Hamid Sodiq | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Huquqshunos Hamid Sodiqning rasmiy telegram sahifasi
Donat:
8600510380192299 — UZKARD
4231200009246454 — VISA
(Sadikov Hamid)
Reklama: https://telegra.ph/Reklama-berish-shartlari-09-11

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
BUXORO SHAHRIDA JONLI UCHRASHUV

“Fikrat” tahliliy dasturining eksperti Siyosatshunos Hamid Sodiq bilan 15-FEVRAL kuni soat 15:00 da Buxoro shahrida jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. Ushbu tadbirda o'zingizni qiziqtirgan savollar bilan qatnashishingiz mumkin.  
Joylar cheklangan.  

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978








Надежда Кеворкова

ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…


"Соқол олишга қачон вақт топаман?"

Ғазода қуёш ботаётган пайтда минглаб қайиқлар денгизга чиқиб, уфқ бўйлаб саф тортишади. Бу манзара қуруқликдан милтиллаб турган чироқлар орқали кўзга ташланади. Балиқчилар сузиб кетишади ва қирғоқни кўриб туриш учун бир-бирларига яқин туришади. Улардан нарироқда Исроил ҳарбий кемалари ҳам худди шундай сафланган ҳолда туради. Улар ҳам қирғоқдан аниқ кўриниб туради. Мен Ғазода бўлган пайтимда, ҳар икки кунда ҳарбийлар қайиқларга ўт очар, эртаси куни эса Ғарб оммавий ахборот воситаларида чегара бузилишининг олди олинганлиги ёки террорчилик ҳаракати тўхтатиб қолинганлгани ҳақида хабарлар пайдо бўларди. Бироқ, одатда бу хабарларда исмлар келтирилмасди.

Шундай бир кечадан кейин мен портга келдим. Тупроқдан кўтарилган тўғон ичида юзлаб балиқ овлаш кемалари маҳкамланган. Барча порт бинолари авиазарбалар вақтида бомбардимон қилинган ва фаластинликлар ҳозирча бу ердаги қурилиш ишларидан воз кечишган - барибир фойдаси йўқ, биринчи оммавий бомбардимонда яна вайрон қилиниши мумкин.

Тўғон бўйлаб оталар болалари билан сайр қилишар, тошчалар отишар, баъзилар қармоқ билан балиқ овлашарди. Маълум бўлдики, кечаси ҳеч кимни ўлдиришмаган ва қамоққа олинмаган. Одамлар қайиқлардан овланган балиқларни туширишарди. Балиқчилардан бири чиройли қисқичбақаларни тошлар устига жойлаштириб, тутганларини сараларди. Унинг бутун бешта қутиси бор эди.

Мазин Абу Риёлнинг ёши 40 да, у болалигидан балиқ овлайди. Денгизга чиқишни унга болалигиданоқ отаси ўргатган. Аввалига Мазин суратга тушишни хоҳламади. Бунинг сабаби кутилмаган эди. "Соқолимнинг аҳволига қаранг! Ўзимизни унутиб қўйдик, қандай кўринишда бўлиш кераклигини ҳам эсдан чиқардик! Оиламни боқишга қурбим етмаяпти. Соқол олишга қачон вақт топаман? Қирғоқдан бирор нарса тутиб бўлармиди!" - Мазин ўзининг бешта қутисига қўл силтади. "Қаранг, бу балиқни ёлғиз ўзим тутмадим-ку. Бунда оға-иниларимнинг ҳам улуши бор, улар ҳам ўз оилаларини боқишлари керак, ҳаммасининг ота-онаси бор, улар ҳам муҳтож. Яна бензинга 500 шекел сарфланган," - деди Мазин қайиқда тўрларни йиғиштираётган тўрт кишини кўрсатиб. Фаластинликлар ёмон яшайди – чунки улар ишламайди, деган фикрлар юради.

