Dunyo siyosati 1


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ushbu kanalda Siyosiy jarayonlar va tarixiy ma'lumotlar joylab boriladi bizni kuzatishda davom eting.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸 Denverdan Los-Anjelesga uchayotgan yo‘lovchi samolyot Los-Anjeles xalqaro aeroportiga qo‘nayotgan vaqtda shaharning yonayotganini tasvirga oldi. Samolyot dastlab Burbankga qo'nishi kerak edi, ammo Los-Anjelesga yo'naltirildi. Hozirda Los-Anjeles hududida to‘rtta yirik o‘rmon yong‘inlari, jumladan, Palisades yong‘inlari mavjud bo‘lib, ular taxminan 4450 gektarga yetgan.


🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Abrams, F-16 ва ATACMSларни етказиб бериш Украина Қуролли Кучларига ёрдам бермади, деб тан олди номи ошкор этилмаган АҚШ расмийси - Reuters.


🇵🇱🇮🇱Polsha hukumati Netanyaxuga Osvensim ozod etilganining 80 yillik xotira tadbiriga tashrif buyurishga ruxsat berdi

Polsha bosh vaziriga ko'ra, Xalqaro jinoiy sud orderi mavjudligiga qaramay, isroillik hamkasbining xavfsizligi kafolatlanadi.


🇱🇧Livanda 12 marotaba o'tkazilgan muvaffaqiyatsiz saylovlardan so‘ng prezident tayinlandi.

Mamlakat parlamenti ikkinchi turdagi saylovda mamlakat qurolli kuchlari bosh qo‘mondoni Jozef Aunni prezidentlik lavozimiga sayladi.

G‘arb OAVlariga ko‘ra, mazkur shaxsning saylanishi Livanda Saudiya Arabistoni ta’sirining qayta tiklanishi va Eron ta’sirining zaiflashuvidan dalolatdir.


🇷🇺🇧🇾Kreml urush tugagach Belarusni o‘ziga qo‘shib olmoqchi — manba

Meduza suhbatdoshi bu ssenariyning amalga oshirilishi Belarus rahbariga bog‘liq ekanini va u to‘liq huquqli hukmdor bo‘lib qolishni xohlayotganini” ta'kidladi.

Rossiya—Ukraina urushi boshlanishidan oldin Kreml 2030-yilgacha Belarusni “asta-sekin qo‘shib olish” rejasini tayyorlagan. Urush boshlangach Lukashenko o‘zi va Putin “Belarusni Rossiya tarkibiga qo‘shish uchun eski usullarni qo‘llaydigan darajada nodon emasliklarini” aytgan.


🇺🇸Trampning o‘g‘li Los-Anjelesdagi yong‘inlar fonida mahalliy hokimiyatni Ukrainaga ortiqcha yong‘in o‘chirish uskunalarini topshirganlikda aybladi

Qaranglar, Los-Anjelesning o‘t o‘chirish xizmati o‘z zaxiralarining bir qismini Ukrainaga xayriya qilgandi, deb yozdi u X sahifasida.


Uning fikrini milliarder Ilon Mask ham qo’llab-quvvatladi.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸Jo Bayden Kaliforniyadagi yong‘in munosabati bilan o‘tkazilgan brifingda evaralik bo‘lganini ma’lum qildi

AQSH prezidenti yong'in oqibatlari va uni bartaraf etish bo‘yicha ko‘rilayotgan chora-tadbirlar haqida gapira turib, tomoshabinlarga tasalli berishga qaror qildi.

"Ammo yaxshi yangilik bor, men evaralik bo'ldim", dedi Bayden yig‘ilganlarga qarata.


🇦🇲Armaniston hukumati mamlakatning Yevropa Ittifoqiga kirish jarayonini boshlash haqidagi qonun loyihasini ma’qulladi


🇷🇺🏳️Rossiya razvedkasi Afg‘onistondagi amerikalik harbiylarni o‘ldirgani uchun “Tolibon”ga pul to‘lagan — OAV

Har bir halok bo‘lgan harbiy uchun mukofot 200 ming dollarni tashkil etgan, “Tolibon”ga jami kamida 30 million dollar to‘langan, deyildi The Insider va Der Spiegel surishtiruvida.


Pullarni qunduzlik sobiq kontrabandachi Rahmatulla Aziziy boshqaruvidagi kuryerlar tashigani aytilmoqda. Afg‘on kuryerlari vazifalarini bajargach, Rossiyadan boshpana topgani aytilmoqda.


🇮🇱Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Ғазодаги уруш жиноятларини тан олди ва аскарларни ҳибсга олиш хавфидан огоҳлантирди

Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Моше Яалон Ғазо секторида содир этилган ҳарбий жиноятларда Исроил ҳукуматининг иштироки ҳақида муҳим баёнот берди. Шунингдек, у Исроил аскарлари учун хорижда ҳибсга олиш хавфи борлигини эътироф этди ва уларни эҳтиёт бўлишга чақирди.


🇺🇿Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани ҳукумат қарори билан Касаба уюшмаси тасарруфига ўтказилибди.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024-йил 27-декабрда қабул қилинган қарорга кўра, ушбу дам олиш маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига топширилган дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилган.


🇺🇸🇵🇸1 расм: АҚШнинг Лос-Анжелес штати. Ёнғиндан кейинги ҳолат.

2 расм: Ғазо секторининг Жабалия шаҳри. Исроил бомбаларидан кейинги ҳолат.


🇺🇸Америка Дўстлар Қўмитаси «геноцид» сўзини тақиқлагани учун The New York Times газетасига эълон жойлаштиришдан бош тортди

Америка Дўстлар Қўмитаси (АФСС), тинчлик ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлайдиган Quaker ташкилоти, "The New York Times" газетасида режалаштирилган рекламани олиб ташлаганини эълон қилди. Ушбу қарор таҳририят вакили реклама матнидаги «геноцид» сўзини «уруш» сўзи билан алмаштиришни таклиф қилгани туфайли қабул қилинган.


