@Foydali_Sahifalar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


𝐅𝐎𝐘𝐃𝐀𝐋𝐈 𝐒𝐀𝐇𝐈𝐅𝐀𝐋𝐀𝐑📚
🌐Telegramdagi eng mashxur sahifalardan biri😎
#LAYFHACKLAR 🔍
#FOYDALI_VIDEO🎥
#MASLAHATLAR💊
Avval bizda,keyin boshqalarda😎
Takliflar Uchun:↙️
Админ: @buyukzade
📩 Spamlar uchun: @Reklama24Bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


АГАР БОШИНГИЗ ОҒРИСА, БОДОМ ИСТЕъМОЛ ҚИЛИНГ.

Бодом таркибида яллиғланишга қарши восита бўлган салицин мавжуд. Бу бош оғриғидан халос бўлишга ёрдам беради.

Аспирин каби кўплаб оғриқ қолдирувчи воситалар таркибида салицин мавжуд. Бодом шунингдек магнийга бой, бу қон босимини нормаллаштиришга, стресс ва ташвишларни бартараф этишга, бош оғриғини енгиллаштиришга ёрдам беради.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
☝️🔴🔴🔴1 ОЙДА 5 МЛНДАН 15 МЛНГАЧА ОЙЛИК💰💵

📢📢📢Онлайн Ишга таклиф қиламан!!!

Опа-Сингиллар маълумотларни ӯкинг
1️⃣ Компанияга аъзо бўлиш текин😍
2️⃣ Қандай ишлаш ӯргатилади
3️⃣ Онлайн Дарсларимиз мавжуд📝
4️⃣ Иш ҳақида тӯлиқ маълумот берилади🔔
5️⃣ Ойлик Нақд ёки Пластик (хохишга қараб)💰
6️⃣ Иш вақтини ӯзингиз белгилайсиз❗️
7️⃣ Иш қонуний, Стаж кетади
8️⃣ Доимий Харид йуқ❌
9️⃣ Кӯчама-кӯча  юриб, нарса сотмайсиз🤝
🔟Махсулотларимиз 100% еко табиий гийохлар✔️

Ish sizga ma'qul bo'ldimi qandaydir mahsulot kerakmi? Unda lichkalarga va adminlarga murojaat qiling👇👇
Tuliq malumotlarni 👇👇👇👇
@Yasin020224
@LOBAR1025
@Fozilova_01
Tel raqami +998900821570

https://t.me/+2rHsvRbVT5hjMDli
https://t.me/+2rHsvRbVT5hjMDli
https://t.me/+2rHsvRbVT5hjMDli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бош айланиши ҳолсизланиб юриш бу ҳаммаси қон камлиги учун бу рецепт билан сиз қонизни анчагина яхши қилиб оласиз


Эксперт: Касаллик белгилари бўлмаган беморлар уйда қандай даволанишлари керак?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова:

➖ Бемор ва унинг қариндошлари қуйидагиларга аҳамият беришлари шарт:

☑️ Биринчи навбатда бемор алоҳидаланиши, хонага кириш ва чиқиш қатъий чегараланиши керак.

☑️ Иккинчидан, ажратилган хона деразалари бор, шамоллатиш имконияти бўлиши шарт. Бу хона кунига 3-4 маҳал шамоллатилиши ёки дераза ойнаси кўп вақт очиқ бўлиши керак. Кондиционерлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур, чунки улар хонадаги ҳавони қуритиш билан бирга, нотўғри фойдаланилганда шамоллашга сабаб бўлиши мумкин.

☑️ Учинчидан, хонада ҳар 2-3 соатда намли тозалаш ишлари ўтказилиши зарур. Бу билан бемордан ҳаво томчи йўли билан ажралган вирусни турли сатҳларга ўтириб қолиши ва шу орқали оиланинг бошқа аъзоларига юқишининг олди олинади.

