Вилоят прокурорининг ўринбосари О.Тошматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи Учкўприк ва
Олтиариқ туманларида ўрганилди.
Асосий эътибор, оилаларни ушбу тоифадан чиқариш, уларнинг даромадини ошириш, бандлигини таъминлашга қаратилиб, бу
борада “Сайҳунобод”, “Уйчи”, “Зарбдор” ва “Ғиждувон” тажрибалари бўйича иш ўринларини яратилиши аҳволи ўрганилди.
Шунингдек, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини
амалга ошириш бўйича жойлардаги Штаблар фаолияти билан танишилиб, ишларни “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилиш аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, камбағал оилалар хонадонларига борилиб, оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, камбағал оилаларга бириктирилган масъул раҳбарларга ҳар бир камбағал оилани эҳтиёжмандликдан чиқариш бўйича манзилли кўрсатмалар берилди.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.
👉
https://t.me/FargonaViloyatProkuraturasi