🇺🇸🇪🇬🇯🇴
Reuters: Трамп Миср ва Иорданияни Ғазо секторидан кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чақирди
АҚШ президенти бундай фикрни Иордания қироли Абдуллоҳ II ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан телефон орқали суҳбатларда айтган.
"Мен қирол Абдуллоҳ II га, ўз зиммасига кўпроқ масъулият олишини исташимни айтдим. Чунки ҳозир Ғазо секторида ҳақиқий тартибсизлик ва оғир вазият ҳукмрон. Мен унинг фаластинлик қочқинларни қабул қилишини истардим", — дея Трампнинг сўзларини келтиради Reuters.
Миср президенти билан суҳбатда эса Трамп гап Ғазо секторидан "тахминан бир ярим миллион одамни кўчириш" ҳақида кетаётганини айтган.
"Биз Ғазо секторини батамом тозалаймиз ва ҳаммаси тугади, деймиз", — дея АҚШ президентининг сўзларини келтиради NPR.
Яна кўпроқ кўриш учун каналга обуна бўлинг 👇🏻
➥
https://t.me/+E3cc-7MCe19lMjgy