𝐆𝐋𝐎𝐁𝐀𝐋 𝐉𝐀𝐑𝐀𝐘𝐎𝐍


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


𝐆𝐋𝐎𝐁𝐀𝐋 𝐉𝐀𝐑𝐀𝐘𝐎𝐍⚡️ Фақат энг сўнги хабарлар, Долзарб мавзулар, биз билан умуман зерикмайсиз.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇸🇰🇵🇷🇺🇺🇦 Пентагон: КХДРнинг 10 минг аскари аллақачон Россияда, уларнинг баъзилари яқин ҳафталарда жангга киради

"Тахминларга кўра, Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятига жойлаштирилади", — деди АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх.

Шимолий Корея қўшинларининг Россияга ўтказилиши эскалация жараёнини жиддий кучайтиради ва глобал тинчликка таҳдиддир” — деб ёзди Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен X ижтимоий тармоғида.

Шу билан бирга, Ляйен Европа ва Шарқий Осиё хавфсизлиги бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканлигини қўшимча қилган.

НАТО Бош котиби Марк Рютте альянс вазият ривожини диққат билан кузатаётганини ва бу борада Украина ва НАТОнинг Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлари билан маслаҳатлар олиб бораётганини айтди.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇰🇷🇺🇦🇰🇵🇷🇺 Жанубий Кореяда яшовчи 200 га яқин шимолий кореялик қочқинлар, агар собиқ ватандошлари Украинадаги урушда иштирок этса, Шимолий Корея аскарларига қарши “психологик уруш” олиб бориш учун Украинага боришга тайёр — South China Morning Post

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇨🇦🇬🇪Канада Грузия билан муносабатларини қайта кўриб чиқмоқчи

Бу ҳақда Канада Tашқи ишлар вазирлиги берган баёнотида айтиб ўтилди.

"Еттилик гуруҳи (G7) ва Европадаги ҳамкорларимиз билан келишилган ҳолда, шунингдек, ушбу парламент сайловларининг ўтказилиши ва унинг натижалари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, Канада Грузия раҳбарияти билан ўзаро муносабатлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилади", — дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Канада Tашқи ишлар вазирлиги агар Грузия ҳукумати демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилса, Оттава Тбилиси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇫🇮🇺🇦🇷🇺 Финляндияда Украинанинг “Нафтогаз” компанияси талабига кўра Россия фан ва маданият маркази жойлашган жой ҳибсга олинди

Бу ҳақда Helsingin Sanomat газетаси хабар бермоқда. Нашр маълумотларига кўра, Хелсинкидаги 3326 квадрат метр майдонни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ер Украина давлат энергетика компанияси “Нафтогаз” даъвосидан кейин тортиб олинган.

Компания 2016 йилдан бери Москва томонидан Қримдаги активлари миллийлаштирилганлиги юзасидан Россия Федерациясини судга бериб келади. 2023 йилда Гаага арбитраж суди Россияни Украина компаниясига 5 миллиард доллар тўлаш ҳақида қарор чиқарган. Лекин Россия бу пулни тўлашни рад этган.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Украинага навбатдаги тунги зарбалари оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши яраланди

"29 октябрга ўтар кечаси Россия армияси Украина шаҳарларига дронлар, ракеталар ва масофадан бошқариладиган бомбалар билан ҳужум қилди. Россиянинг Харковга берган зарбаси оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, уларнинг жасадлари вайроналар остидан топилди", — дея маълум қилди Харков шаҳри мэри Игор Терехов.

Россия армияси октябрь ойининг бошидан бери Киевга 18 маротаба ҳужум уюштирди. Кеча тунда Украина пойтахтида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш икки марта эълон қилинган ва жами тўрт соатдан ортиқ давом этган.

"Душманнинг учувчисиз учоқлари турли йўналишларда пойтахтга яқинлашди, бироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ва воситалари томонидан аниқланиб, зарарсизлантирилди", – дея ёзган Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси бошлиғи Сергей Попко.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇷🇺 Чеченистондаги Россия махсус кучлари университетига дрон ҳужуми амалга оширилди

Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хабар берди.

"Бугун соат 6:30 да Гудермесда дрон ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томида ёнғин юзага келди. Тергов органлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб, жиноятга алоқадор шахсларни аниқлашга киришди. Университет фаолияти тўхтатилмаган, барча хизматлар одатдагидек ишламоқда", — дея хабар берди Чеченистон раҳбари.