☑️ Тўртинчидан, беморнинг шахсий буюмлари (идиш-товоқ, сочиқ, кийим-кечак) 60 даражадан юқори ҳароратдаги сувда алоҳида ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

☑️ Бешинчидан, ҳаво иссиқлигини аҳамиятга олган ҳолда, кунига 3-5 литргача илиқ ҳолдаги суюқлик ичилиши керак. Бунда совуқ ва газли, ширин ичимликлар қатъий ман қилинади. Суюқликлар асосан минерал сув, илиқ чой (лимонли, занжабилли, қоқили чой), компот, турли доривор ўсимликлар дамламаси бўлиши мумкин.

🍵 Суюқликнинг кўп миқдорда берилиши вируснинг таъсиридаги заҳарланиш — интоксикацияни камайтириш билан бирга, қоннинг қуйилиб қолишига йўл бермайди. Суюқ қон орқали шифобахш ўтлар, озиқ-овқат орқали олинган витамин ва минераллар ҳар бир органга тўлиқ етиб боради.

☑️ Олтинчидан, бемор кунига камига 5 маҳал овқатланиши зарур, бунда соат 11:00 ва 16:00да толма чой берилади. Асосан суюқ овқатлар, кунига 400 граммдан кам бўлмаган мева ва сабзавотлар, сут маҳсулотлари ва кўкатларни истеъмол қилиши зарур. Ёғли, қовурилган, аччиқ, шўр ва ярим ҳолда тайёр овқатлар (ҳот-дог, гамбургер, чипс ва бошқалар) хамир таомлардан вақтинча воз кечиш керак.

🍏🥕 Бахтимизга ҳозир айни пишиқчилик мавсуми. Мева ва сабзавотларга алоҳида аҳамият қаратиш зарур, чунки улар табиий витаминлар манбайи ҳисобланиб, айниқса вирус юққан даврда таркибида С витамини кўп бўлган наъматак, олма, петрушка, укроп, қизил булғор қалампири, карам каби дармон бўлувчи маҳсулотлар ҳамма учун муҳим.

🚶🏻‍♂️Шунингдек, бемор ўринда узлуксиз ётмасдан, эрталабки бадантарбия ва кун бўйи 10 дақиқадан бир неча марта осон жисмоний машқларни бажариши керак. Бу машқлар орқали организмда қон айланиши яхшиланади ва органлар тўлақонли ишлаши таъминланади.

🚫 Бемор бу даврда алкоголь ва тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсири яна ҳам кўп бўлишини унутмаслиги керак.


Ким қанча вақт ухлаши керак?

🛌 Эътиборингизга инсон неча ёшда қанча вақт ухлаши кераклигини ҳавола этамиз.

👼 0-3 ойликда ➖ 14-17 соат

🙇‍♂️ 4-11 ойликда ➖ 12-15 соат

🙋 3-5 ёшда ➖ 10-13 соат

💁‍♂️ 6-13 ёшда ➖ 9-11 соат

👩‍💼 14-24 ёшда ➖8-10 соат

👩‍🏫 25-60 ёшда ➖ 7-9 соат

👴 65-90 ёшда ➖ 5-6 соат


Шамоллашда — Наъматак (шиповник) ичинг

➡️Наъматак ўзида кўплаб витаминлар сақлайди, айниқса витамин C миқдори бўйича етакчилик қилади (лимонга нисбатан камида 20 баробар кўп).

Юқумли касалликлар мавсумида тез-тез наъматак дамламасини ичиб туриш тавсия қилинади.

📝Қўлланилиши:
— авитаминозда
— камқонликда
— иммунитет сустлигида 
— шамоллаш касалликларида
— грипп ва ЎРИъларда

➡️Тайёрланиши: 10–12 та қуруқ мевасини 0,5 литр сувда бир қайнаб чиққандан кейин дамлаб qoʻyiladi. 
Илиқ ҳолда кун давомида ичилади. Асал қўшиб ичса янада яхши!


Қандай қилиб сифатли, яхши пишган тарвуз танлаш мумкин?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

❗️Яхши ва пишган тарвуз катта, лекин енгил бўлади!

✅ Чунки пишиб етилиш жараёнида унинг зичлиги камаяди ва у бўшашади. Агар тарвуз кичик ва оғир бўлса, у ҳали пишмаган.