"Биз кечаси соат учда денгизга чиқдик, ҳозир эса кундузи соат икки бўлди. Денгизда 11 соат бўлиб, жуда кам балиқ тутдик. Энди эса бу балиқларни сотишимиз керак," - дейди балиқчи. Балиқ бозори яқин жойлашган, унинг ҳидини адаштириб бўлмайди. Бу катта бино: Ғазодаги барча балиқчилар бир кунда уни тўлдириш учун етарли миқдорда балиқ овлай олишига ишониш қийин. "Балиқларнинг 97 фоизи бозор балиқлари, Мисрдан келтирилган, бизнинг оилаларимиз овлаган балиқ эмас. Қирғоқ яқинида нима ҳам тутиш мумкин?" - деб хўрсинади Мазин. Албатта, унинг балиғи ҳам сифатли, ҳам янги. Лекин бундай ов билан кун кўриб бўлмайди, чунки у ҳам бошқалар каби барча балиқларини улгуржи нархларда сотади.

@Hamid_Sodiq


BUXORO SHAHRIDA JONLI UCHRASHUV

“Fikrat” tahliliy dasturining eksperti Siyosatshunos Hamid Sodiq bilan 15-FEVRAL kuni soat 15:00 da Buxoro shahrida jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. Ushbu tadbirda o'zingizni qiziqtirgan savollar bilan qatnashishingiz mumkin.  
Joylar cheklangan.  

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ULASHING

🔥Xalq dardiga yechim – Hamid Sodiq Millat Umidi podcastida

MU Podcast loyihasida navbatdagi mehmonimiz siyosatshunos, huquqshunos va ilmiy tarjimon – Hamid Sodiq bo’ldilar.

Suhbat davomida siyosiy bilimlarning ayni yashayotgan hayotimizda naqadar ahamiyatli va zarurligi haqida fikr yuritdik.

Bu suhbatni o’zi yashayotgan davr va hayotiga, qolaversa, kelajagiga bee’tibor bo’lmagan har bir inson ko’rishini xohlardik 🙌🏻

🔗 Suhbat havolasi: https://youtu.be/-_8d5Ft1s0I

@Hamid_Sodiq






Мен уни бу ерга таклиф қилмаган эдим. Ҳа, биз кўчиб ўтдик. Илгари, 100 йил олдин, уйимиз йўлга яқинроқ эди, ҳозир юз метр нарироққа силжидик. Улар бу ерда чегара ўрнатаётганда, биздан минглаб метр ерни тортиб олишди. Ҳеч кимга ер учун товон пули таклиф қилишмади. Бизга уларнинг товон пули керак эмас, ҳатто миллион таклиф қилишса ҳам олмаймиз. Симдан 500 метр нарида огоҳлантирмасдан ўқ узишни бошлашади. Бола бўладими, эчки бўладими – ўлдиришни кўзлаб отишади", - Муҳаммад ҳаммага стул келтиришни буюради, унинг фарзандлари ва набиралари эса сув, қаҳва олиб келишади, эркаклар сигарет тутатишади.

Мен Исроил тарафдорларининг далилларини келтираман: Исроил армияси шундай йўл билан ўз бошларига учиб келаётган "кассамлар"дан ҳимояланмоқда. "Фақат ўшалар сабаб отишяпти! Биз томондан бирор марта ўқ узилмади. Бирорта ҳам "кассам" отилмади! Қулоқ солинг, жанговар груҳлар ҳеч қачон турар жой мавзеларидан ўқ узмайди, ҳеч қачон! Фермерларда эса қурол йўқ ва улар буни билишади.

Фаластин жанговар гуруҳлари жавоб зарбаси сифатида ракеталар юборилишини тушунишади ва одамларнинг улар туфайли азоб чекишини умуман исташмайди. Исроил аскарлари эса мендан тирик қалқон сифатида фойдаланишди. Мана шундай қилиб мени ушлаб олди ва уйимга яшириниб олиш учун келди," - Муҳаммад исроиллик офицер унинг томоғидан қандай ушлаб олганини кўрсатади. У, ёшлардан фарқли ўлароқ, душмани устидан кулади. Атрофдагилар ҳам кула бошлашди.

Малакнинг катта оиласида 80 киши бор. Муҳаммад набираларининг сонини ҳатто санашга ҳам киришмайди: "37 ёки 40 ми? Бир ой олдин 37 та эди шекилли. Оиламизнинг бир неча уйи бор, ҳаммасини кузатиб бўлмайди. Биз кўпайиш орқали уларга қарши турамиз, чунки улар бизни ўлдиришмоқда - бошқа қаршилик кўрсатиш имконимиз йўқ. Ҳамма болалар ўқийди. Яқин атрофда мактаб бор. Уруш пайтида уни бомбардимон қилишди. Машинамни ҳам бомбардимон қилиб йўқ қилишди."

