Собиқ депутат Қобил Дусов жин кўрганини айтиб берди. Ёзганларини шундай қўямиз:
2013 йиллар эди. Кучлук нефть базасини янги офисини қураётган эдим. Ишни кузда кечроқ бошладик. Январь бошида ишчилар бинога кириши учун тинмай ишлар эдик. Декабрь ойининг бошларида якшанба куни ҳайдовчимсиз ўзим машинани ҳайдаб қурувчиларни назорат қилиш учун объектга бордим. Қайтгунимча соат 12 ошган. Чирчиққа бир ўзим қайтишим керак. Тўйтепани йўлидан Чирчиқ тарафга қайрилиб, бетонка билан тўғри келавердим. Ҳаво ўша йили қаттиқ совуқ эди. Чирчиққа кираверишда дарёнинг кўпригига етишга 5-6 км қолганида бошига келинлар ўрайдиган эски сим рўмол ўраган ёши 65-70 лар атрофидадаги йўлимдан чиқди. У ерларда одам яшамас эди олдин. Ҳозир бир нималардир қурилди. Мен бу совуқда бу кампирни олиб кетай, йўлни закоти учун деб тўхтатдим ва унга орқага ўтиришни айтдим. Юзига ҳам яхши қарамабман. Ўша пайтлар мерседесни янги олган пайтларим эди, ҳар доим орқа ўзим юрганим учун, орқа ўриндиқда корхонага тегишли ҳужжатлар, ҳамёнларида ҳужжатлар, печат ва менинг шахсий нарсаларим турар эди. Мен шуларни унутиб кампирга орқага ўтиринг дебман. Йўлда кетаяпман орқадан ғалати овоз чиқишни бошлади. Ҳатто машинани мусиқасидан ҳам баландроқ. Мен мусиқа овозини паст қилиб, салоннинг светини ёқиб орқага қарадим. Машинани салони оч сарғиш бўлгани учун ёп-ёруғ эди. Не кўз билан кўрайки мен кампир деган аёл на эркак, на аёлга ўхшар, иягида соқоли ва тепа лабларининг устида сийрак мўйловлари бор, рўмоли чала ечилган ва орқада болалар учун олган шоколадларнинг ялтироқ қоғозларидан ярим қарич симдек нарса ясаб, икки қулоғига тиқиб олиб манга девонавор совуқ истеҳзо билан қараб кулиб юборса бўладими жоним узилай деди...
Тилимга биринчи истиғфор, калима, кейин эса оят ал Курсий келди ва жоним борича бақириб ўқиб келавердим. Қўрққан пайтим машина бир чайқалиб ҳам кетди. Шу қўрқув билан кўприкни ёнигача келдим. Одатда у ерга яқин жойда қамоқхона бўлар эди ва у ер навбатдан чиққан ҳарбий йигитлар йўловчи машина тўхтатиб турар эди. Бахтимга бир ҳарбий йигит чиқди. Уни тўхтаб олдим. У бехабар, орқага қараганиям йўқ. Биринчи йўловчим яна жазавага тушиб биз тушунмайдиган тилда бир нарсалар деб ғилдирар эди. Ҳарбийга вазиятни тушунтирган эдим, светни ёқиб орқага бир қарадида эси кетиб қолай деди. Бирдан юриб кетаётган машинадан тушишга ҳаракат қилган эди, мен тўхтатдим, тинчлантирдим. Бир амаллаб Чирчиқ ГЭС олдига бориб кампирни ва болани тушириб уйга қайтдим. Лекин жудаям қўрқдим. Шундан кейин ўзим рулда бўлсам ярим кечаси одам олмайман, тўхтамайман...
Яъни жинлар бор, эҳтиёт бўлиш кк...
Қобил Дусов
@Otabek_Tabib_Hijama