Росулуллох соллаллоху алайхи васалламни учратиш ниятида зудлик билан масжидга йўл олди.Масжидни яқинида туясини чўктирди ва ундан тушди. Бу махалда Умар ибн Хаттоб бир неча сахобалари билан бирга масжид эшиги олдида ўтиришган эди. Улар Бадр жанги хақидаги таъссуротлари билан бўлишаётган эди. Унда тушган асирлар хақида ва Қуройшликларнинг йўқотишлари хақида сухбатлашаётгандилар. Хамда мусулмонларнинг , мухожирларнинг ва ансорларнинг қахрамонликлари хақида, яна Аллох берган шарафли нусрат хақида душманларга берилган ачинарли мағлубият хақида гаплашишди. Бехосдан Умарнинг нигохи Умайр ибн Вахбни туядан сакраб тушгани ва қиличини ялонғочлаб масжидга томон йўл олганига тушди.