Биз телефон рақамларимизни алмашиб оламиз. Муҳаммад: "Хўш, яна бомбардимон қилишганда, сизга қўнғироқ қиламан ва сиз бизни ҳимоя қилиш учун борасиз, розимисиз? Баъзилар бомбардимон қилишдан олдин келишларини Фейсал кўриб қўйсин, розимисизлар?" – дейди Муҳаммад ва суҳбат нимадан бошланган бўлса шу нуқтага қайтарганини ҳазилга айлантириб тугатганидан хурсанд бўлади. Мен эса унга жавобан журналистнинг Ғазога киришига рухсат олиш қанчалик қийинлигини айтдим. Биз уч ой рухсат кутганимизни эшитиб, Муҳаммад чегара ва минорани кўздан кечиради ва: "Уларнинг отишмаларини кўришга улгуришингиз учун, яхшиси ҳеч қаёққа кетмаганингиз маъқул," дейди.

@Hamid_Sodiq


Надежда Кеворкова

ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…


"Нега сиз улардан кейин келасиз?"

"Нима учун сиз ҳамиша уруш ва вайронгарчиликдан кейин келасиз? Нега сиз уларни олдинроқ тўхтатишни истамайсиз?" 22 ёшли фермер Файсал Малак сўзлашишга унчалик моил эмас, чунки шу кунгача улардан ҳеч бир фойда кўрмаган.

Унинг учун "улар" - яъни Исроил армияси, бу ердан бир неча юз метр нарида. Чегара - бу электр токли сим ва минора. Унинг сўзларига кўра, симларга берилган ток ҳар қандай тирик мавжудот учун ҳалокатлидир.

Фейсал оиласининг уйи чегарага анча яқин.
"1948 йилдан бери европаликлар биз ҳақимизда ўз газеталарида ёзишгани ёзишган, лекин ҳеч нарса ўзгармайди. Сиз 2008 йилги урушдан бери бизникига келган ё тўртинчи ёки еттинчи одамсиз. Журналистлар уларни тўхтата олмайди." Файсал болаларга тарқалишни ва деразадан ташқарига қарамасликни буюради, менга эса деворлардаги ўқ изларини ва оиласини ҳимоя қилиш учун ўрнатилган пўлат панжараларни суратга олишга рухсат беради.

Бу ўйиқ ва темир дарчаларни биз узоқдан кўрдик. Лекин бола бари бир бола: улар тақиқ остида ўтириб, яна катталар атрофида ўралашиб юришади.
Файсал Ислом университети битирувчиси, аълочи, магистр, менежер. "Исроилликлар сизларни жоҳил деҳқонлар, ўқишни билишмайди, дейишади." "Биз Яқин Шарқдаги энг ўқимишли халқмиз, улар қанча кўп нарсамизни тортиб олса, биз шунча кўп ўрганамиз. Илгари мен боғда ишлашим мумкин эди, энди эса мен ўқишдан бошқа иш қолмади. Бунинг ҳеч қандай кулгили жойи йўқ," - дейди Фейсал менинг зўраки табассумимга жавобан. Илгари унинг оиласининг боғлари бор эди, энди улар йўқ.

"Исроил бульдозерлари 2000 йилдан бери барча дарахтларни йўқ қилди - апельсин, лимон, бодом, зайтун дарахтларини кесиб ташлади. Ҳатто товуқхонани ҳам вайрон қилишди. Улар 2000 ва 2009 йилларда уйимизни икки марта қум билан кўмишган. 22 январда бульдозерда келишди ва томгача қум билан кўмиб ташлади," - дейди Фейсал менга ва бульдозер ҳақидаги гапни икки марта такрорлайди, чунки мен буларнинг барчасини тушунишга қийналаётган эдим. Унинг амакиси Муҳаммад Малака бизнинг олдимизга чиқади. У 58 ёшда, Қоҳира университетининг бакалавр босқичини тугатган, инглиз тилини билади ва журналистлар билан гаплашиш кераклигига ишонади.

