HASANXON QORI J/M


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ҳасанхон қори" жоме масжиди канали
Мурожаат учун: @otabekk_711

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


2025-йил 5-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов пешин намозидан сўнг жамоатга “Ихлос амалларнинг зийнати” еканлиги ҳақида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Баъзилар «Совет тузуми қулаб, руҳий бўшлиқ вужудга келди», «У бўлди, бу бўлди», дейишга одатланишган. Ҳолбуки, совет тузумининг ўзи руҳий бўшлиқдан иборат эди. Аллоҳни, динни, ақийдани ва руҳий тарбияни инкор қилувчи тузумда руҳий бўшлиқдан бошқа нима ҳам бўлиши мумкин?! Лекин мазкур тузумнинг идеология деб аталган ўз сафсатаси бор эди.

«Руҳий тарбия» китобидан

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: FATVO.UZ | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#муфтий_минбари

📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОНАМ 68 ЁШДА, ОТАМ ВАФОТ ЭТДИ. ШУНАҚА КАТТА ЁШДА ҲАМ ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


2025-йил 4-январ куни “Ҳасанхон қори” жоме масжиди имом-хатиби Нажмиддин домла Ҳасанов пешин намозидан сўнг жамоатга “Нафл ибодатларнинг фазилати” ҳақида сухбат қилиб бердилар.

@HASANHONQORIMASJIDI


ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ

CАВОЛ:

Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ: "مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳўлланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Репост из: Шош ҳанафийлари
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ – ҲИДОЯТ МАЁҒИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

https://t.me/shoshhanafiy


Эр хотинидан узоқлашиши

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


4-ЯНВАРЬ (2025 М)
4-РАЖАБ (1446 Ҳ)

Тонг: 06:24
Қуёш: 07:49


"Ҳасанхон қори" жоме
масжиди намоз вақтлари:


Бомдод:  07:05
Пешин:  
13:00
Аср:        
15:35
Шом:       17:15
Хуфтон: 
18:40

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Ҳа, охиратда ютуққа эришиш учун, катта оловга кириб куймаслик учун, ашаддий азобда қолмаслик учун ҳар бир банда бу дунёда куфрдан, ширкдан, нифоқдан ва турли гуноҳлардан покланиши, ҳар доим Роббини зикр қилиб, намоз ўқиши шарт.

«Руҳий тарбия» китобидан


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОНАМ 68 ЁШДА, ОТАМ ВАФОТ ЭТДИ. ШУНАҚА КАТТА ЁШДА ҲАМ ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?

Муҳаммад Аййюб домла Ҳомидов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


НАМОЗДА НИГОҲНИ ҚАЕРГА ҚАРАТИБ ТУРИШ КЕРАК?

CАВОЛ:
Намоз асносида намозхоннинг нигоҳи қаерда бўлиши керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.

Уламоларимиз: “Намозда кўзни мазкур жойларга қаратиб туриш намоздаги хушуъ-хузуънинг янада ортишига сабабчи бўлади”, - деганлар.

Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
وَإِيَّاكُمْ وَالاِلْتِفَاتَ فِي الصَّلاَةِ فَإِنَّمَا أَحَدُكُمْ يُنَاجِي رَبَّهُ مَا دَامَ فِي الصَّلاَةِ
(رواه الإمام أبو داود والإمام النسائي عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه).

яъни: “Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Парвардигорига муножот қилади” (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривоят қилганлар).

Демак, намоздаги киши Аллоҳ таолога муножот қилар экан, имкон қадар бор эътиборини оламлар Роббиси ҳузурида турганига қаратиши лозим.
Намозда туриб бошни қибладан бошқа тарафга буриш макруҳ бўлади. Агар бош билан биргаликда гавда ҳам қибладан бурилса, намоз бузилади. (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати


КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI


#ЖУМА_ШУКУҲИ

“ҲАСАНХОН ҚОРИ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА ШУКУҲИ

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН 👇👇
@HASANHONQORIMASJIDI



Показано 15 последних публикаций.