4 Feb, 11:05
4 Feb, 10:49
4 Feb, 10:31
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида эгизак фарзандларни дунёга келтирган. Бироқ 31 январь куни соат 19:30 атрофида 25-30 ёшлардаги юзига тиббий ниқоб таққан нотаниш аёл жабрланувчининг хонасига кириб, боласини ўғирлаб кетган. “Болангизни шифокор кўригига олиб бораман, қорни дам экан”, – дея, чақалоқни олиб, қайтиб келмаган. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси муносабат билдирди. Номаълум шахснинг шахсига аниқлик киритилган бўлиб, унга нисбатан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахс тегишли тартибда ушланган. Маълумот ўрнида, чақалоқ соғ-саломат онасига қайтарилган.
4 Feb, 09:17
4 Feb, 09:07
3 Feb, 22:02
3 Feb, 21:11
3 Feb, 20:49
3 Feb, 19:05
3 Feb, 18:02
3 Feb, 17:00
3 Feb, 16:53
3 Feb, 16:12
3 Feb, 15:30
3 Feb, 13:00
3 Feb, 12:03
3 Feb, 10:14
3 Feb, 09:21
2 Feb, 22:54