❤QALBIMDAGI❤HISLARIM ❤️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


АССАЛОМУ АЛЛЕКУМ
ХУШ КЕЛИБСИЗ
КАЛБИМДАГИ ХИСЛАРИМ
КАНАЛИМИЗГА СИЗЛАР
БИЛАН ҒОЙИБОНА ДИЙДОРЛАШИБ
ТУРГАНИМИЗДАН ХУРСАНДМИЗ
БИЗ БИЛАН БЎЛИНГ https://t.me/FERUZABONU347

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Кимда омад чопиб кетса
Кўролмаслар топилади
У ҳаммага ёқиб кетса
Чидолмаслар топилади.

Ўйлаб топар иғво найранг
Мақсадига эришади
Билгин нодон бу ҳийланг
Ўзингга панд беришади.

Обдон қилишар режа
Пистирма ҳам ковлашади
Қани тутса нозик жойин
Пайт пойлаб туришади.

Туҳмат қилиб бировга
Ғийбат ҳам қилишади
Айтинг бундай кимсани
Ким ҳам ҳурмат қилишади.

Бир инсон ёмон деса
Ёмон бўлиб қолмайди
Ҳақ деган Худо бор
У бунга йўл қўймайди.

Бандасини хор қилиш
Асло бандасигамас
Худо бор қилиб қўйса
Бандаси хор қилолмас.

Минг йил ёқинг ўчоққа
Кул каби чангимайди
Қанча беланг балчиққа
Олтин ҳеч зангламайди.

Муаллиф ✍ФЕРУЗАБОНУ.

2025.03.09.🕰 23.59..


💥💥💥 Чарчадим , толдим .


Кўнгил сўранг қулади тоғим ,
Туҳматлардан толди қулоғим .
Тиконларга ботиб оёғим ,
Ҳасратларга тўлган дил боғим .

Бари нигоҳлар менга қадалган ,
Ширин сўзлар кимга аталган .
Соҳта инсон , ёлғон сўзлаган ,
Соянгда туриб , манфат кўзлаган .

Юрагимни тўлдирди музга , .
Баҳорларим айланди кузга .
Дардларимни айтаман сизга ,
Оқибат йўқ , алдовлар бизга .

Эрта бир кун , кетсам излайсиз ,
Мен ёмонни эслаб бўзлайсиз .
Юрагингиз аста тиғлайсиз ,
Унгача сиз қадрим билмайсиз .

Кўнгил сўраб , маломат топдим ,
Танбеҳлардан чарчадим , толдим .
Қандай яшай билолмай қолдим ,
Ёмонларни Худога солдим .

23. 04. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .


@FERUZABONU347


💥💥💥 Яқиним деб .....


Бугун дилим оғриди сим - сим ,
Кимлигимни билмас баъзи ким .
Ғийбатчилар ғийбат қилманг жим ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

Кўнгил сизга матоҳ , буюмми ,
Рост сўзламоқ сизга қийинми .
Ё тақдирлар сизга тийинми ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

Иши тушса парвоналарим ,
Бағри - дилни доғлаганларим .
Ўлдирмоққа чоғланганларим ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

Сохта ниқоб таққан юзига ,
Фақат бойлик тўлган кўзига .
Ишонмайман асло сўзига ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

Дастурхонда бирга ўтириб ,
Кўзларингга қўлин ботириб .
Йиқилганда тепди қотириб ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

Тугамайди ғийбат , миш - миши ,
Қолмабдида қиларга иши .
Бизсиз ўтмас баҳори - қиши ,
Яқиним деб қалбим тилганлар .

17. 04. 2024 йил . Фарғона шаҳар .
✍️✍️✍️✍️ Муҳайё Бегалиева .


@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347

@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💥Бугун, 6- ноябрь, Бефарқлик куни экан

Яқинларимиз орасида “боқибеғам“лар бор бўлса, уларни табриклашимиз мумкин. Сабаби, бугун айнан уларнинг “касб“ байрами
.

