Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Сурхондарё ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида 20 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Авангард” массиви ҳудудида фуқаро А.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21,6 минг куб ҳажмдаги норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz