Haniyf.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#сохта_салафийларга_раддия

Дуонинг манфаати.

Машҳур муҳаддис ва етук фақиҳ олим Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Ал-азкор” номли асарида: ”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”, деганлар.

Муносабат: Кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш. Ваҳҳобийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз:
“ان قراءة القرءان على أموات المسلمين ضلال”
Яъни, “мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш залолатдир!”.

Тиловат савобининг мусулмон маййитларга етиб бориши уммати Муҳаммадиянинг ижмоси — иттифоқи экани таъкидлансаю, ваҳҳобийларнинг битта вакили буни залолат деса!

Аслида, ким кўпроқ залолатга яқин?! Залолатда жамланмаслиги ҳадисларда башорат берилган Ислом умматими ёки кечагина янги чиққан фирқами?!

@Haniyf_uz


#Аҳли_сунна_вал_жамоа #такфир_иллати

Такфирдан сақланинг.

“Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, Ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди, деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал-жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўлишга уринадилар”.

📚 Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳнинг “Шарҳу китаб ала алфози куфр” китобидан

@Haniyf_uz


#сохта_салафийларга_раддия

Дуодан сўнг қўлни юзга суртиш.

Ҳанбалийларга кўра ҳам дуодан сўнг қўлларни юзга суртиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Имом Муваффақуддин Ибн Қудома Ал-Ҳанбалий ўзларининг "Ал-Муғний" китобларида (1/449) бу борада шундай деганлар: “Бизнинг далилимиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу сўзларидир: “Аллоҳга дуо қиладиган бўлсангиз, кафтларингизнинг ичи билан (яъни кафтларингиз ичини осмонга қилиб) дуо қилинг. Усти билан дуо қилманг (яъни дуода кафтларингиз устини тепага қаратманг) Дуодан фориғ бўлгач, қўлларингизни юзингизга суртинг!” (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари)”.

Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.

@Haniyf_uz


#Аллоҳ_макондан_беҳожат

ИСТИВО МАСАЛАСИ

Табаа тобеинлардан, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو
"(Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди".

📚 Ибн Ошурнинг "Аҳкомул-муташабиҳот" китобидан.

Сохта салафийлар "Аллоҳ Аршга истиво қилди"мазмунидаги оятни "Аллоҳ Аршга ўрнашди", деб тафсир қилишади. Бунинг натижасида Аллоҳ таолони осмонда деган эътиқод қилишади. Аслида бундай эътиқод аҳли суннанинг соф эътиқодига зиддир. Аллоҳга маконни нисбат бериш тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган.

@Haniyf_uz


ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ

#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади" ("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

@Haniyf_uz


Қибла Масжидул Ақсодан Каъбага қайси ойни қайси кунида ўзгарган?
Опрос
  •   Шаъбон ойини 10 кунида
  •   Шаъбон ойини 15 кунида
  •   Шаъбон ойини 20 кунида
  •   Энди билиб оламан


Хамр қачон харом бўлган?
Опрос
  •   Ҳижрий 4-йили, Шаъбон ойида
  •   Ҳижрий 6-йили, Шаъбон ойида
  •   Ҳижрий 8-йили, Шаъбон ойида
  •   Энди билиб оламан


Рўза ва Закот қачон фарз бўлган?
Опрос
  •   Ҳижрий 2-йили, Шаъбон ойида
  •   Ҳижрий 4-йили, Шаъбон ойида
  •   Ҳижрий 6-йили, Шаъбон ойида
  •   Энди билиб оламан


ШОЛ БИЛАН КЎР

Бир киши ҳикоя қилади:
- Мен ҳаж қилаётганимда бир воқеанинг гувоҳи бўлдим. Ҳожилар ичида иккита ҳожи бор эди. Бири кўр, лекин юра олади. Иккинчиси шол, лекин кўра олади. Кўр шолнинг кўзидан, шол кўрнинг кучидан фойдаланмоқчи бўлди. Иккала Ҳожи келишди. Кўзи ожизи шолни кўтариб олди. Кўр юриб борар, шол унга йўл кўрсатар эди. Ҳаж вақтида тирбандлик жуда кучли бўлади. Тавофда тирбандлик, Сафо ва Марва орасида саъй қилишдаги тирбандлик, тош отишдаги тирбандлик... Улар бир юриб, бир тўхтар эдилар. Масофа эса танани кучдан қолдирадиган даражада эди. Лекин иккисининг қатъияти ва Аллоҳга бўлган ишончи туфайли қийинчиликларни унутишди. Ажр ва савоб умидида машаққатларни ёддан чиқаришди. Субҳаналлоҳ!Кўпчилик Аллоҳга осийлик қилишда бир-бирига ёрдам беради. У икки ожиз киши эса Аллоҳ таборак ва таолога итоат қилишда бир-бирига кўмакчи бўлдилар. Биз ҳам фақат ғийбат ва кераксиз муҳокамаларда тўпланганимиз каби савобли ишларда ҳам бирлаша олганимизда ҳаётимиз буткул бошқача бўлган бўларди.

