ТАҲИЙЯТУЛ МАСЖИД НАМОЗИ
CАВОЛ:
Таҳийятул масжид намози қандай намоз? У қайси пайтларда ўқилади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Таҳийятул масжид” намози масжид саломи маъносида адо этиладиган нафл намози ҳисобланади. Таҳийятул масжид намозини масжидга кирган киши ўтирмасдан олдин ўқиши суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олган бўлса ҳам туриб ўқийверади. Бу намоз икки ракат бўлиб, кўпчилик уламолар мустаҳаб деганлар. Бу намозда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган. У қуйидаги пайтларда ўқилмайди:
- Куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
- Аср намозини адосидан кейин Шом намозини ўқиб бўлгунча;
- Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
- Имом хутба ўқиётган пайтда;
- Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача (манба: “Иноя шарҳи Ҳидоя” китоби).
Юқоридаги таҳийятул масжид намози ўқиб бўлмайдиган ҳолатларда масжидга кирган киши, “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.
Бундан бошқа барча вақтларда масжидга кирган киши таҳийятул масжид намозини ўқиса катта савоб олади.
Агар масжидга кирса, жамоат суннат ёки фарзни бошлаган бўлса, таҳийятул масжид намозини ўқимай суннат ёки фарз намозига киришади. Шу билан таҳийятул масжидни адо қилиш зиммасидан соқит бўлади (манба: “Раддул муҳтор” китоби).
Таҳийятул масжид намози ҳақида ҳадиси шарифда шундай келади:
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ السَّلَمِيِّ رَضِيَ اللّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ يَجْلِسَ" (مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ).
яъни: Абу Қатода разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда “Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракат намоз ўқисин”, - деганлар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI