5️⃣-ЙЎНАЛИШ. БОЛАЛАРНИ ОҚ ВА ҚОРАНИ АЖРАТА ОЛИШГА ЎРГАТИШ
Ота-оналар бошқа болаларнинг ёмон хулқ-атвори ҳақидаги гап-сўзларни эшитганда, "Менинг болам бундай қилмайди. Менинг болам бошқача", дея кўп таъкидлайдилар. Фарзандимиз ёмон хулқ-атворга қарши иммунитетга эга ва табиий равишда муваффақиятли бўлади, деб ўйлаш нотўғри. Реал ҳаётда фарзандимиз бизнинг хоҳишларимизга зид бўлган ҳулқ-атворга эга бўлиши ҳам мумкин. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки бизнинг болаларимиз ҳам атрофимизда биз билан мулоқот қиладиган ва яшайдиган минглаб бошқа болалардан фарқ қилмайди. Биз ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳавонинг авлодлари бўлганимиз сабабли (уларнинг генларини ўзида мужассам этган), барчамиз ички сезгиларимизга таянган ҳолда яхши ва ёмонни ажрата оламиз. Шунга ўхшаш қийинчиликларга дуч келган ва яқин муҳитда яшаётган ҳар бир киши хато қилиши мумкин, ягона фарқ шундаки, баъзиларимиз бошқаларга қараганда кўпроқ хатога йўл қўямиз ва баъзиларимиз тавба қилиб, уларни тузатамиз, бошқалари эса йўқ. Ҳар бир инсон бетакрор бўлишига қарамасдан биз ҳаётимиз давомида кўплаб бир-бирига ўхшаш ҳолатларга дуч келамиз. Ҳаётимизда у ёки бу тарзда, бошқа биров томонидан бошдан кечирилмаган муаммо деярли йўқ.
6️⃣-ЙЎНАЛИШ. АСОСИЙ ҲУЛҚ-АТВОРЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИ СИНГДИРИШ УЧУН АСТОЙДИЛ ХАРАКАТ ҚИЛИШ.
Каттароқ мақсадлар нуқтаи назаридан, чинакам инсонпарвар цивилизациянинг қайта вужудга келишига фақат соғлом институтлар барпо этиш орқали эришиш мумкин. Бу муассасалар кучли ва бенуқсон характерга эга, худбинлик, нафс ва коррупциядан холи шахслардан иборат бўлиши керак. Ундан ташқари уларда ҳалоллик, камтарлик ва бошқаларга муҳаббат каби фазилатлар ҳам мужассамлашиши керак. Яхши ҳулқ-атворнинг хусусиятлари камдан-кам ҳолларда тасодифан вужудга келади, улар асосан бахтли оила, барқарор муҳит ва содиқ ота-оналарнинг меҳнат натижасидир.
7️⃣-ЙЎНАЛИШ. СУҲБАТЛАШИШ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ.
Гапиринг! Фарзандларингиз билан ҳар қандай ва ҳар бир нарса, кун давомида нима қилганингиз, муаммоларга қандай муносабатда эканлигингиз ва болангиз қандай фикрда эканлиги ҳақида суҳбатлашинг. Болалар сиздан фикрингизни қандай ифода этишингизни ўрганишлари жуда муҳимдир. Нутқ ўзаро муносабатларни ривожлантиришдан ташқари, тил ривожланиши ва артикуляция учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Болани ўзингиздан узоқлаштириш учун телевизор, интернет ёки компьютер ўйинларидан ёрдам изламанг. Гапиришнинг етишмаслиги ўлик интеллект ва пассивликка олиб келади. Биз жуда кўп телевизор кўришнинг салбий таъсирига бир боб бағишладик. Мулоқот жиддий мунозаралар ва ҳазил алмашишни ўз ичига олади.
Ота-оналар болалари билан ҳазиллашиб, ўйнашлари керак, чунки ҳазил муносабатларни мустаҳкамлайди ва зерикишни кетказади. Ота-оналар фарзандларини тарбиялаш учун шунчалик кўп вақт сарфлайдиларки, жараёндан завқланишни унутишади. Бу катта йўқотиш. Болалар бутун бошли ўз дунёлари бор ва улар бахт ҳамда ўйин учун катта имкониятларга эга. Фарзандлари билан кўчага чиқиб, уларни кулдириб, улар билан завқланишдан кўра телевизор кўрсатувларини кўришни афзал кўрадиган, зерикарли, бетоқат ота-оналарни кўриш жуда ачинарли. Ҳаёт босим ва ташвишга тўла бўлганлиги сабабли, болалар ота-оналарга бир мунча вақт бўлса ҳам, уларнинг болалар дунёсига қочишларига ёрдам бериш орқали стрессни енгиллаштирадиган энг яхши дори-дармонларни таклиф қилишлари мумкин. Баъзи ота-оналар болалар билан ўйнаш заифлик ёки ҳаётга жиддийлик етишмаслигини кўрсатади деб ўйлашади. Ҳақиқат шундаки, сиз болалар билан кулаётганингизда, сиз уларга ишонч ва сиздан қўрқмасликларини ҳис қилишларига имкон берасиз, таранглик даражаси пасаяди, кўринмас севги ришталари пайдо бўлади ва болалар ўзларини эркин ифода этишади. Ҳазиллашиш ва кулиш мулоқотнинг муҳим қисмидир.