"Бахтли яшаш сирлари" китобидан.

@Haniyf_uz


Қалби қаттиқ, қўпол инсоннинг жазоси

Қалби қаттиқ, қўпол одам қуйидагилар билан жазоланиши мумкин:
1. Қалби қаттиқ одам жаннатга кирмайди; чунки Аллоҳ таоло қалби қаттиқ, қўпол инсонларни яхши кўрмайди. Кимни Аллоҳ суймаса, у жаннатга эмас, дўзахга киради.
2. Инсонлар уни ёмон кўради, нафратланади ва ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилади;
3. Инсонларга раҳм қилмаган бандага Аллоҳ ҳам раҳм қилмайди;

Меҳр-шафқатли, мулойим бўлишнинг мукофоти
1. Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлади ва жаннатга киради.
2. Аллоҳ унга раҳм қилади.
3. Инсонлар уни яхши кўради, ўзига дўст тутади.
4. Аллоҳнинг Расулига, у зотнинг саҳобаларига ўхшаган бўлади.

“Гўзал насиҳатлар”дан.

@Haniyf_uz


Ато қилинган неъматни қадрламаган кимсадан Аллоҳ уни қайтариб олади!

Эй, азиз мумин! Мазкур насиҳатга амал қилишга ҳаракат қил. Унга риоя қил. Ҳар бир ибодат ёки яхшиликни шундай холис ният билан амалга оширгинки, савоби беҳисоб, улуғ бўлсин. Аллоҳ таоло карами кенг Зотдир. Ато қилган неъматларини қайтариб олмайди. Фақат бу улуғ неъматни қадрламаган, нонкўрларни хор қилиб қўяди. Шу сингари Роббим Балъам ибн Боуронинг холини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай билдиради: "(Эй Муҳаммад!) Оятларимизни келтирганимизда улардан чиқиб кетган одамни шайтон ўзига эргаштириб олгани натижада у адашганлардан бўлиб қолгани ҳақидаги қиссани уларга ўқиб беринг!" (Аъроф, 175-оят) Балъам ибн Боуро Бани Исроилга мансуб бир руҳоний эди. У "Исми Аъзам" ни билар ва дуоси мустажоб эди. Мусо (а.с) Каньон кофирларига қарши борганларида каньонликлар уни пора билан алдаб, Мусо алайҳиссалом ва мўминларни дуоибад қилишга ундашади. У шайтон васвасаси ва нафс балосига берилиб, ўз дини ва эътиқодига зид равишда иш тутади. Оятда унинг мисолида Аллоҳ таоло барча уламоларни ҳам огоҳлантирмоқда. Ояти каримада Ҳақ таоло яна айтади: "На молларингиз ва фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳга яқин қилувчи эмасдир. Фақат иймон келтирган ва солиҳ амал қилган зотлар айнан ўшаларгина қилган амаллари сабабли неча баробар мукофот бордир ва улар (жаннатдаги) кўшкларда осойишталикда бўлурлар". (Сабаъ, 57-оят) Иймон келтирган ва эзгу ишларни қилиб ўтганлар истисно қилинмоқда. Зеро, улар ўз бойликларини Аллоҳнинг йўлида муносиб жойларга сарфлаган, фарзандларига яхши тарбия бериб, дин-у диёнат, илм-маърифат соҳиблари бўлишига моддий ва маънавий жиҳатдан жаҳд қилганлари учун Ҳақ таоло уларга савобларни кўпайтириб беришни ваъда қилмоқда.

"Обидлар йўли" китобидан.

@Haniyf_uz


Қаноат – бойликнинг боши ва тақвонинг асоси.