🍉 Пишмаган тарвузда пишган тарвузга қараганда 2,5 баробар кўпроқ нитрат бўлади, яъни 1 кг тарвуз учун тахминан 200 мг нитрат тўғри келади. Нитратларнинг хавфлилиги шундаки, уларнинг бир қисми нитритларга айланиб, гемоглобинни кислород ташишига тўсқинлик қилади..

✅ Шу туфайли метаболизм бузилади, марказий асаб тизими, иммунитет ва жигар зарарланади. Болалар нитритларга айниқса сезгирдир.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пульс қандай ўлчанади?

✍️ Шифокор Насиба Ражабова:

✔️Пульс - бу юракдан чиқадиган қоннинг қон томирлар деворига урилиши натижасида келиб чиқадиган турткисимон тебранишдир.

🔻 Нормада катта инсонларда юрак қисқаришлар сони 1 дақиқада 72-80 тани ташкил қилади.
Шу каби маълумотларни батафсил видеода кўришингиз мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Болаларга чой бериш тавсия этилмайди

🔶 Болага чой бериш мумкин эмас. Сабаби чой овқат вақтида ёки ундан сўнг дарҳол ичилса, сўриладиган темир моддасининг миқдори анча камаяди. Тоза, қайнатилган сув, компот (оз миқдорда шакар қўшилган ёки шакарсиз), мева ва сабзавот шарбатлари чойнинг ўрнини босувчи яхши ичимлик ҳисобланади.

✅ Чойни овқатлангандан сўнг 30
дақиқа ўтгач ичиш мумкин.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


ТАНАМИЗ ҚАЧОН КЕКСАЯ БОШЛАЙДИ?

✅ Кексалик организмга хос табиий жараён. Истаймизми, йўқми, бир кун у билан юзлашамиз. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, организмимиз неча ёшдан кексаликка тайёрлана бошлайди? 30, 45 ёки 50 ёшдами?
Мутахассислар фикрича, 35 ёшдан сўнг организмдаги ўзгаришларга сергак бўлиб, ёшга доир ҳолатларни кўздан қочирмаслигимиз керак. Зеро, шу даврдан жисмимиз кексалик томон қадам ташлайди

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


4 ТА ФОЙДАЛИ ИЧИМЛИКЛАР.

1) СУВ - токсинларни ювади, ошқозон фаолиятини қўллаб қувватлайди, қон томир ва бўғимлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

2) АНОР СУВИ - юрак ва қон томир ишини яхшилайди, гипертония ва камқонликда фойдалидир.

3) ЯЛПИЗЛИ ЧОЙ - ошқозон ширасини ишлаб чиқаришини стимуллайди, қон босимни тушуради, уйқусизлик билан курашади.

4) ҚАТИҚ - айнан шу махсулот хазм қилиш тизимини фаоллаштириши хечким учун сир эмас.


Эрталаб оч қоринга майизли сув ичиш организм учун жуда фойдали

• Юрак-қон томир тизимини қўллаб-қувватлайди
• Бронхо-ўпка касалликларида ёрдам беради
• Калий ва Б витамини манбаи
• Анемияга ёрдам беради
• Овқат ҳазм қилиш тракти фаолиятини яхшилайди
• Терини тозалайди

Тайёрлаш
Бир стаканга бир ҳовуч яхши ювилган майиз солинг ва қайноқ сув билан ёпинг. 40 дақиқа туриб олинг

ФОЙДАЛАНИШ
30 кун давомида ҳар куни эрталаб оч қоринга ичинг

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Олма қоқисини фойдалари

✅ Қуритилган олма таркибида: кальций, калий, темир, натрий, фосфор, йод, олтингугурт, мис, молибден мавжуд.

✅ Улар кўриш, тери, соч ва тирноқларни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаб касалликларини даволаш учун фойдалидир.

✅ Ҳозир олмалар ғарқ пишган вақт. Қишки мавсумга тайёрлаб қўйсангиз бўлади

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Суякнинг ортиқча ўсимтасини даволаш!

🔶Таркиби:
•Йод - 10 мл,
•Аспирин - 5 таб.

