Мен ранжирмидим, Настенка! Мен сенинг тиниқ, осойишта бахтингга қора булутни раво кўрармидим, сенга аччиқ таъна қилиб нозик дилингни доғлармидим, саодатли дақиқаларингда тоза юрагингнинг сирли равишда хуноб бўлиб хафагазак тепишини истармидим, сен у билан бирга меҳробга борган пайтларингда қора сочларингга танғилган нафис гуллардан бирортаси эзилишини хоҳлармидим... О, ҳеч қачон, ҳеч қачон! Осмонинг ҳамиша тиниқ бўлсин, ёқимтой жилмайишларинг ҳамиша нурли ва хотиржам бўлсин, ўзингдан беҳад миннатдор бўлган бегона, ёлғиз бир қалбга бахш этганинг оний ҳаловат ва бахт учун ҳамиша бахтли бўл!
🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari
🌟 @Dostoyevskiy_qaydlari