ТОП-10. Италия В Сериясининг энг ёрқин стадионлари. Лиганинг энг катта аренаси "Сент-Николай" стадиони деб аталади. Бу стадион Бари порт шаҳрида жойлашган бўлиб "Бари" уй ўйинларини ўтказади. Ўйингоҳда 1990/91 йилги Европа чемпионлар кубоги финали ўтказилди, 1991 йилда "Црвена Звезда" ғалаба қозонди. Архитекторнинг фикрига кўра, стадион Пулия текислигида очилган гулга ўхшайди.
Стадион сиғими 58 248 кишига мўлжалланган. Арена футбол бўйича 1990-йилги Жаҳон чэмпионати учун қурилган бўлиб, унда бешта ўйин бўлиб ўтган: “В” гуруҳидаги СССР-Руминия, Камерун-Руминия ва Камерун-СССР, 1/8 финалдаги Чэхословакия-Коста-Рика учрашуви ва учинчи ўрин Италия-Англия ўйинларини қабул қилган.
Танловимиздаги қолган стадионлар билан танишинг:
1) Ренцо Барбера стадиони. Палермо шаҳри. Палермо жамоаси. Сиғими: 36,365.
2) Луиджи Феррарис стадиони. Генуя шаҳри. Сампдория жамоаси. Сиғими: 33,205.
3) Мапеи—Читта-дель-Триколоре стадиони. Реджо-Эмилия шаҳри. Реджана ва Сассуоло жамоалари. Сиғими: 21,525.
4) Альберто Бралья стадиони. Модена шаҳри. Модена жамоаси. Сиғими: 21,151.
5) Джиджи Марулла стадиони. Козенца шаҳри. Козенца жамоаси. Сиғими: 20,987.
6) Дино Мануцци стадиони. Чезена шаҳри. Чезена жамоаси. Сиғими: 20,194.
7) Ареки стадиони. Салерно шаҳри. Салернитано жамоаси. Сиғими: 20,190.
8) Бенито Стирпе стадиони. Фрозиноне шаҳри. Фрозиноне жамоаси. Сиғими: 16,227.
9) Друзо стадиони. Больцано шаҳри. Зюйдтироль жамоаси. Сиғими: 5,539.
В Серия билан танишар эканмиз, сизга ушбу ва бошқа стадионлар ҳақида батафсил маълумот берамиз!
🧍 |
ФУТБОЛ телеграм каналини кузатинг ва обуна бўлинг, дўстларингизга ҳам улашинг!