Сурхондарё, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида Жарқўрғон тумани “Наврўз” кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда “Ж.Б.” МЧЖга тегишли савдо дўкони ва омборхонасидан турли номдаги жами 3 616 дона умумий 172,2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далилий сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S-R.” МЧЖга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконида умумий баҳоси 133,7 млн сўм бўлган 14 турдаги жами 2 110 дона қалбакаи акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туманидаги “С.Х.” МЧЖга тегишли савдо дўконидан жами 1 330 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz