Геосиёсат | News


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


🌍 Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
📤 Таклиф ва мурожатлар учун: @Geosiyosatuzrobot
💸 Реклама учун: @Geosiyosat_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈


🇺🇿 Ўзбекистон самолёти носозлик сабаб фавқулодда қўнишни амалга оширди

1 феврал куни Centrum Air авиакомпаниясининг А321nео самолёти Мадина-Фарғона йўналишида парвоз вақтида мажбурий қўнишни амалга оширди. Авиакомпаниянинг маълум қилишича, бунга двигателдаги мой сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Йўловчиларни ва уларнинг багажини Фарғонага етказиш учун Марв (Туркманистон) аэропортига худди шу турдаги захира А321nео самолёти юборилган.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентлар аскар бўлганда қандай кўринарди?

👉 @Geosiyosatuz


🇮🇱🇵🇸 Исроил ҳукумати ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 183 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди — The Times of Israel

Маҳбуслардан 18 нафари умрбод қамоқ жазосини ўтаётган, 100 дан ортиғи Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан кейин ҳибсга олинган ва судсиз ушлаб турилганлар саналади.Oзод қилинган фаластинликларнинг бир қисми Ғарбий Соҳилга, қолганлари эса Ғазо секторига олиб кетилган.

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇨🇳🇷🇺 Агар Россия ва Хитой бирлашса, улар иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан энг кучли блоклардан бири бўладиган блокни яратадилар - Такер Карлсон.

Такер Карлсоннинг бошқа баёнотлари:

— Путин Қримни эгаллаб олгани йўқ, унинг аҳолисининг ўзи Россия Федерацияси таркибига кирмоқчи, буни 2014-йилги референдум натижалари тасдиқлайди;

— Зеленский диктатор. Диктаторларнинг биринчи аломати уларнинг сайланмаганлигидир. У сайловларни ўтказмади. У ўзининг сиёсий рақибларини ўлдирди. У тил гуруҳини тақиқлади. Мен учун у диктаторнинг барча белгиларига эга;

— НАТО иттифоқи бўлмаслиги керак;

— Россия энг йирик ядровий давлат ва биз буни ҳисобга олишимиз керак.

👉 @Geosiyosatuz

11.8k 1 16 20 254

🇹🇷 Туркияда ўсмирларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Ҳукумат 2025 йилдан 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралоғлу маълум қилди.

"Болалар энг ҳимояга муҳтож қатлам. Биз уларнинг ижтимоий тармоқларга киришини истамаймиз, чунки у ерда улар учун фойдали нарса йўқ. Охирги воқеалар ҳам буни исботлаяпти. Насиб қилса, 2025 йилда буни тартибга солувчи қонунлар қабул қилишни режалаштиряпмиз", – деди вазир CNN Türk га берган интервьюсида.


👉 @Geosiyosatuz

14.4k 1 10 21 227

🇮🇷 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи: Исроил ёки АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳар қандай ҳужуми минтақани тўлиқ урушга тортади. Бу АҚШ томонидан тарихдаги энг катта хатолардан бири бўлади.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇿 Ўзбекистон ТИВ: Ҳақоратли видео – халқлар орасига низо солиш учун тайёрланган

Вазирлик матбуот котиби Ахрор Бурхонов ижтимоий тармоқларда ўзини россиялик деб таништириб, ўзбекларни ҳақорат қилган шахс ҳақида муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бу видео атайлаб тайёрланган ва икки мамлакат ўртасида низо чиқариш учун тарқатилган.

Шу билан бирга, ушбу видео интернетда пайдо бўлиши биланоқ, Россия томонига дипломатик каналлар орқали зудлик билан мурожаат қилинган.

Россия томони эса шу заҳотиёқ "бундай ҳақоратомуз баёнотлар, ким томонидан айтилишидан қатъи назар, чуқур афсусланарли" эканини таъкидлаган.

👉 @Geosiyosatuz

18.1k 2 16 34 270

🇺🇸🇺🇦 АҚШ махсус вакили Келлог Украина уруши 100 кун ичида тугашини башоратини тасдиқлади.

Унинг айтишича, Трамп жамоаси жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва музокараларни бошлаш учун ишончли режа тайёрлаган.

