Ўзбекистон Республикасининг 14.07.2021 йилдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сон қарорига асосан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензия олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда лицензия талаб ва шартлари қуйидаги тартибда белгиланган:
🔹 тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;
🔹 ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги;
🔹 тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
🔹 тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
🔹 рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;
🔹 маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
🔹 ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
🔹 тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан, импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Бунда маҳаллий сотиб олинган тамаки хом ашёси тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 20 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу фаолият юзасидан лицензияга эга бўлишда тадбиркорлик субъектидан ариза ва ишлаб чиқариш объектининг паспорти талаб этилади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Республикамизда жами 3 та лицензияга эга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд.
@DilraboKuryazova