Изоҳ. Бойлик моли кўплиги билан эмас, бандага муҳтожлиги йўқлиги билан белгиланади. Мол-дунёси қанча очларни тўйдириши мумкин бўлган кимсалар бор, ҳар куни минг тилло топса ҳам оч-наҳор, дунё илинжида хор-у зор, бандаларга қараб қолган кўзлари мўлтираган, юзлари сарғайган. Топгани бир маҳалга ёки ундан кўпроққа етадиган фақир-мискинлар бор, эҳтиёжини кимсага билдирмайди, ўзини, кўзини тўқ тутади, борига қаноатли, муҳтожлиги фақат Оллоҳга. Ана энди айтинг, ким бой: мол-дунёси ошиб-тошиб ётса ҳам бандаларга мўлтираётган оч кўзларми ёки муҳтожлиги фақат Оллоҳга бўлган тўқ кўзларми?!
Ризқ Оллоҳдан эканига ишонган инсон уни бошқа жойдан изламайди, ризқнинг Эгаси билан боғланади. Яратувчи билан бандаси ўртасидаги боғланиш тақво асосига қурилсагина натижа беради. Суфён Саврий айтган экан: «Оллоҳдан қўрқ, чунки мен тақволи кишининг муҳтож бўлганини кўрмадим». Қаноат бизни бандага муҳтож бўлмасликка ўргатади. Кимки Оллоҳдан ўзгасига муҳтож эмас экан, у ҳақиқий бойдир.

“Унвонул баён”дан.

@Haniyf_uz


Ҳадис: "Ким тунда "......." сурасининг охирги икки оятини ўқиса, унга (барча ёмонликлардан) кифоя қилади". Қайси суранинг?
Опрос
  •   Тавба сурасининг
  •   Хашр сурасининг
  •   Бақара сурасининг
  •   Энди билиб оламан
3 голосов


Куръони каримда кимнинг опаси ҳақида оятда баёни зикр қилинади?
Опрос
  •   Яҳё алайҳиссаламни
  •   Мусо алайҳиссаламни
  •   Юсуф алайҳиссаламни
  •   Энди билиб оламан
1 голосов


Ҳижрий -қамарий ойларни ичида Шаъбон ойи нечанчи ой ҳисобланади?
Опрос
  •   Олтинчи
  •   Саккизинчи
  •   Тўққизинчи
  •   Энди билиб оламан
1 голосов


Аллоҳдан рози бўлмаган Аллоҳни рози қилолмайди

Ибодат дейилса, зеҳнимизга дарҳол намоз, рўза, закот, ҳаж келади. Тўғри, булар энг асосий ибодатлар, лекин барчамиз биламизки, ибодат фақат мана шу улуғ арконлар ёки амри маъруф, инфоқ-эҳсон, қурбонлик қилишдангина иборат эмас. Ибодат тушунчасини анча кенгроқ маънода англашимиз керак.
Буюк луғат олими Ибн Манзур «Лисонул-араб» китобида «убудият», «ибодат» истилоҳларини шундай изоҳлайди: «Убудият - банда Аллоҳнинг ҳукмларига рози бўлишидир. Ибодат – банданинг Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилишидир». Демак, бу масалани шу икки жиҳати билан тушунишимиз керак.
Бир киши яхши амал қилса, «Аллоҳ сиздан рози бўлсин»,– деб дуо киламиз. Бу дуони баъзан «Сен Аллоҳдан рози бўл» шаклида ҳам айтишимиз керак, чунки Аллоҳдан рози бўлмаган одам Аллоҳни рози қила олмайди. Агар Аллоҳдан рози бўлишни ўрганиб, бу маънода қилиниши керак бўлган ишларни қила олсак, ҳаёт тарзимиз Аллоҳ рози бўладиган кўринишга келади. Саҳобалар, салафи солиҳлар йўлни шундай бошлаганлар.

Шунинг учун улар ўзларида йўқ нарсани орзу қилмадилар, балки эга бўлиб турган неъматларнинг қадрига етдилар. Ҳаёт тарзимизни Аллоҳдан рози бўлишдан бошласак, биз ҳам саҳобаларнинг чинакам бандалик мақомлари томон юрган бўламиз.

@Haniyf_uz


Бағишлов

Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағрим-ла иситсам эди!

Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳиясида қамал қилинганингизни тасаввур этяпман. Қани энди, сизни ўз қўлим билан овқатлантириш шарафига муяссар бўлсам эди!

Ҳозир Тоифда бир тўда эсипастлар сизни тошбўрон қилишганини хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ўшанда олдингизда бўлсаму тошлар сизга эмас, менга тегса. Сиз саломат қолсангиз!

Кеча қоронғусида Маккадан ҳижрат қилганингиз хаёлимдан ўтяпти. Қани энди, қўлингизни ўпиб, “Фидойингиз бўлай!” дея олсам!

