#тарихдан_ибрат
Рус адиби Виктор Витковичнинг «Узун мактублар» номли китобининг бир ерида ўзбек кинорежиссёри Наби Ғаниев томонидан ҳикоя қилинган, бундан анча йиллар олдин Фарғона томонларда содир бўлган бир воқеа баён қилинади.
Наби Ғаниев бу воқеага навқирон йигитлик пайти гувоҳ бўлган экан.
Кинорежиссёрнинг ҳикоя қилишича, у водийдаги чойхоналардан бирида чой ичиб ўтирганида, ёш бир ўзбек йигити келиб, чойхоначи чолга: «Бир чойнак аччиққина чой беринг», - дейди.
Чол атрофга аланглаб, дастёр болалардан бирига имо қилади. Бола дарров чойнакка бир чимдим чой ташлаб, самовардан қайноқ сув қуяди. Пиёла олиб, чойнак билан йигитнинг олдига келтириб қўяди. Йигит чойни пиёла билан бир неча марта қайтаради. Чой тингунича, чойхўрларга разм солиб ўтиради. Кейин чойнакдаги чойни иштиёқ билан пиёлага қуйиб, бир ҳўплам ичади-да... авзойи ўзгариб, пиёлани секин дастурхонга қўяди. Кимнидир қидиргандек атрофга аланглайди. Сўнг киссасидан бир ҳовуч кумуш (нуқра) танга олиб, пиёла ичига ташлайди-да, индамасдан чиқиб кетади.
Ана энди буёғига нима бўлганини эшитинг.
Чойхоначи чол баданига бигиз суқилгандек сакраб ўрнидан туради. Йигитга чой дамлаб берган дастёр болани тутиб олиб, қарғаниб ура бошлайди. Бола додлаганча чолнинг қўлидан чиқиб қочади. Чойхоначи пешонасига шапатилаб, боланинг ортидан қувиб кетади...
Бунга гувоҳ бўлган чойхўрлар бирин-кетин ўринларидан туриб, чойхонадан индамасдан чиқиб кета бошлайдилар.
Наби Ғаниев аҳволга кўп ҳам тушунмай, уларнинг орқасидан чиқиб, бир чойхўрдан нима гаплигини сўрайди. У одам режиссёрга ҳайрон бўлиб қарайди-да:
- Бу ерларга меҳмонмисиз? – дейди.
- Тошкентликман, - дейди Наби Ғаниев.
- Тошкентликлар урф-одатларимизни унутишибди-да... – дейди у одам афсус билан. - Тулкининг уяси учун эмас, териси учун пул тўлайдилар, меҳмон. Шундай одат бор: агар чойхоначи бемаза, татимсиз чой дамлаб берса, чойхўр унинг чойини ичмай, пиёласига бир ҳовуч кумуш танга ташлаб кетади. «Сенга пул керакми, мана ол, аммо халқни алдама!» - дегани бўлади бу.
Чойхоначи эса мижозни алдагани, ҳурмат қилмагани, ўз вазифасини яхши адо этмагани учун умр бўйи бош кўтариб юролмайди, номусга қолади.
Бунақа чойхоначи чойхонани ташлаб, бошқа касб-кор қилишга мажбур. Чунки, бундай воқеадан кейин унинг чойхонасига бирорта ҳам чойхўр қадам босмайди!..
- Ҳа, ўзбеклар учун номус ўлимдан кучли эди! – дея якунлайди ҳикоясини Наби Ғаниев. - Мен ҳаётимда қанча-қанча ўз ишига совуққон, таъмагир, порахўр, худбин, ёлғончи амалдорларга, ёмон ошпазларга, истеъдодсиз ёзувчиларга, маддоҳ шоирларга дуч келдим. Ўша вақтларда уларнинг олдига ҳам бир ҳовуч танга ташлаб кетгим келарди. Қанийди уларни ҳам: «Сенга пул керакми, ма ол! Аммо бу ишдан кет! Ортиқ халқни алдама!» - деб уялтириб бўлсайди! Қанийди халқ ҳам уларнинг юзига қарамаса, саломига алик ҳам олмаса, қанийди бундай нобакорларнинг ҳам «ҳунари» касод бўлса!..
📱 t.me/dilfuza_komil