У Исроил патриотлари оғзида юрадиган таъкидлар билан боғлиқ барча саволларга сабр-тоқат билан жавоб беради: улар келгинди қабилаларми, лўлиларми, улар ўз ерларини Исроилга доимо сотиш тараддудидами, Исроил манзилгоҳлари Ғазода бўлган даврларни қўмсаб яшайдими? "Бизнинг оилаларимиз бу ерда азалдан - юзлаб авлодлар давомида яшаб келган. Ҳозирда чегара билан кесиб ташланган менинг еримда Шароннинг оиласи истиқомат қилмоқда. Шарон қаердан келганини биласизми? Россиядан. Мен тушунолмайман, нега у, келгинди бўла туриб, менинг еримга ўрнашиб олди.

@Hamid_Sodiq


Надежда Кеворкова

ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…


2010-йил. Блокаданинг тўрт йили

Қизиб чўғ бўлган саҳроий кўчада эшак елиб бормоқда. Унинг орқа оёқлари олдинги оёқларига тез-тез урилиб кетаётгандек, ҳадемай қоқилиб тушади деб ўйлайсиз. Аммо у қоқилмайди, балки кўзини бир мунча орқага қиялаб кескин тўхтайди. Ундан йигирма метрча орқада эгаси югурмоқда. Эгаси яқинлашиб, ушлашга уринган заҳоти, эшак шатолоқ отиб бошини силкитиб, кенг ёйилган қўллардан қочиб, орқага бурилади. Эгаси эса яна унинг ортидан эргашади. Бу ўйинни ёндирувчи жазирамадан сояга яширинган ўткинчилар кузатиб туришарди. Қуюқ чангда вайроналарда қолган тошларни элаётган ишчилар ҳам. Оиласини боқиш учун пул топаётган каттароқ болалар, сараланган тошларни араваларда тош майдалагичга ташияпти. Кўчада шунчаки ўйнаб юрган жажжи болалар ҳам. Кичик гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўз юмушларига кетаётган аёллар ҳам. Ғазога келганимга икки кун бўлиб, бу ерга етиб келишим жуда қийин бўлган мен ҳам бу томошани кузатардик. Барчамиз жилмаямиз. Бу хўтикча бугунги Ғазо шароитида инсон табиатининг қандайдир моҳиятини ифодалайди. Умр жарлиги чегарасига сиқиб олиб борилган, аммо таслим бўлмаган инсоннинг моҳиятини.
У ҳатто бўш ҳудуд ҳам, баҳона ҳам, ҳатто ўйиннинг ўзи йўқ бўлган пайтда ҳам ўйнайди, ва бир лаҳзада - жазирама ҳам, ғамгинлик ҳам, фожеа юки ҳам у қадар эмасдик туюлади. Ғазо - бу Ўрта ер денгизи бўйлаб узунлиги қирқ, кенглиги эса 6-12 километр бўлган, Исроилнинг Миср билан чегарасидаги қирғоқ йўлагидир.
Баъзи исроилликлар сектор майдони анча катта эканига ишонишади - уларнинг хариталарида шундай кўрсатилган. Улар ўз ҳокимиятларининг оккупация йилларида чегараларни тобора торайтириб ва торайтириб боргани ва охир-оқибат сектордан анчагина ерни ажратиб, девор қургани хаёлларига ҳам келмайди. Охир оқибат, энди Ғазо жуда кичкина. У қўриқчи миноралар билан ўралган бўлиб - қуруқлик, ҳаво, денгиз ва коинотдан узлуксиз кузатув остидадир. Минглаб камералар кечаю кундуз у ердаги аҳолини кузатиб туради. Турли хил мосламалар ҳавода учиб, одамларнинг ер ҳайдаши, балиқ овлаши, мактабга бориши, тўй қилиши ва яқинларини дафн этишини тасвирга олади.
Баъзан осмонда самолётларнинг гувиллаши эшитилади, уфқда кемалар ҳаракати кўзга ташланади. Булар босқинчи тузумнинг самолётлари ва кемалари. Бирорта ҳам фаластинлик тўсатдан қулоқни қоматга келтирадиган шовқин манбасига эътибор бермайди. Гарчи бу гумбурлаб портловчи товушни бошқа нарса билан адаштириб бўлмаса-да – фақат бомбалар шундай портлайди. "Агар ҳар бир шовқинга эътибор бераверсак, вақтимиз қолмайди," дейди менга Аҳмад. У 25 ёшда, икки ойлик қизчаси бор, Аҳмад зиёли оиладан чиққан, инглиз ва француз тилларида сўзлашади. Унинг авлоди Ғазода туғилиб яшашган. У Ғазодаги ҳар бир оила йўқотиш дардини бошидан кечирганини билади. Аҳмаднинг ишончи комилки, блокада ва оккупация шундоқ ҳам одамни ич-ичидан емириб ташлайди, аммо ғам-ғусса ва тушкунликка берилиб кетсанг, улар сени ва яқинларингни бутунлай қолдиқсиз ютиб юборади. "Шунинг учун биз руҳ тетиклигини йўқотмаймиз ва учоқларга эътибор бермаймиз," дея жилмаяди Аҳмад. Мен суҳбатлашган одамларнинг кўпчилиги жилмаярди, гарчи Ғазо яшовчиси нуқтаи назаридан кулишга арзигулик нарса бўлмаса ҳам. Ҳа - шундай халқ бу.

