НАЖОТКОР УМИД
Дўстим Н.га
Инсоннинг тафтини инсон оларкан,
Дилни азоб тиғсиз қонатган чоғи.
Унут бўларкан-у барча аламлар,
Лекин, ўчмас бўлиб қоларкан доғи.
Бурним қон, лек дилда орзу-ла ўсдим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Тақдир кўчалари ўйимдай чалкаш,
Бизлар берк кўчага дуч келавердик.
Синовли кунларда бўлишиб дилкаш,
Орзуга эргашиб, куч йиғавердик.
Бу кун — ҳали унут бўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Кўзланган манзиллар гарчи олисдир,
Қимирлаб қир ошиб етурмиз, албат!
Бизга куч бағишлар бу йўлда дуо,
Ҳам содиқ ҳамдамли оташ муҳаббат!
Ишқда синов — ҳижрон бўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Кимга ғам келгани, кимгадир қувонч,
Сабру ҳаракатдан толмасак бўлди.
Ой — ўн беши зулмат, ўн беши ёғду,
Зулматда адашиб қолмасак бўлди.
Бизнинг ой ҳам бир кун тўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Биз тонгни кутяпмиз, тонг узоқ эмас...
© Дилмурод Дўст
Telegram | Facebook | You tube | Instagram
Дўстим Н.га
Инсоннинг тафтини инсон оларкан,
Дилни азоб тиғсиз қонатган чоғи.
Унут бўларкан-у барча аламлар,
Лекин, ўчмас бўлиб қоларкан доғи.
Бурним қон, лек дилда орзу-ла ўсдим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Тақдир кўчалари ўйимдай чалкаш,
Бизлар берк кўчага дуч келавердик.
Синовли кунларда бўлишиб дилкаш,
Орзуга эргашиб, куч йиғавердик.
Бу кун — ҳали унут бўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Кўзланган манзиллар гарчи олисдир,
Қимирлаб қир ошиб етурмиз, албат!
Бизга куч бағишлар бу йўлда дуо,
Ҳам содиқ ҳамдамли оташ муҳаббат!
Ишқда синов — ҳижрон бўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Кимга ғам келгани, кимгадир қувонч,
Сабру ҳаракатдан толмасак бўлди.
Ой — ўн беши зулмат, ўн беши ёғду,
Зулматда адашиб қолмасак бўлди.
Бизнинг ой ҳам бир кун тўлади, дўстим,
Ҳар кимга бир даврон келади, дўстим!
Биз тонгни кутяпмиз, тонг узоқ эмас...
© Дилмурод Дўст
Telegram | Facebook | You tube | Instagram