Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ифторлик тадбирлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилган ифторлик маросимидаги нутқ сўзлади.
Хусусан, Фурқат тумани "Тарона" тўйхонасида ёзиладиган ифторлик дастурхонига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд юртдошларимиз таклиф қилинди.
Ушбу тадбирда Қуръон оятлари ўқилиб, турмушимиз фаровон, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.
Тўкин дастурхон атрофида нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, дуога қўл очдилар.Тадбирда иштирок этган фуқаролар юртимизда инсон қадрини улуғлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадон вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад хурсанд бўлишди.
https://t.me/Furqat_manaviy_hayoti