Мижозбай - Ходимбай
Сash back, дисконт карта, карта лояльности (вафодорлик картаси), ва х.к.. Мижозни ушлаб қолиш, қизиқтириш учун Бизнесменларимиз хар ҳил турдаги системаларни кундан кунга ўйлаб топишмоқда, шунинг ўзи бизнес ривожи учун етарлими?
Катта режаларни мақсад қилиб, кўп фойда олмоқчи бўлган тадбиркор бизнесменларимиз яхшилаб жойлашиб олинг!
Сизга фойда келтирувчи одамлар фақатгина мижозларингиз эмас. Садоқатли, меҳнатсевар, самарали ходимларингиздир. "Ойликни беряпман камига тушлик хам текин, яна нима керак? ишласинда" деб иш юритиш ибтидоий давр.
Кўчада 21 аср аллақачон қуруқ ойликни бериб кучли ходимларни ушлаб қолиш тизими ўлиб бўлган. Мижозларни ушлаб қолишга қанча вақт ажратиб изланаёткан бўлсангиз, ундан кам бўлмаган тарзда ходимларингизга эътибор беринг, Ха озгина эътибор ва хохиш етарли, велосипедни қайта ўйлаб топиш шарт эмас.
Мисол учун: Ходимингизга самарали ишлагани учун бонуслар ажратаяпсизми? (ойлик ёки квартал мобайнида). Энди сиз ходимларингизга виртуал бонус карта очинг телеграмда кичик канал очиб бемалол юритиш мумкин, ва ходимларингиз хар ойда қўшимча келтираёткан унумдорлиги учун бонуслар йиғиб боришлари мумкинлигини тушунтиринг.
Ходимларингиз йил давомида бонуслар йиғиб боришади ва кейинги йилнинг 1 квартал якунига шу бонусларини пул шаклида олишларини билишади. Сизнинг кучли ходимингизга бошқа компаниядан совчи чиқиб олиб кетмоқчи бўлса, ходимингизни ўзи уларни рухсатини бериб юборади. Чунки янги йил бошида қилаёткан меҳнатлари учун бонуслар йиғилиб бораётканлигини, агар кетиб қолса қуруқ қолишини биладида. Ушбу тизим эса хар йили қайта ва қайта айланаверади. Фақат барчаси очиқ ва честно бўлиши шарт.
p.s Совет давридан мерос бўлиб қолган 13 ойлик билан адаштирманг. 13 ойлик кўпроқ демотивация беради. Қачон олишингиз аниқ эмас, ўзи оласизми йўқми, берган 13 нега бунча кам чиқгани ёки кўп чиқгани, кимдир йил давомида меҳнат қилгану кимдур эса ялло қилиб юрган 13 эса бир ҳил...
@HRmahalla