Ҳозир Савр ғорида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан ҳамроҳ бўлганингизни хаёлимдан ўтказяпман. Қани энди, ғор оғзида юрагимни осиб қўйсаму улар менинг қалбимни парчалашса, сизга зарар етмаса!

Ҳозир Уҳуд кунида юзингиздаги қонни артаётганингизни тасаввур қиляпман. Қани энди, ўша зарба менга тегса-да, сиз ундан саломат қолсангиз!

Бир яҳудий аёл заҳарлаган қўйнинг қўлини емоқчи бўлиб ушлаб турганингиз кўз ўнгимдан ўтяпти. Қани энди, уни қулингиздан олиб, “Сизнинг ўрнингизга уни мен ейман!” десам!

Бизга диннинг етиб келиши учун қанчалар азоб чекдингиз! Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Аллоҳнинг Расули!



Адҳам Шарқовий

“Набавий тарбия” китобининг муқаддимаси.

@Haniyf_uz


Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас

Абдуллоҳ ибн Амр, тахминан, 15-16 ёшида уйланди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларни ҳам, йигитларни ҳам эртароқ оила қуришга тарғиб қилганлар. Шунинг учун Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам ўғли Абдуллоҳни 15-16 ёшидаёқ, гуноҳ тушига ҳам, ҳаётига ҳам кирмаган даврда уйлантирган. Тўйдан бир неча ой ўтгач, ота ўғли билан келинидан хабар олиш учун борди. Келинидан «Ўғлимнинг муомаласидан розимисан?» деб сўради. Келин қайнотага уялибгина шундай деди: «Аллоҳ сиздан ҳам, у кишидан ҳам рози бўлсин. Аллоҳга қасамки, мен у кишидан розиман. Фақат биргина камчиликлари бор – жуда кўп нафл намоз ўқийдилар, нафл рўза тутадилар, доим ибодат билан машғул бўладилар, тонггача Қуръон ўқийдилар. Шунинг учун бизга эътибор бермайдилар...»
Амр ибн Ос бу жавобдан ғазабланиб, ўша ерда ўғлига дакки берди. Сўнгра унинг қўлидан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди-да, «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўғлимни Қурайшнинг насабли, гўзал қизига уйлантирдим. Лекин ўғлим унга бундоқ-бундоқ муносабатда бўлаётган экан. Тинмай ибодатга берилиб, кундузлари нафл рўза тутар экан, кечалари тонггача Қуръон ўқир экан, дуо қилар экан, лекин аёлига эътибор бермас экан», деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сен учун мен намуна эмасманми, Абдуллоҳ? Мен ҳам баъзан нафл рўза тутаман, баъзан тутмайман. Кечанинг маълум вақтида Роббим билан холи қоламан, лекин оилам билан ҳам вақт ўтказаман. Унутмагинки, сенда ҳар бир ҳақ эгасининг ҳаққи бор. Сенда баданинг, оиланг, қўшниларингнинг ҳаққи ва албатта, Аллоҳнинг ҳам ҳаққи бор. Сенинг вазифанг–ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини беришдир. Мана шу менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас».

Бу масала ҳақида нозил бўлган оятлардан бири қуйидагича: «Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун, Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор».

Ибодат ва тақводаги заифлигимиз сабабли мақомимиз анча паст. Мазкур оят эса бизни ана шу даражадан юқори мартабаларга чиқишга ундамоқда, «Юксал, юқорига чиқ, ҳаётингни гўзал ўрнак бўлган Пайғамбарингнинг ҳаётига уйғун қил, чунки сенинг ҳаёт тарзинг паст даражада», демоқда. Бу оят Абдуллоҳ ибн Амр, умматнинг ҳакими Абу Дардо, Салмон Форсий, Абдуллоҳ ибн Умар каби саҳобалар ҳақида нозил бўлиб, уларни ҳаддан ташқари кўп нафл ибодатлар борасида огоҳлантирган.

@Haniyf_uz


​​ТЎРТ РАКАТЛИ НАМОЗ ЯРМИДА САЛОМ БЕРИБ ҚЎЙИШ
#намоз

CАВОЛ: Тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан кейин адашиб салом бериб юборса, қандай йўл тутилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар салом бериб, гапирган ёки ўрнидан туриб кетган бўлса, намозни қайтадан ўқийди. Агар салом бераётиб ёки салом бериб бўлгач, ҳеч нарса демаган бўлса, дарҳол учинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради ва намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Бадоеиус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@Haniyf_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОИВ/ОИТС ни камайтиришнинг энг афзали бу - ПРОФИЛАКТИКА

@Haniyf_uz

Показано 20 последних публикаций.