♻️@GLOBAL_JARAYON


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Исроил босқинчилари ҳозиргина навбатдаги қирғинни амалга оширди ва Ғазо сектори марказидаги Ал-Завайда шаҳридаги кўчирилган фаластинлик оилаларга бошпана берган Ибн Рушд мактабини нишонга олди.
хабарлар каналига аъзо бўлинг!👇

♻️
@GLOBAL_JARAYON


Исроил раҳбарияти ўз олдига ҳарбий мақсад қўйган

Исроил узоқ вақт давомида Ливанга бостириб киришни режалаштирмоқда.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇺🇿🇰🇿 "Фориш" полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида "Ҳамкорлик 2024" номли тактик ўқув машғулотлари бошланди

Ҳар икки давлат қуролли кучлари томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Марказий Осиё давлатларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

♻️@GLOBAL_JARAYON


⚡️ Хамаснинг қуролли қаноти етакчиси ва унинг оиласининг уч аъзоси Исроилнинг Ливан шимолидаги зарбаси оқибатида ҳалок бўлди - Реутерс.




♻️@GLOBAL_JARAYON


Россия ҳудудларида ядровий зарба эҳтимоли юзасидан машғулотлар ўтказилди

25 сентябр куни Владимир Путин Россия ядровий доктринасига ўзгартириш киритилишини маълум қилганди.

♻️@GLOBAL_JARAYON


CNN телеканалига берган интервюсида АҚШнинг юқори мартабали расмийси шундай деди:

💢 Менимча, агар Исроил жавоб берса, 7 октябргача бўлади.

💢 Исроил Эроннинг ядровий иншоотларини нишонга олмаслигига кафолат йўқ ва Исроил жавоби 72 соат ичида кутилмоқда.

♻️@GLOBAL_JARAYON


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ғазо шимолидаги Тулкарим қочқинлар лагерига Исроил ҳарбий самолётлари томонидан уюштирилган ҳужумда ҳаётдан кўз юмган фаластинликлар учун дафн маросими ўтказилди.

♻️@GLOBAL_JARAYON


АҚШда 2024 йилги президентлик сайловлари яқинлашар экан, сиёсий манзара тобора ноаниқлашиб бормоқда. Номзодларнинг олдиндан айтиб бўлмайдиганлиги, сайловчилар кайфиятининг ўзгариши ва кутилмаган сиёсий ҳаракатлар ноябрь ойидаги овоз беришни ҳам таҳлилчилар, ҳам фуқаролар учун қийин вазифага айлантиради.

Кампаниянинг муҳим дақиқаларида номзодларнинг рейтинглари.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇪🇺 Европа Иттифоқи суди Толибоннинг аёлларга муносабатини таъқиб сифатида баҳоламоқда

"Афғонистонда ҳукмрон Толибон томонидан аёлларга нисбатан муносабат таъқиб сифатида таснифланиши керак, бу эса ўз навбатида афғон аёлларига қочқин мақомини бериш учун асос бўлиши мумкин". Ушбу қарор Европа Иттифоқининг Люксембургдаги Адлия суди томонидан қабул қилинди.

"Мажбурий турмуш қуриш, гендер ва оилавий зўравонликдан ҳимоянинг таъминланмаганлиги ўз-ўзидан таъқиб сифатида қабул қилиниши керак. Тўлиқ танани ёпувчи кийим кийиш талаби, таълим, ишлаш имконияти ва соғлиқни сақлаш хизматидан фойдаланишни чеклаш, сиёсий ҳаётдан четлаштириш каби бошқа чоралар ҳам биргаликда таъқибни ташкил этади", дейди судьялар.

"Европа Иттифоқи давлатлари Афғонистонлик аёлларнинг бошпана сўраш даъволарини қондириш учун уларнинг жинси ва афғон фуқаролигини ҳисобга олишининг ўзи етарли, уларнинг ҳақиқатан ҳам таъқибга учраган ёки йўқлигини аниқлашга ҳожат йўқ", дейилади баёнотда.

♻️@GLOBAL_JARAYON


Столтенберг: Украина уруш тугагунига қадар НАТОга қабул қилиниши мумкин

НАТО тарихида ўз ҳудудини тўлиқ назорат қилмаган давлатларни қабул қилиш ҳолатлари бўлган, деди Столтенберг.

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇰🇵🇰🇷🇺🇸 Ким Чен Ин агар АҚШ ва Жанубий Корея куч ишлатишга ҳаракат қилса, КХДР ядро қуролидан фойдаланишини айтди, деб хабар бермоқда Reuters KCNA агентлигига таяниб

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇺🇦 Украина йил охиригача яна 200 минг кишини сафарбар қилиши керак.

Режани амалга оширишга йирик корруптсия, кадрлар этишмаслиги ва сафарбарликка муҳтожларнинг соғлиғининг ёмонлиги тўсқинлик қилмоқда, – The Times

♻️@GLOBAL_JARAYON


🇯🇴 Кеча Иордания армияси танклар учун тўғридан-тўғри снарядлар, гранатомётлардан ўқ отиш ва махсус кучлар иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказди.

♻️@GLOBAL_JARAYON


Исроил матбуоти: “Эроннинг ракета ҳужумига бир неча кун ичида жавоб берилади”

♻️@GLOBAL_JARAYON

Показано 20 последних публикаций.