#Esdalik
...ГА
У ҳақда айтишга бормикан ҳаққим,
У ҳақда билмайди ҳеч қайси башар.
Бир қиз бор кўнгилга жудаям яқин,
Фарғона осмони остида яшар!
Балки фариштадан тарқаган зоти?!
Тушларим меҳмони, ҳар тун киради.
Унга кўнглим тушиб қолган,
исботи
уни кўрсам кўнгил кўтарилади!
Йўлимиз туташиб этсайди насиб,
(У шодон этмасин ўзга кишини).
Негадир хаёлдан бўлмас кетказиб,
Кўзлари қисилиб жилмайишини!
Борлиги учунми жаннат тўрт ёғим,
Мен – Тошкент томонда яшовчи одам
– уни кўриб қолган кундан буёғи,
Фарғона бир қадам, водий бир қадам...
Юрагимга тўлиб борар ажиб ҳис,
Уни соғинаман кўкка кўз ташлаб!
Мени яшаш учун ундайди бир қиз,
Фарғона осмони остида яшаб!
30.06.2023
✍ ЭҲ
@Erkin_Hojimuhammad
...ГА
У ҳақда айтишга бормикан ҳаққим,
У ҳақда билмайди ҳеч қайси башар.
Бир қиз бор кўнгилга жудаям яқин,
Фарғона осмони остида яшар!
Балки фариштадан тарқаган зоти?!
Тушларим меҳмони, ҳар тун киради.
Унга кўнглим тушиб қолган,
исботи
уни кўрсам кўнгил кўтарилади!
Йўлимиз туташиб этсайди насиб,
(У шодон этмасин ўзга кишини).
Негадир хаёлдан бўлмас кетказиб,
Кўзлари қисилиб жилмайишини!
Борлиги учунми жаннат тўрт ёғим,
Мен – Тошкент томонда яшовчи одам
– уни кўриб қолган кундан буёғи,
Фарғона бир қадам, водий бир қадам...
Юрагимга тўлиб борар ажиб ҳис,
Уни соғинаман кўкка кўз ташлаб!
Мени яшаш учун ундайди бир қиз,
Фарғона осмони остида яшаб!
30.06.2023
✍ ЭҲ
@Erkin_Hojimuhammad