@Hamid_Sodiq


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


Har bir insonning ikkinchi hayoti bor...

"Asaxiy Books"dan katta premyera!

Zamonaviy fransuz adabiyotining eng shov-shuvli asarlaridan biri, 2020-yilga Gonkur mukofoti sovrindori "Anomaliya" romani sotuvda.

Erve Le Tellyening bu asari 40dan ortiq tilga tarjima qilingan va endi o'zbek tilida ham bor!

Kitob "Xalq banki" bilan hamkorlikda chop etildi.


Kafolat beramiz, o‘zbek tilida hali bunaqasini o‘qimagansiz.

Xarid qilish:
Asaxiy orqali / Uzum orqali


Buyurtmalar butun O'zbekiston bo'ylab yetkazib beriladi.






Надежда Кеворкова

ФАЛАСТИН:
Агар ўлишим лозим бўлса…


Ғазо
Сектор

Сектор блокадаси ҳақидаги гап сўзлар - бу кўплаб баёнотлар, талаблар, оммавий ахборот воситаларидаги чалкашликлар, интернетдаги километрли ҳақоратлар ва мегабайтлаб ёлғонлардан иборат. Бу на блокада ва на концлагерь. Блокадани олиб ташлашга мажбур қилиш, концлагерни очиш ва унинг панжараларини бузиш мумкин. Бу ҳудди-ки оккупация ҳам эмас - Исроил ўзини оккупант деб тан олмайди ва расмий равишда бу ерда ўз қўшинларини ҳам сақламайди. Бу геттони ташқи бошқаришнинг ўзига хос усули бўлиб, унда маъмурият коллаборационистликдан бош тортади. Исроил аллақачон бомбаланган Аэропортни бомбардимон қилади ва унинг самолётлари ҳар кеча зулматга чўмган Ғазо устидан гумбурлаб учиб ўтади.
Унинг кемалари ҳар оқшом денгизга чиройли ботаётган қуёш фонида милтиллаб кўзга ташланади. Улар хушёрлик билан балиқчилар қайиқларини кузатиб туришади, баъзида балиқчиларни отиб ташлаб, уларни дарҳол террорчи деб эълон қилишади. Фақат мен бошимни кўтариб, самолёт гувиллаётган тунги осмонга тикиламан, аммо Фаластин болалари яқин атрофда нимадир даҳшатли гумбурласада ҳатто парво ҳам қилишмайди. Жўмракдан оқаётган, кўзларни ачиштирувчи шўр сув билан ювингач, бу сатрларни тунда қулоқни қоматга келтирадиган даражада гувиллаётган генератор бераётган ёруғда ёзяпман. Эҳтиётсизлик қилиб, Фаластин узумини водопровод суви билан ювиб қўйдим: энди у ҳам шўр, уни ейиш ҳам шўртак.
Мен блокада эълон қилинганидан бери уч йил давомида бу ерга киришга уриниб келдим лекин бу уринишлар бекор кетаётганди. 2010 йилда ниҳоят секторга киришга эришдим, унинг кўчаларини кездим, турли касб ва ёшдаги, турли дунёқараш ва турмуш даражасидаги одамлар билан суҳбатлашдим. Мен буни чегара назорат пункти орқали амалга оширдим. Умидсизликка тушган фаластинликлар каби девордаги тешикдан, шунингдек, фаластинлик, жумладан рус миллатига мансуб оналар фойдаланаётган туннеллардан ҳам фойдаланмадим. Бу оналар ўз фарзандлари ва эрларини кўриш ҳамда қучоқлаш учун дарвозалар очилишини умидсизлик билан кутишдан чарчаб, ана шу туннеллардан ўтишга мажбур бўлишмоқда.
Мен Ғазода блокада енгиллашганини тасдиқлаган бирор кишини топа олмадим. Бироқ, бу ерда Исроилга меҳрибон, меҳмондўст ва содда деҳқонлар сифатида шакл беришни ўйлаб топган янги типдаги шахсиятни учратдим. Ўнлаб йиллар давом этган мисли кўрилмаган зулм ва асоссиз шафқатсизлик фаластинликларни дунёдаги энг маърифатли, жипслашган, аъло даражада уюшган, энг фантастик таҳдидлар олдида ҳам тушкунликка тушмайдиган ва қўрқмас халққа айлантирди. Бу ерда мард болалар туғилади, улар шер юракли эркак ва аёллар бўлиб вояга етади. Дунёнинг пульси мана шу ерда - Фаластинда уряпти. Тарих шу ерда қуйилмоқда, унинг асаби шу ерда ва фақат шу ерда ғалаба қозониш мумкин.
Инқирозни бошдан кечираётган, тушкунликка тушган ёки кундалик ҳаётнинг арзимас азоб-уқубатларидан қайғураётган ҳар бир киши Фаластин қиёфасига назар солиши керак. Шунда қуролсиз ҳолда ҳаёт чегарасида туриб, Худога таваккал билан, тиш-тирноғигача қуролланган душманнинг кўзига кулиб қараш қандай бўлишини тушунасиз.
@Hamid_Sodiq