💆‍♂️Баъзан, ҳаётдаги ташвиш, ғам ва кўнгилни хира қиладиган ишларга шунчаки бепарво бўлиш ва ғам еявермаслик - инсоннинг умрини узайтирар экан.

🧘🏻‍♂️🧘🏻‍♀️Сиз ҳам стресс ва депрессияга тушмаслик учун, бугун бепарволик режимини ёқиб олинг!

💃🕺Биз эса бугунги зах, тунд ҳавода кайфият кўтарадиган қўшиқни ҳавола қиламиз.

"ҲАМИША БАҲОР"

✍ Бобур Бобомурод.
🎙 Кумуш

ҲАМИША БАҲОР

Ҳаёт ёзу, қиши бор,
Балиқнинг ҳам тиши бор.
Кимнинг нима иши бор,
Менда ҳамиша баҳор.

Тийиб бурни, кўзини,
Билиб айтиб сўзини.
Ҳамма билсин ўзини,
Менда ҳамиша баҳор.

Борида кўролмаслар,
Йўғида беролмаслар.
Гап қилмай туролмаслар,
Менда ҳамиша баҳор.

Топиб нону ошини,
Ҳамма терар тошини.
Омон кўрсин бошини,
Менда ҳамиша баҳор.

Не бўлса не парвойим,
Кайфиятим зўр доим.
Ташлаб қўймас Худойим,
Менда ҳамиша баҳор!

© Бобур Бобомурод


ХАФА БЎЛМАЙМАН !

Мен эса хеч қачон хафа бўлмайман,
Чунки билмайман-да хафа бўлишни !
Арзирли бўлсаям кўз ёш тўкмайман,
Ўрганиб боряпман сокин бўлишни !

Мен эса ҳеч қачон хафа бўлмайман,
Чунки, билмайманда, хафа бўлишни!
Кўнглимни тепишса, парво қилмайман,
Истамайман ахир, эрта ўлишни !

Мен эса ҳеч қачон хафа бўлмайман,
Гина, кудратларни унутаман тез !
Хеч қандай гап сўзни, оғир олмайман !
Ёмонликдан қолмас, Қалбимда ҳеч из !

Устимдан кулишлар, оғриқли азоб !
Фақат, алдасалар, чидай олмайман !
Шунда ҳам УЧ кунда унутаман, тез !
Ахир, мен, ҳеч қачон хафа бўлмайман !

Келинг, мен СИЗГА бир сиримни айтай !
Деманг, нега сира хафа бўлмайсан ?
Чунки, менда ДИЛ ШОД, Кўнгил пок, нетай !
Балким, шунинг учун хафа бўлмайман !

✍✍ ДИЛШОД ЗОХИДОВ

1446-Хижрий сана Жумодус-соний ойининг 27-куни, Якшанба. Масков.


@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу дунёда факат бахт хамрохингиз булсин 💞🤗

@FERUZABONU347


.

Пешонанга ёзилгани аччиқ қисматми,
Ё Қиз бўлиб туғулмоқлик аламли дардми.
Қизболага ёзилгани сабр тоқатми.,
Шўрлик Қизни оққа ўраб қилманглар кўп хор,
Шуни билинг Қизларда ҳам ахир юрак бор..

Ота айтар Қизим Менинг оримсан деди,
Онажони жигар гўшам боримсан деди,
Қиз шўрликнинг юрак бағрин армонлар ейди.,
Кўнглинг кимда Қизим дея сўранг бир бор,
Шуни билинг Қизларда ҳам ахир юрак бор..

Ўлан айтманг ўланларда қолган армонлар,
Қиз болани бир бюмдек сотган замонлар,
Фариштадек Келин бўлсин қоши камонлар.,
Қиз боланинг гулдек кўнгли чекмасин озор,
Шуни билинг Қизларда ҳам ахир юрак бор..



✍ Жаноб Ҳеч Ким..


🌷🎋🥀


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347








Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@FERUZABONU347

Показано 20 последних публикаций.