Ижтимоий тармоқларда фуқаро
Турсунов Алишер Ахматовичнинг Ички ишлар органлари томонидан қидирувга эълон қилинганлиги ҳолати турли талқинларда муҳокама қилиб келинмоқда.
Маълум қиламизки, ҳақиқатдан ҳам 1974 й.т. фуқаро
Турсунов Алишер Ахматовичга нисбатан Шайхонтоҳур тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда
тергов доирасида айбланувчи сифатида жалб қилиниб, мазкур фуқарога нисбатан
расмий қидирув эълон қилинган.Ҳозирда ушбу шахсни
тергов органларидан яширинганлигини инобатга олган ҳолда, фуқароларимиздан А.Турсунов ҳақида маълумотга эга бўлган тақдирда
энг яқин ички ишлар органларига ёки
102 қисқа рақамига хабар беришларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, жиноят иши доирасида расмий қидирувда бўлган шахс ҳақида тасдиқланмаган ҳамда терговни ҳар томонлама, тўла ва холисона юритишга таъсир қилиши мумкин бўлган ахборотни оммавий тарқатиш
тергов қилишга аралашиш сифатида баҳоланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига асосан жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
⬇️ Guliston xabarlari
👉
t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