👉 @Geosiyosatuz


🇨🇳 Хитой ҳайвонот боғи бўялган итларни йўлбарс сифатида кўрсатган. Ўтган йили у ерда чао-чао зотли итларни панда қилиб бўяшган. 😅 - Daily Mail

👉 @Geosiyosatuz

19.7k 1 27 17 266

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿🇷🇺🇺🇦 Ўзбекларни итга тенглаштириб, ҳақорат қилган миллатчи украин бўлиб чиқди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Литва махсус хизматлари назоратидаги каналда видео эълон қилинган бўлиб, унда ўзини рус сифатида кўрсатган украиналик ўзбекларни куракда турмас сўзлар билан ҳақорат қилган.

Куч ишлатар тузилмалар текширув ўтказиб, интернетда "гўёки россиялик фуқаро номидан ўзбек миллати вакиллари ҳақида миллатчиликка асосланган шовинистик фикрлар билдирган" шахсни аниқлашган.

Ўзбекларни ҳақоратлаган шахс – Украина фуқароси Николай Николаевич Кочмарик, 1984-йилда Николаев вилоятида туғилган, ҳозирда Украина ҳудудида яшайди.

👉 @Geosiyosatuz

24.2k 0 85 132 330

🇷🇸 Александр Вучич Сербиядаги намойишларда хорижий разведка хизматларининг иштироки ҳақида маълум қилди

"Гап мухолифат кўмагида ўтаётган талабаларнинг оммавий норозилик намойишлари ҳақида бормоқда", — дея қўшимча қилди Сербия президенти.


👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇬🇧Буюк Британияда шарлардан кўп йўналишли велосипед ўйлаб топилди

Техник Ютубер Жеймс Брутоннинг ихтироси ўзини ўзи мувозанатлайди ва ҳар қандай йўналишда силжийди.

👉 @Geosiyosatuz

23.3k 1 121 23 214

🇺🇸🇯🇵Трамп Нетаняхудан сўнг Исибани ҳам Оқ уйда кутяпти

АҚШ Президенти Доналд Трамп Япония Бош вазири Сигеру Исиба келаси ҳафта АҚШга ташриф буюришини ва у билан учрашишни интиқлик билан кутаётганини маълум қилди.

👉 @Geosiyosatuz


Марс сайёрасида квадрат шаклидаги иншоот борлиги маълум бўлди

Тасвирни Mars Orbiter Camera (MOC) камераси ерга узатган. Тасвирнинг асл нусхасини кўришни истагида бўлганлар, уни Mars Image Explorer орқали, Аризона штати университети сайтида кўриши мумкин.

👉 @Geosiyosatuz

26.5k 2 60 52 205

🇵🇸🇮🇱 ҲАМАС яна икки исроиллик асирни Қизил Хоч орқали Исроилга топширди

Алмашинув бугун эрталаб Ғазо секторидаги Хон Юнис шаҳрида амалга оширилди. Озод қилинган асирлар аллақачон Исроил армияси томонидан қабул қилинган. Шу билан бирга, ҲАМАС бугун АҚШ фуқароси Кит Сигелни ҳам озод қилиши кутилмоқда.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина президент Трамп ҳокимиятга келиши билан Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш чақирувларини қайта бошлади,Украина бу маблағларни қурол сотиб олиш ва мамлакатни тиклаш учун ишлатмоқчи — Washington Post

👉 @Geosiyosatuz


Сизларга ижтимоий-сиёсий канал тавсия қиламиз

Ўзбекистон ва дунёдаги хабарларга ўзгача ёндашув билан муносабат билдирувчи @demokratuzb канали кўпчиликнинг меҳрини қозонмоқда. Ушбу канал сизга фақат долзарб маълумотларни улашиш билан биргаликда, сизга яхши кайфият ҳам тақдим этади.

Каналга обуна бўлинг
👉
@demokratuzb


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Украина ва Россия ўртасида музокараларни бошлаш учун таъсир кўрсатиш ниятида — АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили

Кит Келлогнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Ўт очишни тўхтатиш ва доимий тинчликка узоқ йиллар давомида эмас, бир неча ой ичида эришиш мумкин;

◾️ Украинадаги урушга барҳам бериш бутун дунё, жумладан АҚШ манфаатларига жавоб беради;

◾️ Трамп жамоаси Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича “ишончли режа”га эга;

◾️ Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи АҚШ президентида қолади.

👉 @Geosiyosatuz


❗️Компакт дисклар (CD) даври ўз ниҳоясига етди.

Sony 18 йилдан кейин Blu-ray (CD) дискларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳаракат, шунингдек, компания учун оптик сақлаш даврининг тугашини англатади, чунки Blu-ray вориси чиқариш режалари йўқ. Бундан ташқари, Sony MiniDisc media ва MiniDV тасмаларини ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатади.

👉 @Geosiyosatuz

25.3k 1 35 12 212
Показано 20 последних публикаций.