🔶Тайёрланиши ва қўлланилиши:
Аспиринни йодда эригунча силкитинг (у рангсиз бўлади). Кечаси бу эритмани оғриқли жойга (қўлларда ёки оёқлардаги оғриқли жойга) қўйиб, иссиқлик билан таъминланг (қўлларга қўлқоп қийинг; оёқларга пайпоқ). Эффект сизни узоқ куттирмайди

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Алоэ нимани даф этади?

🔶 Алоэни 3 кун 4-5 гр.дан еб, 3 кун дам олиб, яна 3 кун ҳудди шу миқдорда ейилса, бадандаги эскириб қолган безларни даф этади

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!


Олма қон томирларининг ҳолатини яхшилайди!

☑️ Агар Сиз ҳар куни иккита кичик олма истеъмол қилишни қоидага айлантирсангиз, "ёмон" ЛДЛ холестерин даражаси кескин пасаяди. Натижада, гипертензия, юрак хуружи ва қон томирларида холестерин плиталари тўпланиш хавфи камаяди.

☑️ Олмада шунингдек, қон томирлари деворлари учун жуда муҳим бўлган калий мавжуд. Демак, бу фойдали мевани истеъмол қилиш орқали юракни мустаҳкамлаймиз, варикоз томирларининг олдини оламиз, қон томирларини тозалаймиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Оч юриш организм учун фойдалилигини билармидингиз?

Инсон оч қолганида организимида тозалаш ишлари бошланаркан


​❗️Беморликни чақирувчи сўзлар.

Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, айнан қандай сўзлар инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

1. Барчаси менинг бўйнимда — остеохондроз;
2. Барчаси жонимга тегди — ўсмалар;
3. Юрагимга қаттиқ олдим — юрак инфаркти;
4. Менга муаммолар бош оғриғи бўлди — мигрень;
5. Қонимни ичди — қон касалликлари;
6. Сабр косам тўлди —гипертония;
7. Эшитгим келмайди, ўчир — гаранглик;
8. Асабимни синама — депрессия;
9. Ҳаётимда қувонч йўқ — жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик;
10. Ўз-ўзини ейиш, бировларни ишини хазм қила олмаслик — яра касалликлари;
11. Ўлгудек чарчадим — урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.


🩸 Қондаги гемоглобин миқдори меъёрида қанча бўлиши керак?

• Ҳаётнинг дастлабки кунларида — 145-225;
• 2 ҳафталик чақалоқда — 125-205
• 1 ойлик чақалоқда — 110-175
• 3-6 ойлик чақалоқда — 95-135
• 1-5 яшар кичкинтойларда — 105-140
• 5-12 яшар болаларда — 115-145

🔻 12 ёшдан сўнг иккала жинс вакилларида гемоглобин кўрсаткичи фарқлана бошлайди:

• 12-15 ёш — 120-160 (эркаклар) 112-152 (аёллар);
• 15-18 ёш — 117-160 (эркаклар), 115-153 (аёллар);
• 18 ёшдан юқори — 113-160 (эркаклар), 120-155 (аёллар).


🦷 Қишда тишларнинг ёмонлашишига 3 та асосий сабаб

Терапевт Анвар Исроилов:

🗣 Нотўғри нафас олиш.
Агар совуқда сиз фақат оғзингиз билан нафас олсангиз, нафас олинаётган ҳаво илимаган ҳолда оғиз бўшлиғига киради. Бу оғриқли ҳис-туйғуларга сабаб бўлади, эмалда микро ёриқлар мавжуд. Шу боис совуқ мавсумда бурун орқали нафас олиш яхшидир.

☕️ Совуқда иссиқ ичиш. Қишда тишларингизни ҳароратнинг кескин ўзгаришидан ҳимоя қилиш муҳимдир. Совуқда иссиқ ичимликлар ичиш эмалнинг юпқалашиши ва ёрилишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида тиш сезгирлигини оширади.

📍Иммунитет пасаяди. Совуқ ҳавода шамоллаш мавсуми бошланади, бунинг натижасида иммунитет пасаяди. Бу оғиздаги сурункали касалликларни кучайтиради. Шунинг учун ҳар қандай, ҳатто бир қарашда аҳамиятсиз туюлган оғриқли ҳислар билан дарҳол тиш шифокорига мурожаат қилиш муҳимдир.

@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!

Показано 20 последних публикаций.