1948 йилда унинг вафотидан сўнг, Ироқдан етиб келган Фаузи Каукажи отрядларга раҳбарлик қила бошлади. У Ироқ армиясининг зобити бўлиб, нисбатан йирик ва тайёргарликдан ўтган отрядни бошқарарди. Бироқ партизанларнинг бу ҳаваскорлик ҳаракати яхши ташкил этилган, пухта тайёрлик кўрган ва қуролланган, кейинчалик Исроил армиясининг асосини ташкил этган "Хагана" ва "Иргун" отрядларига бас кела олмади.
Ажойиб вазият юзага келди: ўзларини узоқ вақт давомида ерсиз халқ деб атаб келган яҳудий сионистлар фаластинликларни ерсиз халққа айлантирдилар. Фаластин халқи 70 йилдан ортиқ вақтдан бери ўзига тегишли ерга эгалик қилолмасдан яшаб келмоқда. Ерсиз халқ – нима дегани ўзи, у қандай бўлади? Бир неча авлод адолатсизлик белгиси остида яшаётган одамлар кимлар? Умуман, бундай вазиятда қандай қилиб тирик қолиш ва нафақат ўзига ҳурматни, балки инсониятнинг ҳурматини ҳам сақлаб қолиш мумкин? Бу китоб айнан мана шу ҳақда ҳикоя қилади.
@Hamid_Sodiq


