Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Баҳористон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Б. ва М.Б.лар фуқаро А.Х.га 4 200 АҚШ долларини 54,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 4 200 АҚШ доллари, 8 550 Россия рубли ва 23,7 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.З. фуқаро Н.С.га 3 500 еврони 47,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 3 500 евро ва 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Ғ. ва Б.А.лар ўзаро тил бириктириб фуқаро М.Х.га 3 200 АҚШ долларини 41,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz