❤️ Baxtli Oila Akademiyasi ❤️ Bir butunlik


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


Сизда хаетга нисбатан талаб ,тушунмовчиликлар буляптими?
Оилангизда , ишингизда муаммолардан халос булишни истаяпсизми?
Калбшунос, Парапсихолог, Арт терапевт Гулнора Муталовага
мурожаат килинг:❤️
☎️-998935085550
https://t.me/Gulira'noPsixolog

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


НЕЪМАТЛАРНИНГ ХИКМАТИ

Имтиҳон ва синов фақат беморлик ва камбағалликда бўлавермайди:
– Соғлик ҳам синовдир.
– Бойлик ҳам синовдир.
– Гўзаллик ҳам синовдир.
– Мулк ҳам синовдир.
– Амал ва мансаб ҳам синовдир.
– Фарзанд-зурриётлар ҳам синовдир.
– Аллоҳ таоло бандаларининг неъматга шукр қилиши ёки кўрнамаклик қилишини билиш учун неъматларнинг аксарини синов қилиб беради.

Масалан, Аллоҳ подшоҳ-пайғамбарлардан бири Сулаймон алайҳиссаломга барча нарсани бўйсундириб берган ва у зот алайҳиссаломнинг тилидан шундай марҳамат қилган: «Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфрони неъмат қиламанми, синаш учундир. Ким шукр қилса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким неъматга ношукр бўлса, Роббим беҳожат ва карамли Зотдир» (Намл сураси,
40-оят).

Аллоҳим, бизни ҳам шукр қилувчи бандалардан қилгин!
  (Сулаймон) деди: «Роббим, мени Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимга ва сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимга муяссар этгин. Уз раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин» (Намл сураси, 19-оят).

"Ҳикматлар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

РАМАЗОННИНГ 11-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨Рамазон ойининг Раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошланди.
✨Барча гуноҳларимизни Аллоҳ мағфират қилсин!
✨Аллоҳ барча рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин ва икки дунёмизни саодатли қилсин!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати сизга ҳамроҳ бўлсин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈


Ҳасан Басрий айтадилар:

«Бир куни бозорга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёлладим.
Бозордан то уйга етгунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади:
- “Алҳамдулиллаҳ”, “Астағфируллоҳ”.

Қизиқиб сўрадим:
- “Ҳой сен!
Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан! Нима, бундан бошқа нарсани билмайсанми?”.

У айтди:
“15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз шу икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан!
Мана бир ҳолат:
- “Осмондан ерга неъмат тушар экан.
Яна бир ҳолат:
- “Ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман”.

Шунда Ҳасан Басрий ўзларига-ўзлари дедилар;
«Субҳаналлоҳ, эй Ҳасан, У сендан ҳам фақиҳроқ экан»...




#Рамазон_фазилати

Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади.

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳлардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло уларнинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.


🥀 Аллоҳ бу улуғ ойдаги рўзаларимизни қабул қилсин! Амин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!

https://t.me/GulnoraPsixolog


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... Барчасини борига беҳисоб шукур. Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Аллоҳим улуғ рамазон ойидаги ибодатимизга барака берсин, қилаётган хайрли ишимиздан, босган ҳар бир қадамимиздан Аллох рози бўлсин.


#Психофакт
#Рамазон_туҳфаси

Очлик бу даво.

Инсон танаси очликни ҳис қилганда, у ўзини ўзи ейди ва тозалаш жараёнини амалга оширади, барча касал ҳужайраларни, саратонни, қариш ҳужайраларини ва Алцгеймерни йўқ қилади.

Тана маълум вақт давомида овқат емаса, у ўзини тозалашни бошлайди ва бу жараён аутофагия деб аталади.

Бу жараён давомида тана эски, шикастланган ёки зарарли ҳужайраларни, шу жумладан саратон ёки Алцгеймер каби касалликларни келтириб чиқарадиган ҳужайраларни парчалайди ва қайта ишлайди.

Аутофагия - бу рўза тутиш пайтида фаоллаштирилган тананинг табиий тозалаш жараёни бўлиб, шикастланган ҳужайраларни олиб ташлайди ва ҳужайралар янгиланишига ёрдам беради.

Доктор Ёсинори Осуми ушбу кашфиёти туфайли бир қанча мукофотларга, жумладан, 2016-йилда физиология ва тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир куни шу енгилгина кўз қобоғимизни ҳам ўз ихтиёримиз билан очолмаслигимизни англаб етамиз...

Ўша кунгача тавба қилишни насиб этсин Аллоҳим...

Астағфируллаҳ Азийм ва атубу илайҳ

Тун хайрли булсин🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Азиз аёллар , Момо Ҳаво издошлари!
Ким нима деса десин, бугун сизнинг байрамингиз!  Қолганини унутинг!

Сиз-онасиз, оёқлари остини  жаннат қилиб фарзандининг чин дунёсини обод қилган!

Сиз-рафиқасиз, эрининг хизматини қилиб жаннатнинг истаган эшигидан кириши мумкин бўлган!

Сиз -жигарсиз , силайи раҳмни узмаган ака-укасига жаннат ваъда қилган!

Сиз -қизалоқларимизсиз ота-онасини жаннатга етаклаган!

Айтинг , нега сизни шарафламай бугун.
Сиз тилакларнинг энг яхшиларига лойиқсиз.
Сиз изҳорлар учун яралгансиз.

Бахтларга чўмилиб яшанг, орзуларингиз рўёбини , фарзандларингиз камолини кўринг! Доим яхши инсонлар ардоғида бўлинг!


​​


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байрам муборак 🤲Онажонларимиз бош бўлишсин🤲Ният тоза бўлса Аллохим ўзи хайрли қилади. 🤲


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЎЗБЕГИМ АЁЛЛАРИГА!
Байрам табриги

Куюнчак, соддадил меҳрибонларим,
Опаю сингиллар қадрдонларим,
Қизалоқлар, дугоналар, онажонларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Баҳордай кўркаму, баҳордай гўзал,
Одоби-аҳлоқи ҳаммадан афзал,
Бугун сизга яна ёзай яна бир ғазал,
Ўзбегим аёллари,байрам муборак

Қоши ўсмалию кўзи сурмали,
Кўйлаклари атлас, кўкракбурмали,
Сочлари шокила, қирқта ўрмали,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак

Ўн қўли ўн ҳунар, зўр чеварларим,
Гулдан нозик дидли, гулсеварларим
Баҳорни келтиролган навбаҳорларим,
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Меҳнатдан толмасин нозик қўлингиз
Мудом порлоқ бўлсин,юрар йўлингиз
Гулдан гўзал бўлсин, нозик дилингиз
Ўзбегим аёллари, байрам муборак

Баҳорнинг илк байрами, сизга аталган
Бугунги илҳомим сизга аталган,
Гулдасталар бойлами сизга аталган,
Ўзбегим гўзаллари, байрам муборак

Ризқингиз мўл бўлсин, бахтингиз бекам.
Асли гўзалликсиз, гуллардан кўркам
Нозанин дилбарлар, қошлари қалам,
Ойдан сулувларим,байрам муборак!


Обуна бўлишни унутманг👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Maxsudova Anjela
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙 РАМАЗОННИНГ 7-КУНИ ВА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Юбориб қўйинг..! 🌹


ИФТОРДАН ОЛДИН АЁЛЛАР НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таъоло рўзадорга ифтор вақтида нима сўраса, ато қилиши айтилган. Яхши, агар бирор банда ўша вақтда ҳеч нарса сўрамаса, у ҳолда у нимага эришади?

Бизнинг аксар оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ҳолатлари айнан шундайки, ифторлик нарсаларини тайёрлашда ва дастурхон безашда шундай банд бўладиларки, уларга “Ҳой, ифторлик вақти бўлиб бўлди, сиз ҳам ифтор қилиб олинг”, дейишга тўғри келади. Бунинг маъноси шуки, у меҳнатнику қилган бир ишчи, лекин, меҳнат ҳаққини берувчи, хоҳлаганингча сўра, қанча керак? деб турганда, сўрашлик ёдига ҳам келмайди. Бундан ҳам улканроқ бирор бошқа ғафлат бўлиши мумкинми?

Аёллар ифторлик нарсалари ярим соат олдин тайёр қилиниб, дастурхонга қўйиб қўйилганини эрларига тушунтиришлари керак. Охирги ярим соатда биз ошхонада ўчоқ тепасида туришимиз ўрнига ва нималардир қовуриляпти, баъзан нималардир пишяпти, бу ишлар билан банд бўлиш ўрнига, ушбу охирги ярим соат ёки йигирма дақиқа жойнамозда ўтириб, Роббимизга дуолар қилиб олайлик. Аёллар уйларидаги барча ёш болаларни олдиларига ўтказиб олсинлар ва гуноҳдан пок болажонларга айтсинларки, улар ҳам қўлларини кўтариб дуо қилсинлар. Агар катталар гуноҳ қилган бўлсалар, ёш болалар гуноҳдан покдилар. Ким билсин, ушбу гуноҳдан пок қўллар кўтарилгач, Аллоҳ таъоло раҳм қилиб, сизнинг дуоларингизни қабул қилар.

Шунинг учун аёллар ифторнинг ушбу вақтларини қадрлашлари керак. Агар бирор уйда фақат биргина аёл бўлса ва у таом пишириши ҳам зарур бўлса, у ҳолда дуо қўл билан эмас, қалб билан қилинадики, шунга кўра, қўл иш билан машғул бўлсин ва сиз ушбу ҳолатда ҳам қалбингизда Аллоҳ таъолога дуолар қилаётган бўлсангиз, демак, сиз ҳам ушбу вақтда Аллоҳ таъолодан сўраган нарсангизга эриша оласиз.

Ҳазрати Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.


Репост из: Турсуной
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гулнора опагинам таваллуд айёмингиз муборак булсин!
Фарзандларингиз бахтига хамиша сог саломат булинг!
Нимаики орзу максадлар килган булсангиз барчасига етишмокликни Аллох насиб килсин.
Турмуш уртогингиз билан биргаликда куплаган ажойиб саёхатларда булмокликни, хамиша рохат фарогатда яшамокликни Аллох сизларга насиб килсин!🤲🙏🥰
😘😘😘🥳🎉🎂🎁🎊🎈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram

Показано 20 последних публикаций.