Қуддус, Хеврон ва Сайда шаҳарларида янги ғалаён тўлқинлари юз берди. Қўзғолон етарлича аниқ яҳудийларга қарши йўналтирилган бўлиб, у Британия қўшинлари ва колониал полиция бўлинмалари томонидан бостирилди. Фаластиннинг биринчи партизан гуруҳи 1935 йилда ташкил топди. Унинг тузилиши Фаластин муқовамат ҳаракатининг бошланиши деб ҳисобланади, унинг асосчиси мулла Иззад Дин ал-Қассам эса ҳаракатнинг ташаббускори сифатида тан олинган. Ал-Қассам партизанларининг ҳаракатлари 1936-1939 йиллардаги миллий Фаластин қўзғолонига айланди.
Бирлашган фронт Британия олий комиссари Артур Уочопдан араб ҳукуматини тузиш билан бирга, яҳудийлар иммиграциясини тўхтатишни ва яҳудийларга ер участкаларини сотишни тақиқлашни талаб қилди. Бинобарин, шуни таъкидлаш лозимки, фаластинликлар тобора кўпайиб бораётган яҳудийларга нисбатан анча кечроқ курашнинг куч ишлатиш усулларига ўтдилар. XX аср бошларида кўчиб келган яҳудийларнинг асосий қисми Россиядан Фаластинга келган, фақатгина 1904-1905 йилларда у ерга 40 000 рус яҳудийси кўчиб ўтган. Уларнинг кўпчилиги ноқонуний инқилобий партиялар билан алоқадор бўлиб, террористик ташкилотларда жанговар тажриба орттирган эди.
1907 йилда Фаластинда "Бар Гиор" номли конспиратив ҳарбий ташкилот тузилди. Унинг асосий мақсади яҳудий жангариларни тайёрлаш эди. 1909 йилда "Бар Гиор" қайта ташкил этилди ва "Гашомер" ("Қўриқчи") деб қайта номланди. "Гашомер" етакчиларидан бири кейинчалик Исроил президенти бўлган Исхак Бен-Цви эди. Исроилнинг биринчи бош вазири Бен-Гурион ҳам "Гашомер" билан алоқадор бўлган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг собиқ сўл эсер Владимир Жаботинский шунга ўхшаш "Хагана" ("Мудофаа") ташкилотини, кейинчалик эса бошқа ҳарбий ташкилот - "Гдад Хаавода"ни ташкил этди. Жаботинскийнинг ташкилоти террористик ҳужумлар уюштириш, қурол-яроғ контрабандаси ва ноқонуний муҳожирларни олиб кириш билан шуғулланган.
"Хагана"нинг биринчи қурол-яроғ фабрикаси Кфар Гилеади қишлоғининг ер ости туннелида очилди. Кейингиси эса Тел-Авивда жойлашган эди. 1927 йилда "Хагана"дан ажралиб чиққан "Квутцат Хамеркац" гуруҳининг асосий вазифаси араб аҳолисига қарши террор уюштириш бўлди. 1929 йилдаги тартибсизликлар пайтида "Хагана" қўзғолонни бостиришда фаол иштирок этди. 1937 йилга келиб "Хагана" сафида 21 000 жангари бор эди.
1936-1939 йиллардаги қўзғолонни бостиришда "Хагана" Британия мустамлака маъмурияти билан янада яқин ҳамкорлик қилди. 1936 йилда "Хагана" Фаластин қишлоқларининг бутун аҳолсини бўғизлаб ташлаган учувчи отрядлар ("Ханодедет") ни ташкил этди, 1938 йилда эса Тиверияда қонли қирғин уюштирган махсус тунги эскадронларни тузди. Яҳудий жанговар ташкилотлари тез суръатда қуролланаётган эди. Полша "Хагана"га катта миқдордаги ўқотар қуролларни сотди, булар контрабанда йўли билан Фаластинга етказиб берилди. Абрам Теоми янги "Иргун свай леуми" террорчилик ташкилотини тузди ва рус бомбистлари амалиётини қайта жонлантирди. 1947 йилда БМТ бу ҳудудларда араб ва яҳудий давлатлари ташкил этилганини эълон қилди. Аслида, бу Британиянинг ўз мандати остидаги ҳудудларда ягона араб-яҳудий давлатини шакллантиришга қодир эмаслигини тан олиш эди. Яҳудий жангарилари фаластинликларга ҳокимият органларини шакллантиришга имкон бермади.
"Хагана" қуролли бўлинмалари араб давлати таркибига кириши керак бўлган ҳудудларнинг бир қисмини дарҳол ўз назоратига олди. 1948 йил апрель ойида "Иргун свай леуми" жангарилари Қуддус халқаро ҳудудига тегишли Дейр-Ясин араб қишлоғида оммавий қирғин уюштирдилар. Ҳайфа ва Яффадан чиқиб кетаётган инглиз қўшинлари ортидан фаластинлик қочқинлар ҳам йўлга тушди. БМТнинг қарори фаластинликларни ҳам қониқтирмади. Фаластинликлар орасида машҳур бўлган Абдулқодир ал-Ҳусайн араб партизанларининг тарқоқ отрядларини бирлаштиришга ҳаракат қилиб, фаол фаолиятни бошлади.

@Hamid_Sodiq

Показано 20 последних публикаций.