🇳🇱Нидерландия полициясида динлараро қасамёдга рухсат берилди

Нидерландия полициясида хизмат қасамёдини модернизация қилишга оид янги тартиб кучга кирди. Янги қоидага кўра, энди мусулмон, яҳудий, ҳиндулар каби турли диний мансубиятга эга ходимлар ўзларининг муқаддас китоблари ёки диний қадриятларига қасам ичиш имкониятига эга бўладилар.


🇺🇸Меta ўз платформаларида цензура сиёсатини юмшатишини ва фактчекингни фойдаланувчилар томонидан қолдириладиган изоҳлар билан алмаштиришини эълон қилди

Меta раҳбари Марк Цукерберг Facebook, Instagram ва Threads ижтимоий тармоқларида цензура мавжудлигини тан олди ва корпорация контент модерацияси сиёсатида жиддий ўзгаришлар қилинишини билдирди.

"Биз жуда кўп хатолар қиляпмиз, фойдаланувчиларни ҳафсаласини пир қиляпмиз ва жуда кўп ҳолларда ўзимиз кафолатламоқчи бўлган сўз эркинлигига тўсқинлик қиляпмиз" — дейилади Меta раҳбарининг баёнотида.

Марк Сукерберг қуйидаги ўзгаришлар ҳақида ваъда қилди:

✹ 2016 йилдан бери Меta платформаларидаги контентни учинчи томон фактчекерлари тасдиқлаб келмоқда. Энди бундай бўлмайди. Бундан кейин фойдаланувчилар Х ижтимоий тармоғидагидек бегоналарнинг постларига изоҳлар (community notes) қолдиришлари мумкин бўлади;

✹ Миграция ва гендер идентификацияси каби мавзулардаги цензура чекловлари бекор қилинади;

✹ Меta сиёсий контентни кўришни хоҳлаган фойдаланувчиларга буни тавсия қилишни қайтадан бошлайди;

✹ Компания автоматик филтрларни камроқ қўллаб, фойдаланувчиларнинг шикоятларига кўпроқ таянади.

✹ АҚШдаги контентни модерация қилувчи жамоалар Калифорниядан Техасга кўчирилади.

✹ Меta бошқа давлатларнинг цензура талабларига қарши курашиш учун Доналд Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилади.

Марк Цукербергнинг улкан ваъдаларига қарамай, ҳозирда унинг платформаларида Фаластин, Ғазодаги қирғинлар борасида ҳамон цензураларга йўл қўйилмоқда.


🇹🇷 Бойкот рўйхатига киритилган КFC ва Pizza Hut Туркиядаги 537 та филиалини ёпмоқда.

Бойкот туфайли катта молиявий йўқотишлардан сўнг КFC ва Pizza Hut Туркиядаги филиалларини ёпишга қарор қилишди.

👉 КFC ва Pizza Hut брендлари эгаси, Американинг Yum! Brands компанияси, Турк франчайзи İş Holding ўз мажбуриятларини бажара олмаганини айтди.

🔻 Энди Yum! Brands иккита вариантни кўриб чиқмоқда: ё Туркияда янги ҳамкор излаш ёки мамлакатни бутунлай тарк этиш.

💵 Тармоқнинг йўқотишлари Исроилнинг фаластинликларга қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш айбловлари туфайли юзага келган бойкотлар билан боғлиқ.


🇺🇸🇸🇾 АҚШ: Биз ҲТШни террор рўйхатидан олиб ташламаймиз

АҚШ расмийларига кўра, Жо Байден маъмурияти Суриядаги Таҳрир аш-Шам ташкилотини (ҲТШ) "террорчи ташкилотлар" рўйхатидан чиқаришни ўйламаяпти.

Байден маъмурияти расмийлари Ал Арабия English нашрига "Суриядаги янги маъмурият нима қилишни ва қандай қилишни режалаштираётганини тушунишга ҳаракат қилишаётганини" айтди. Расмийларнинг таъкидлашича, Трумп маъмуриятининг лавозимга киришишига икки ҳафтадан камроқ вақт қолгани боис, "баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун вақт етарли эмас" ва Байден даврида бундай жиддий қарорлар қабул қилинмайди.
АҚШ Сурияда Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ХТШ бошчилигида тузилган янги ҳукумат билан алоқага чиқишга улгурди.

АҚШ Давлат департаменти ҲТШни 2018 йилнинг май ойида "хорижий террорчилик ташкилотлари" рўйхатига қўшди, бунинг сабаби сифатида ташкилотнинг Ал-Қоида билан алоқадор Нусра фронти билан алоқаси борлиги келтирилган.

Аҳмад Шара 2016 йилда гуруҳ Ал-Қоида билан алоқаларини узганини эълон қилган эди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷Eron parvoz masofasi 20 km gacha bo‘lgan va havoda 20 daqiqagacha turish imkoniyatiga ega bo‘lgan eng yangi “Rezvan” o‘q-dorilarini qabul qildi.


🇺🇸🇩🇰Trampning maslahatchilari Daniya hukumatiga AQShning yangi prezidenti Grenlandiyani anneksiya qilish niyatida “jiddiy” ekanligi haqidagi xabarlarni yetkazdi.

Daniya mavjud vaziyatdan xavotirda va endi NATOning asosiy ittifoqchisi bilan ziddiyat yaratmasdan qanday javob berishni ko'rib chiqmoqda.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇷 Turk artilleriya bo'linmalari Aynel Arab mintaqasida PKK/YPG terroristlarini o'qqa tutmoqda.

Показано 20 последних публикаций.